Расмий Тошкент Россия президентини кутиб олишга тайёрланмоқда

Расмий Тошкент Россия президентини кутиб олишга тайёрланмоқда

Tuesday, 6 January, 2009
2009 йилнинг 22-23 январь кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ерда у Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан музокаралар ўтказади.



Учрашув давомида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг истиқболларини муҳокама қилиб оладилар. Медведев янги йил табриги билан Россия халқига мурожаат қилганида бу муносабатлар “барча йўналишлар бўйича... салмоқли импульс беришга чақирилган”, дея айтганди.



NBCA экспертларининг қайд этишларича, Москва Тошкент билан анча жиддий суҳбат олиб боришга шайланган.



“Медведев Каримовнинг позициясига кўп масалалар бўйича аниқлик киритиб олмоқчи. Булар, Ўзбекистоннинг интеграциявий ташкилотларда [МДҲ, КХШТ, ШҲТ] иштирокидан бошлаб икки томонлама қўшма энергетик лойиҳаларнинг аҳволи тўғрисигача”, - дея тахмин қилади Ўзбекистондаги сиёсатшунослардан бири.



NBCA шарҳловчилари Тошкент сўнгги пайтларда халқаро аренадаги ўз позицияларини ўзгартира бошлагани учун Кремль Тошкентнинг маятниксимон сиёсати борасида ташвиши ортиб бораётганига ишора қилмоқдалар.



Ўтган йилда Ўзбекистон расмийлари ўзларининг Ғарбга мойилликларини очиқ-ойдин намойиш этишдан тийилмадилар. Ўзбекистон 2008 йилнинг октябрь ойида Россия томонидан ошкора бўлмаган тарзда назорат қилинувчи минтақавий ЕврОсИҲ бирлашмасини тарк этди ва Москвага муқобил бўлган энергетик лойиҳаларда иштирок этиш истагинини билдира бошлади.



“Ушбу ҳолатларнинг барчаси Тошкентга ўз таъсирини йўқотишни истамаётган Россияни қаттиқ ташвишга солмоқда”, - дея қўшиб қўйди сиёсатшунос.





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists