Ўзбекистон: иқтисодий ютуқлар асл вазиятни акс эттирмайди
Ўзбекистон: иқтисодий ютуқлар асл вазиятни акс эттирмайди
Тошкентдаги “Чорсу” бозорида кўп йиллардан буён савдо қиладиган Раҳим исмли сотувчи йил давомида бир неча маротаба ўз маҳсулотларига афсонавий рақамлар ёзилган нархномаларни осиб қўйишга ўрганиб қолган.
“Бизни маҳсулотларимизга беш-олти маротаба пасайтирилган нархлар ёзилган нархномаларни осишга мажбурлашарди, кейинрок бу миллий телевидение орқали намойиш қилинарди, аммо бизга маҳсулотларни бундай нархларга сотиш маън қилинган, - дейди Раҳим. – Бу кўпинча президентнинг навбатдаги чиқишидан олдин, ҳисоботлардан олдин, шунингдек, солиқ хизматлари текширувидан олдин бўлиб ўтади”.
Бу сафар “хўжакўрсин” акция 1 сентябрь куни нишонлаган Ўзбекистоннинг мустақиллиги кунига тўғри келди.
Бироз олдинроқ, августда Иқтисодиёт вазирлиги ва давлат статистика қўмитаси биринчи ярим йиллик давомида Ўзбекистондаги турмуш даражаси анча ўсгани, ҳисобот даври давомида эса инфляция дунёда ўзининг энг паст кўрсаткичи бўлиб ҳисобланган 3,6 фоизни ташкил қилгани қайд этилган ҳисоботни эълон қилганди.
Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти юксак суръатлар билан ўсиб бормоқда ва буларнинг барчаси президент Каримов томонидан тавсия қилинган 2012 йилгача бўлган инқирозга қарши махсус дастур шарофати биландир.
Расмийлар фикрича, 1 августдан бошлаб пенсия, ойлик иш ҳақи ва ижтимоий нафақаларнинг 15 фоизга оширилиши халқ учун сезиларли кўмак бўлди.
Бироқ амалда ҳаммаси бошқача кўринишга эга. Мустақил иқтисодчилар рецессиялар ҳақида гапирмоқдалар, одамлар эса нарх-навонинг бетўхтов ошиб бораётганидан шикоят қилмоқдалар.
Мамлакат шарқида жойлашган Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи ўқитувчи Любовь Ҳотамова “маошга арзимаган пул қўшилди, яъни у 30-50 минг сўмдан (15-20 АҚШ доллари) ошмади, озиқ-овқат эса қарийб уч баробар қимматлади», деб ҳисоблайди.
Бу аёлнинг уч кишидан иборат оиласи ойлик бюджети 350 минг ўзбек сўмини (145 АҚШ доллари) ташкил қилади.
Нархлари кескин ошган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида гуруч, шакар, гречка ёрмаси ҳамда мева ва сабзавотлар бор. Асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг сезиларли равишда ошиши ёз фасли бошида бошланди, аммо июль-август ойларида нархлар янаям кўтарилди. Одамларнинг ўзлари буни президентнинг ойлик маош ва нафақаларнинг оширилиши тўғрисидаги фармони билан боғламоқдалар.
“Ҳаммаси кўз ўнгимизда қимматлаб бораяпти, биз пенсионерлар очин-тўқин яшаяпмиз”, - дея арз қилади пойтахт Тошкентдан 30 километр узоқда жойлашган Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи 78 ёшли нафақахўр Анвар Дадажонов. Ҳукумат қўшиб берган пул билан унинг пенсияси 220 минг ўзбек сўмини (90 АҚШ доллари) ташкил қилади, бозорда эса бир кило гўшт 25 минг сўмдан (10 АҚШ доллари) сотилаяпти.
“Мен ўзим учун деярли ҳеч нарса сотиб ололмайман, - дейди пенсионер. – Уннинг энг арзонини сотиб оламан, хотиним эса, кексайиб қолганига қарамай, нон ёпади, чунки бизга ҳар куни нон сотиб олиш оғирлик қилади”.
Специалист Министерства экономики Узбекистана, пожелавший остаться неназванным, отметил, что его ведомство создает радужную картину «намеренно», при этом сами авторы признают, что цифры не отражают реальности.
Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг исми ошкор этилишини истамаган мутахассиси у ишлаётган муассаса кўзқувнатар кўринишни “атайлаб” ҳосил қилаётганини, шунинг баробарида ҳисобот муаллифлари ўзлари келтирилган рақамлар асл вазиятни акс эттирмаслигини тан олишларини қайд этди.
“Биз иқтисодиётимизнинг қай вазиятда эканини тушунамиз, аммо ҳозирги вазиятда биз ожизмиз”, - дея хулосалади у.
Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.