Ўзбекистон ғалла сотиб олишни давом этмоқда

Ўзбекистон ғалла сотиб олишни давом этмоқда

Friday, 28 August, 2009
-овқат хавфсизлигини ун импорти эвазига таъминлайди, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Лондонда жойлашган Ғалла бўйича халқаро кенгаши (International Grains Council) ҳукуматлараро ташкилоти 13 август куни Марказий Осиё минтақасида аҳолиси энг зич мамлакатлардан бири саналган Ўзбекистон ун импорти бўйича жаҳонда етакчи ўринни эгаллаяпти деган хулосага келган.



International Grains Council ташкилотининг якуний хулосасига кўра, 2003-2004 йиллардан 2008-2009 йилларгача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон мамлакатга ун олиб киришни деярли етти баробарига кўпайтирган. Бу нарса аҳоли ўртасида ва халқ хўжалигида ушбу маҳсулотга эҳтиёжнинг кўпайиб бориши билан изоҳланмоқда.



Ўзбекистон статистикасининг расмий маълумотига кўра, аҳолиси 27 миллион бўлган мамлакатнинг озиқ-овқатда ишлатиладиган буғдойга эҳтиёжи йилига беш миллион тоннани ташкил этади.



Мустақил экспертларнинг хулосасига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан ҳар йили икки ярим миллион тонна ғалла сотиб олади.



Аммо, жорий йилнинг июль ойи ўртасида Ўзбекистон расмийлари олти ярим миллион тонна ғалла йиғиштириб олганларини маълум қилдилар. Ислом Каримовнинг маҳаллий ғаллакорларга табрик нутқида “етиштирилган ҳосил нафақат аҳоли ва халқ хўжалиги эҳтиёжларини қоплайди, балки дон маҳсулотларини экспорт қилишга ҳам имконият беради”, дея айтилган сўзлар бор.



Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги Ўзбекистон расмий ваколатхонасининг маълумотига кўра, мамлакат 1995 йилдаёқ ғалла мустақиллигини қўлга киритган бўлиб, “Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Эрон ва бошқа мамлакатларга ҳар йили бир миллион тоннадан зиёд дон маҳсулотларини экспорт қилади”.



Аммо NBCA таҳлилчиларига кўра, маҳаллий ғаллакорлар томонидан оз миқдорда етиштиришга эришилган олий навли озиқ-овқат буғдойи экспортга чиқарилади, холос.



Ўзбекистоннинг суғориладиган экин майдонларида асосан чорва учун озуқага ярайдиган буғдой етиштирилади. Бундай буғдойдан тортилган ун елимлик даражаси пастлиги важидан сифатли нон ёпишга ярамайди.



“Бундай буғдой унидан тайёрланган хамир кўтарилмагани важидан нон ёпишга умуман ярамайди”, - дея эслатади тошкентлик мустақил иқтисодчи Дилмурод Холматов.



Шунинг учун мамлакат агросектори асасий эътиборини рентабеллиги юқорироқ саналган пахта етиштиришга қаратмоқда.



Буни маҳаллий мутасаддилар ҳам яширмаяптилар.



Расмийлар мамлакатда ун импорти мавжудлигини ошкор этмасликка уринадилар, аммо мамлакат ичидаги кузатувчилар қўшни Қозоғистондан бир кеча-кундуз давомида бир ярим мингдан икки минг тоннагача ғалла олиб кирилишига ишора қилмоқдалар.



“Ун карвони кеча-ю кундуз тинмайди, - дея қайд этади иқтисодий шарҳловчи. –Унни [Қозоғистондан] олиб киришган, олиб киришмоқда ва бундан кейин ҳам олиб кирадилар”.



Яхши Қозоғистон унидан ёпилган тандир нони Ўзбекистон оилаларининг асосий озуқаси саналади. Айниқса, қишлоқ жойларида одамлар 50 килолик қопдаги унни бир неча қоплаб, захирада сақлаш учун ҳам олиб қўядилар.



“Расмийлар нега Қозоғистон унини шундай илдам суратлар билан сотиб олишларини тушуниш мумкин”, - дея хулоса қилади тошкентлик иқтисодчи Равшан Назаров.



(NBCA - проект IWPR по созданию многоязычной службы новостного анализа и комментариев по странам Центральной Азии с участием широкого круга обозревателей по всему региону. Проект осуществляется с августа 2006 года по сентябрь 2007 года во всех пяти странах региона. С новым финансированием служба возобновляет освещение событий в Узбекистане и Туркменистане.)





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists