Ўзбекистон инвесторлар билан диалог ўтказади
Ўзбекистон инвесторлар билан диалог ўтказади
Инвестициявий форумнинг ташкилий қўмитаси ўзининг ёйинлаган баёнотида маълум қилишича, бўлажак учрашувнинг асосий мақсади – ҳамкор шериклар ўртасида жонли диалогни ўрнатиш.
Расмийлар инвесторларга туризм соҳасига, кўчмас мулк бозорига, медиа-бизнесга ҳамда мамлакат шимоли-ғарбида жойлашган Навоий вилоятидаги эркин интдустриал-иқтисодий зонага маблағ ётқизишни таклиф этиш ниятидалар.
International Investment Forum ҳар йили ўтказилади; ташкилий қўмита маълумотига кўра, ушбу анжуманда дунёдаги йигирмата давлатларидан икки юз элликдан зиёд вакиллари доимий иштирокчилар қаторидан ўрин олган.
Ўзбекистон иқтисодиёти йирик молиявий маблағ ётқизилишига муҳтож. Негаки, кўп йиллик изоляция давомида ҳамда 2005 йилда мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Андижонда ҳукумат қўшинлари томонидан тинч намойиш иштирокчилари ўққа тутилгани ва оқибатда юзлаб одамлар ҳалок бўлгани ортидан киритилган санкциялар натижасида мамлакат иқтисодиёти заифлашиб қолган.
Ўтган йили кузда расмийлар 2014 йилгача Инвестицияларни жалб қилиш дастурини тасдиқладилар. Ушбу дастурга мувофиқ ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш ҳамда олти юздан ошиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун 23 миллиард доллар жалб этиш режалаштирилмоқда.
NBCA шарҳловчиларининг қайд этишларича, инвесторлар мамлакатга фақат банк секторининг либераллаштирилиши амалга ошгандан сўнг келадилар. Бу мамлакатда ҳозирги кунгача молиявий оқимлар устидан қатъий назорат ўрнатилган, капитал экспорти, бизнесни ривожлантириш ва коррупция миқёсини пасайтириш билан боғлиқ муаммолар мавжуд.