Ўзбекистон чет элликлар учун Навоий шаҳридаги аэропортни очиб қўйди

Ўзбекистон чет элликлар учун Навоий шаҳридаги аэропортни очиб қўйди

Saturday, 16 May, 2009
-қувватланишига чет эллик ҳамкорларининг ваъдасини олганидан кейин Ўзбекистон ўзига анча ишониб қолди ва янги ташаббуслар билан чиқишга тайёр, дея қайд этадилар NBCA экспертлари.



Шарҳловчилар Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги “Навоий” аэропортининг кейинги тақдири борасидаги музокараларининг асосий якунларини таҳлил қилмоқдалар.



2009 йилнинг 11 май куни Корея Республикаси президенти Ли Мён Бакнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтди. Расмий хабарларга кўра, ташриф давомида “Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларининг истиқболлари муҳокама қилиб олинди ҳамда минтақавий ва халқаро миқёсдаги муаммолар бўйича фикр алмашилди”.



Тошкентдаги NBCA манбаларининг маълум қилишича, музокараларнинг асосий мавзуси – Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Навоий шаҳридаги аэропортни кейинги модернизацияси ва фойдаланишига тегишли бўлиб қолган.



Жанубий Кореянинг президенти Ли Мён Бакнинг айтишича, у бошқараётган ҳукумат аэропортнинг модернизацияси ва қайта техник жиҳозланишига 200 миллион доллар миқдорда кредит ажратиб беради.



Тошкент ва Сеул ўртасидаги келишувларга мувофиқ “Навоий” аэропорти Жанубий Корея томонига ижарага берилади.



Ижаранинг муддати ва шартлари ҳақида маълумот берилаётгани йўқ.



“Кўринишидан, Сеул бундай қадам босишга АҚШ ва ғарб мамлакатларининг тавсияси билан қарор қилганга ўхшайди, - дея тахмин қилади муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев. – Улар [Жанубий Корея] ўз кучлари билан парвозларни бошқаришни таъминлашни ва Афғонистонга ноҳарбий юкларни ташиётган НАТОга тегишли транзит учоқларига техник хизмат кўрсатишни ўз зиммаларига олганлар”.



Ўзбекистон президенти Ислом Каримов музокаралар натижаларига бўйича бўлиб ўтган қўшма матубот анжуманида “Навоийдаги аэропорт ҳозирда НАТОнинг Афғонистондаги коалиция кучлари учун ноҳарбий юкларни транспортировка қилиш учун узатма базаси сифатида хизмат қилишни бошлаб бўлди”, - дея билдирди.



Навоийдаги аэропорт ердаги автомобиль ва темир йўл магистраллари билан Афғонистоннинг шимолидаги асосий автомобиль ва темир йўллар транспорт тугуни саналган Хайратонга чиқадиган Ўзбекистон жанубидаги Термиз шаҳри орқали боғланган.



“Навоий” аэропортидаги барча коммуникациялар 1962 йилда қурилган эди.



Аммо 2004-2007 йилларда амалга оширилган реконструкциядан сўнг аэропортнинг имкониятлари кенгайтирилган бўлиб, бу ерга барча турдаги ҳаво кемалари, шу жумладан, ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган оғир юк ташувчи транспорт учоқлари ҳам қўна оладиган бўлди.



2009 йил охиригача катта юк ташувчи учоқларни қабул қила оладиган иккинчи учиш-қўналға полосаси қурилишини якунига етказиш режалаштирилмоқда.



NBCA таҳлилчиларининг айтишича, Тошкентнинг НАТО ва аксилтеррорчилик коалицияси кучлари билан ҳамкорлик фаоллашиб бораётгани қабатида аэропортнинг модернизацияси амалга оширилмоқда. Бу эса экспертлар томонидан рационал сиёсий қадам сифатида баҳоланмоқда.



“Ўзбекистон АҚШ янги маъмурияти стратегиясининг оқими бўйича ҳаракат қилмоқда. Бунда асосий кучлар Афғонистон муаммоларини ҳал қилишда жамланади ва бу иш ўзини оқлайди”, - дейди Бишкекдаги “Сиёсат, дин, хавфсизлик” марказининг ижрочи директори Ўрўзбек Мўлдалиев.



Ғарб билан муносабатлар совуқлашганига қарамай, Ўзбекистон НАТОнинг немис контингентига Афғонистон чегарасида жойлашган Термиздаги авиабазада қолишига ижозат бериб келди.



Жорий йилнинг февраль ойида эса Ўзбекистон Шимолий Атлантика альянси ташкилотига Афғонистонга етказиб бериладиган юклар транзити учун ер ва ҳавода йўл ажратиб беришга рози бўлди.



NBCA томонидан сўралган шарҳловчилардан баъзиларининг тахмин қилишича, Ўзбекистон президентининг Жанубий Корея раҳбарияти билан ҳозирги келишувларининг ортида аслида НАТО юкларининг Афғонистонга транзит пунктининг жойини алмашуву бўйича битим бўлиб қолди. Олдинига бу юклар Қирғизистон пойтахти “Манас” аэропортидаги авиабаза орқали етказиб берилар эди. Маълумки, Қирғизистон ҳукумати бу базанинг мамлакатда бўлиши тўғрисидаги шартномани бекор қилди.



Расмий Тошкентнинг бу каби эгилувчан дипломатик позицияси Кремль томонидан муҳталам берилажак ноқулай саволларидан қутилишга имконият беради.



“Навоий аэопортидаги юк ташиш маркази Korean Air бошқаруви ихтиёрига берилар экан, демак, олдин “Манас” авиабазаси орқали амалга оширилаётган НАТО юкларининг Афғонистонга транзити Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий альянсига Москва томонидан таъналардан қутилишга қулай имконият беради”, - дея тахмин қилади Тошкентдаги NBCA шарҳловчиси.



Кўринишидан, энди Тошкент ғарб мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича фаол ҳаракат қилиб қоладиганга ўхшайди. Шу йўл билан Ўзбекистон ўзининг геосиёсий позицияларини кучайтириб олади, дея ҳисобламоқдалар шарҳловчилар.



Улар иқтисодиёти қийинчиликларни бошидан кечираётган Ўзбекистон учун янги-янги ташаббуслар учун кенг майдонлар очилаётгани ҳақида гапирмоқдалар. Ва эҳтимол, бундан кейин Термиздаги авиабазани кенгайтириш бўйича ишлар бошланиб кетса ажаб эмас.



Бу эса ўз навбатида қўшимча инвестицияларни жалб этиши мумкин.



“Президент Ислом Каримов аста секинлик билан бўлсада, АҚШ ва Ғарб билан муносабатларини қайта тиклаш бўйича ўз мақсадларига эришишда нишонга бехато урмоқда”, - деди номи ошкор бўлишни истамаган Ўзбекистондаги мутасаддилардан бири.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).













Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists