"Андижонда содир бўлган жиноятлар эскирмайди" – ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Отаева

"Андижонда содир бўлган жиноятлар эскирмайди" – ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Отаева

Ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Отаева. (Н. Отаеванинг фотосурати)
Ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Отаева. (Н. Отаеванинг фотосурати)
Monday, 16 May, 2011

Андижонда содир бўлган қонли фожианинг олти йиллиги арафасида “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси “Ситамгарларимиз қонун олдида жавоб бермасликларини биладилар...”: Ўзбекистонда қийноқлар ва суддан ташқари қатллар тизими” номли ҳисоботини чиқарди.

Ҳисобот қатлиом гувоҳларининг кўрсатмалари, Андижон ва бошқа колониялар маҳбусларининг мактубларига ҳамда 2005 йил сентябридан 2006 йил февралигача олинган тан жароҳатларидан ўлган, жумладан, ўқотар қуролдан ҳалок бўлган беш юздан ортиқ жасадни кўрган Андижон ўликхонасининг собиқ ходими ҳикоясига асослангандир. Ўз ҳикоясида у кўриб чиққан жасадлар ҳолати ҳақида хулосалар чиқаради: вафот этганлар ўлишидан олдин сув, озиқ-овқат танқислигидан қийналиб, санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда сақланганлар; улар танасида турли даражадаги тан жароҳатлари, қатор ҳолатларда жинсий зўравонлик излари қайд этилган.

NBCA: Сиз андижонликларни қийноққа солиш ва суддан ташқари жазолашлар бўйича юракни орзиқтирувчи фактлар ҳақида гувоҳликларни тўплашга қандай муваффақ бўлдингиз?

Надежда Отаева: Биз турли усуллардан фойдаландик... Иш сафарларимдан бирида менинг ёнимга бир эркак келиб, ўзини таништирди. Биз шу тарзда танишдик. Ҳар сафар интернетда Андижон воқеалари ҳақида бирор-бир янги маълумот пайдо бўлганда, у одамлар содир бўлаётган воқеаларнинг даҳшатини ҳали-ҳануз тасаввур қила олмаётганларини ва отишмадан сўнг нималар бўлганини мутлақо билмасликларини ҳаяжон билан гапирар, сўнг яна сукут сақлашда давом этарди. Бир куни маҳбус ўлими тўғрисидаги навбатдаги янгиликдан таъсирланган бу киши ўзининг Андижон ўликхонасида ишлаганини айтиб юборди. У бу гапларни айта бошлагач, уни ҳозиргача айтилмаган хотиралар ва қўрқув эзаётгани очиқланди.

Маҳбусларнинг мактублари ҳам қийноқлар амалиёти тўғрисидаги муҳим гувоҳликлардир. Бу мактубларнинг зимистон қаъридан бизга етиб келиши ҳақида алоҳида гаплашармиз. Масалан, Андижон қамоғида ёзилган мактубни биз икки йил давомида бўлак-бўлак қилиб олишга муваффақ бўлдик. Мана бу ерда бир мактуб бор: унда 64/4-колониядаги маҳбуснинг оғриб турган оёғига уришгани, у оғриққа чидолмай бақиргани ва маҳбуснинг овозини ўчириш учун қамоқ ходимлари унинг оғзига тош тиққанлари ҳақида ёзилган. Бу мактуб бир неча ой давомида бир кампирда сақланган. Имкон бўлиши билан уни қўшни мамлакатга олиб чиқишди...

Мени ўзбек расмийлари учун одам ҳаёти ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлмагани карахт аҳволга солади. Мени ҳақ-ҳуқуқсиз маҳбусларнинг ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, адолат қарор топишига ва бизнинг эътиборсиз бўлмаслигимизга умид қилиб, сукут деворини ёриб чиқишга уринаётганлари юрак-бағримни эзиб юборади.

NBCA: Сиз ўз ҳисоботингизда гувоҳ сифатида келтирганингиз Андижон ўликхонаси ходими ўқ теккан жароҳатлар ўрни атайлаб кесилгани ёки анна шундай тарзда қийноқлар изи яширилгани ёки ҳали тирик бўлган одамни ёришгани бўйича тафсилотларни айтиб берган. Сизнинг ташкилот келажакда ҳам мана шундай фактларни қидириш ва текшириш ишлари билан шуғулланишни давом эттирадими?

Отаева: Бу гувоҳ томонидан баён қилинган амалиёт ўзбек расмийлари Андижон фожиаси бўйича халқаро мустақил текширув ўтказишдан нима сабабдан бош тортгани учун танқид остига олинганида тоқат қилолмасликлари, нима сабабдан МХХнинг ваколатлари бу қадар кенглиги, нима сабабдан олти йил ўтиб ҳам жабрланганларнинг тўла рўйхатини тузиб бўлмаслигини ва нега кўп қурбонлар сукут сақлаш, чақимчилик ва МХХ билан ҳамкорлик қилиш уларни оз вақтга бўлса-да, жонини омон сақлайди, дея фикрлашига изоҳ бўла олади...

Биз ана шундай ҳисоботлардан яна бир нечтасини чиқаришни режалаштириб қўйдик. Мен маълумотни қайта текшириш ишида ортиқча тўсиқларга дуч келмаслик учун ўзимиз устида ишлаётган мавзулар рўйхатини ҳозирча ошкор қилишни истамайман.

NBCA: Бундай маълумотни йиғиш пайтида гувоҳнинг хавфсизлигини қандай қилиб таъминлаш мумкин?

Отаева: Ўзбекистон фуқароларининг инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида гувоҳлик беришлари ҳар доим ўта хавфли бўлиб келган. Улар мамлакат ташқарисида бўлсалар ҳам, бундай иш қилиш билан ўзларини хавф остига қўядилар. Шунинг учун биз доим ҳам гувоҳларимиз исмларини ошкор қилмаймиз ва улардан олинган маълумотларни бошқа мустақил манбалар орқали текшириб кўришга ҳаракат қиламиз.

NBCA: Андижон фожиаси содир бўлганидан буён олти йил ўтганига қарамай, қонли воқеалар юзасидан адолатли текширув ўтказилишини талаб қилаётган ҳуқуқ ҳимоячилари ва жамоатчилик ташкилотлари ўз чақириқлари расмийларга етиб боришига уриниб, бу борадаги ҳаракатни тўхтамаяптилар. Сизнингча, ҳозирги пайтда нимага эришиш мумкин?

Отаева: Андижон фожиаси бўйича текширув ўтказишдан бош тортиш айбдорларнинг жазоланмаганига олиб келди, шунинг учун ҳам ҳуқуқ ҳимоячилари хотиржам бўлишларига ҳали эрта. Ўзбекистон ҳукумати қўшинлари 2005 йил май ойида 800 дан зиёд кишини ўққа тутди — бу расмий Тошкент таъкидлаб келаётгандек, 187 киши эмас, айбдорлар эса жазога тортилгани йўқ.

Бу нимага олиб келганини бир кўринг! Ўзбекистонда судламай жазолаш ва судламай қатл қилиш, одам ўғирлаш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Сиёсий маҳбуслар сони тобора ортмоқда. Айбловни сохталаштириш оддий ҳолга айланди.

Қувғиндаги ўзбекистонликлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро шартномаларни ратификация қилган мамлакатлардан сиёсий бошпана сўрамоқдалар. Аммо бу давлатлар расмийлари уларнинг аризаларини шунчаки расмиятчилик юзасидан кўриб чиқиб, уларни Ўзбекистонга бериб юбормоқдалар. Ёки ундан ҳам ёмонроғи — улар Ўзбекистон расмий идораларидан олинган маълумотларга ишонмоқдалар.

Биз аҳолига маълумот етказишда давом этишимиз керак. Фуқаролик жамияти вакилларининг фаоллиги албатта ижобий ролини ўйнайди.

NBCA: Сизнинг ҳисоботингиз қийноқлар ва суддан ташқари таъқиб қурбонлари учун қандай амалий қийматга эга?

Отаева: Ҳисоботда Ўзбекистондаги қийноқлар ва суддан ташқари қатллар амалиёти ҳақида бир-бирига алоқаси бўлмаган манбаларнинг гувоҳликлари жамланган. Одатда, сиёсий сабаблар туфайли таъқиб қилинаётган фуқаролар бундай жиноятлар қурбонига айланадилар. Ғарбда эса бу ҳақда жуда кам маълумотга эгалар. Шунинг учун ҳам ҳисобот муаллифлари жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан алоқадор ташкилотларни хабардор қилишни мақсад қилган. тогда каратели поймут, что наказание неотвратимо. Инсон ҳуқуқлари бузилиши қурбонларининг овозини бутун дунё эшитиши керак, ана шунда ситамгарлар эртами-кечми жазога мустаҳиқ эканларини тушуниб етадилар.

Интервьюни IWPRнинг Ўзбекистон ва Туркманистон бўйича катта муҳаррири Инга Сикорская олди.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
 

Uzbekistan
Torture
Frontline Updates
Support local journalists