Фарҳод Толипов: “Минтақанинг милитаризацияси учун асос йўқ”

IWPR-нинг Марказий Осиёдаги ходимлари

Фарҳод Толипов: “Минтақанинг милитаризацияси учун асос йўқ”

IWPR-нинг Марказий Осиёдаги ходимлари

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) бош котиби Николай Бордюжа 28 март куни Бишкекда ўтган “Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизлик омили сифатида” мавзусида ўтган давра суҳбати якуни бўйича билдириўича, “Россия ва Қирғизистон раҳбарияти Қирғизистон ҳудудида Россиянинг бирлашган ҳарбий базасини яратиш бўйича битим лойиҳасини ниҳоясига етказиш ниятида қатъий турганлар”.

 

Битимда Қирғизистон ҳудудидаги барча Россия базаларни [4 ҳарбий объект] битта объектга бирлаштириш, шунингдек, мамлакат жанубида, қўшни Ўзбекистон чегараси ўтаётган жойда ўқув-машғулот марказини тузиш кўзда тутилган.

 

Аввалроқ, Қирғизистон ва Россия президентлари тегишли Меморандумни имзолаганида, расмий Тошкент ўз чегарасига яқин жойда ҳарбий контингентнинг муҳтамал жойлаштирилишига салбий муносабат билдирган эди.

 

Тошкентлик сиёсий фанлар номзоди Фарҳод Толипов NBCA билан суҳбат давомида Ўзбекистоннинг бундай позицияси нималар билан боғлиқлигини тушунтириб берди ҳамда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг истиқболлари ҳақида ўз фикрини изҳор этди.

 

NBCA: Қўшни Қирғизистон ҳудудида Россиянинг қўшимча контингентининг муҳтамал жойлаштирилиши борасида Ўзбекистон расмийларининг хавотирлари нечоғлик ўринли?

 

Толипов: Ўқув-машғулот марказининг бундай жойлаштириш зарурати нақадар аниқ ва ишонарли асослаб берилмагани каби хавотирлар шу қадар асосланган. Фарғона водийси ҳудудини ноўрин милитаризацияси ҳамда бу каби қарорларнинг очиқ-ойдин геосиёсий контексти киши эътиборини ўзига тортади. Қирғизистон жанубида, ўша пайтларда айтилганидек, “Россиянинг иккинчи базасини” жойлаштириш тўғрисидаги биринчи аломатлар Қирғизистон ва АҚШ “Манас” аэропортидаги америка базасини бошқа ном остида бўлса ҳам қолдиришга қарор қилганидан сўнг пайдо бўлгани маълум [таҳр.изоҳи – “Манас” аэропорти ҳудудида, Бишкекдан 20 километр  масофада жойлашган Транзит юк ташиш маркази 2009 йилдан бошлаб, бунгача Афғонистонда жангавор ҳаракатлар олиб бораётган АҚШ ва Аксилтеррорчилик коалицияси кучларининг ҳарбий ҳаво базаси ўрнида фаолият юрита бошлаган.].

 

NBCA: Ўзбекистон нимадан хавотир олмоқда?

 

Толипов: Ўзбекистон ўзаро узвий боғланган бир неча оқибатлардан: минтақанинг ҳаддан зиёд милитаризацияси; Марказий Осиёда буюк давлатларнинг геосиёсий рақобати кучайиши;   Россиянинг Ўзбекистонга муҳтамал босим кўрсатиши; Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзаро ишончсизлик руҳи кучайиши; минтақада барқарорликка футур етишидан хавотир олмоқда. Вазиятнинг маълум миқдорда ўзгаришидан чет эл ҳарбий базаси турли функцияларни бажара олиши мумкин.

 

NBCA: Қирғизистон жанубида Россия ҳарбий базаси очилганидан сўнг Тошкентдан қандай жавоб чоралари кўриши мумкин?

 

Толипов: Муҳтамал сценарийлар менимча қуйидагича: 1) Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиб кетади ёки ундаги аъзолигини тўхтатиб қўяди [изоҳ-Кремль раҳбарлик қилаётган постсовет майдонидаги ҳарбий-сиёсий блок, унга Ўзбекистон ҳам аъзо саналади]; 2) Ўзбекистоннинг КХШТ ишида номинал, пассив (ишига ҳалақит берувчи) иштироки; 3) Ўзбекистоннинг Россия қарата янги контингентни жойлаштирмасликни талаб қилувчи сиёсий демарши; 4) ғарбга мойил ориентацияни намойиш этиши.

 

NBCA: Ўзбекистонда бошқа буюк давлатлардан бирининг ҳарбий базаси очилиши мумкин деб ҳисоблайсизми?

 

Толипов:Ўйлашимча, буни истисно этиб бўлмайди. Бироқ бу нарса қандайдир буюк давлатнинг ҳамда Ўзбекистоннинг истаги ва қобилиятига боғлиқ, ҳар ҳолда янги базанинг очилишини қандайдир йўл билан асослаб бериш керак, Россия базасининг жойлаштирилишига жавоб тариқасида очилгандай қилинмайдику бу ишни. Бунинг учун минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича салмоқлироқ бўлган дастакларни [келтириш] лозим.

 

NBCA: Сиз нима деб ўйлайсиз, Россия ҳарбий базасининг очилиши Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?

 

Толипов:Албатта салбий таъсир кўрсатади. Шундай фараз ҳам мавжуд: ҳаммага маълум икки томонлама муносабатлардаги муаммолар бўйича Ўзбекистон-Қирғизистон ўртасида юзага келган таранглик қабатида Қирғизистон Ўзбекистонга қарши ҳимоя чораси сифатида Россиянинг ҳарбий ёрдамига таянади.

 

NBCA: Россия  қўшимча ҳарбий контингентининг жойлаштирилиши Американинг Қирғизистонда бўлишига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? Яқинда Қирғизистоннинг жанубида, Баткен вилоятида АҚШнинг молиявий иштирокида аксилтеррорчилик ўқув-машғулот марказининг барпо этилиши ҳақида баёнот берилганди.

 

Толипов: Ҳеч қанақасига таъсир кўрсатмаса керак деб ўйлайман. Шу муносабат билан Қирғизистон жанубида  Россиянинг иккинчи ҳарбий базасининг жойлаштирилиши ҳақида эълон қилинганидан кейин америкаликлар томонидан АҚШ Қирғизистон ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида қаубул қилган ҳар қандай қарорларини қўллайди дея расмий баёнот берганини эслаш жоиз. Яъни, Қирғизистон томони ушбу ҳарбий базанинг жойлаштирилиши унинг мустақиллиги ва хавфсизлиги учун зарур деб ҳисоблайдиган бўлса, унда АҚШ буни табриклайди деб тушуниш лозим. Бундан ташқари, Америка Қўшма Штатлари бу минтақада ўз гегемонлигини ўрнатиш ва Россия билан ушбу [Марказий Осиё] минтақаси учун рақобатлашмоқчи эмаслигини бир неча бор намойиш қилган эди.

 

Фарҳод Толипов сиёсат фанлари номзоди, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг доценти, Тошкент, Ўзбекистон, NBCA сиёсий эксперти.

 

(Ушбу мақола National Endowment for Democracy фонди томонидан молиялаштириб келинаётган “Марказий Осий янгиликлар маълумотномаси” лойиҳа доирасида тайёрланган.)

Frontline Updates
Support local journalists