Америка нодавлат ташкилоти ўзбек ҳукуматидан огоҳлантириш олди

Америка нодавлат ташкилоти ўзбек ҳукуматидан огоҳлантириш олди

Wednesday, 7 March, 2007
, дейди таҳлилчилар.



Россиянинг “Регнум” янгиликлар агентлигининг хабар қилишича, ўтган ҳафтанинг охирида Ўзбекистон Адлия вазирлиги World Vision International Америка нодавлат ташкилотини маҳаллий қонунларни бузганликда айбган.



World Vision International насронийлик ташкилоти мамлакатда 2003 йилдан бошлаб фаолият юритади. Ташкилот асосан хайрия ишлари билан шуғулланиб келган.



Ташкилотнинг 15 февралдаги пресс-релизида таъкидланишича, январ ойидаги текширувлар натижасида Адлия вазирлиги ташкилот фаолиятини талабларга жавоб берадиган даражага келтиришни сўраган, холос. Бунда хусусан ижтимоий тадбирларни ўтказиш ва уларни ташкил қилиш тизимлари ҳақида ўз вақтида вазирликка маълумот бериш ҳамда қайта рўйхатдан ўтиш жараёнига оид талаблар кўзда тутилган.



Шунга қарамай, таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу ташкилотга бундай айбномаларнинг қўйилиши 2004 йили Ўзбекистондаги нодавлат ташкилотлар тўғрисидаги қонун қабул қилингандан буён анъана бўлиб келаётган босим ўтказиш усулларини эслатади.



Бу қонун хорижий нодавлат ташкилотлар ўз тадбирларини вазирлик билан келишилган ҳолда уюштириши ва ўша тадбирларда вазирликдан маълум бир вакилнинг иштирок этишига имкон бериши каби мажбуриятларни юклайди. Шунингдек, ташкилотнинг ўз харажатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш мажбурияти ҳам қонунда ўз аксини топган.



Сиёсий шарҳловчи Исмоил Собировнинг таъкидлашича, World Vision International ташкилотига қўйилган даъволар Америка томонидан молиялаштирилаётган нодавлат ташкилотларига қарата анчадан бери бўлаётган тазйиқларнинг бир кўриниши бўлиши мумкин.



“Ташкилотларга қўйилган айбларни изоҳлашда одатий бўлиб қолган баҳоналар қўлланмоқда. Кейинчалик янада кескинроқ талаблар бўлиши мумкинки, уларнинг натижасини “тугатиш” ва “ёпиб ташлаш” каби сўзлар билан ифодалаш мумкин. Фридом Хауз ва Интерньюс кабилар шулар жумласидан. Бу каби ҳолат World Vision International ташкилотининг ҳам бошига тушиши табиий”, − дейди Собиров.



Сиёсатшунос Анвар Мўминов ҳам шу каби фикр билдиради. Унга кўра, Америка нодавлат ташкилотларига бўлган босимларнинг замири шуки, ўзбек ҳукумати ўзига нисбатан анча эҳтиром билан муомала қилишларига эришишни истайди.



“Тошкент ўзига нисбатан Вашингтоннинг яхши мулоқотда бўлишига мажбурламоқчи. Агар АҚШ бу даъволарни эътиборга олиб, Тошкент билан мулоқотга киришса, ўлкадаги Америка нодавлат ташкилотлари атрофидаги вазият ўзгаради”, − дейди у.



Шарҳловчиларнинг таъкидлашларича, халқаро гуманитар нодавлат ташкилотларига босим ўтказиш билан бирга Ўзбекистон ўз томонидан альтернатив ташкилотларни тузмайди. Ҳолбуки, чет эл медиа ташкилотларига босим ўтказиш билан бир вақтда мамлакатда мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаш ва демократлаштириш Фондига ўхшаш грант берувчи ташкилотлар пайдо қилинган эди.

Собировнинг тушунтиришича, гуманитар ташкилотлар ўрнига маҳаллий альтернативлар тузилмайди. Чунки ҳукумат бундай фаолиятни фақат давлат қила олади, деган фикрни сингдирмоқчи.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists