Ўзбекистон суд тизими назорат остида қолмоқда
Ўзбекистон суд тизими назорат остида қолмоқда
Июнь ойи охирида мамлакат раҳбари Ислом Каримов суд тизимини “демократлаш ва либераллаштириш” ҳамда унингмустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказини тузиш ҳақидаги қарорга имзо чекди.
Марказнинг асосий вазифалари сифатида адолатли суд ва суд амалиёти тизимини тадқиқот қилиш ҳамда уни демократлаш бўйича таклифлар тайёрлаш бўлиб қолиши керак . шунингдек, марказ нотўғри суд қарорларини чиқариш ва судлар фаолиятига аралашувини олдини олишга қаратилган чоралар ишлаб чиқармоқда.
Расмийларнинг режасига кўра, марказ Ўзбекистон Олий судининг функционал тузилмаси бўлиб қолади ва марказнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришга масъул бўлиб қолади.
Ҳукуматга қаршли сайтлардан бирининг маълум қилишича, тузилажак тузилма Ўзбекистон шу йилдан бошлаб амалга оширишни бошлаган суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотида навбатдаги қадам бўлиб қолади.
Ушбу ислоҳот доирасида Ўзбекистонда шу йилнинг 1 январидан бошлаб мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди. Кўп ўтмай судларга ҳибсга олишга санкция бериш ҳуқуқи берилди. Май ойида Каримов адвокатлик институтини ислоҳот қилишга қаратилган чораларни кўзда тутувчи фармонга имзо чекди.
Аммо NBCA томонидан сўровга тутилган экспертлар пессимистик кайфиятни тарк этмаяптилар ва тубдан ўзгаришлар бўлишига ишонмаяптилар.
Улар Америка Қўшма Штатларининг Freedom House нодавлат ташкилотининг 2007 йил бўйича маълумотларига кўра, Ўзбекистон илгаригидек “мустақил бўлмаган суд тизими”га эга бўлган авторитар давлатлар қаторидан ўрин олган. Маҳаллий ҳуқуқшуносларнинг баҳо беришларича, ўзбекистонликлар адолатли ҳукм чиқарилишига ишонмаганлари учун борган сари судларга мурожаат қилмасликка ҳаракат қилмоқдалар.
Шарҳловчилар республика Олий суди қошида расмийларнинг назорати остида бўладиган навбатдаги тузилманинг яратилиши адлия-суд идораларидаги вазиятни яхшиламайди дея ҳисобламоқдалар. Негаки, расмийлар юзаки ўзгартишлар билан чекланмоқдалар ва тизимли ислоҳотларни режалаштираётганлари йўқ.
Айни пайтда Конституцияга мувофиқ барча судьялар президент томонидан тайинланади ва лавозимидан бўшатилади. Парламентнинг розилиги фақат Конституциявий, Олий ва Олий хўжалик суди раисларини тайинлаш учун зарур бўлади, холос.
“Судьяларни тайинлашнинг мавжуд тизими тўлалигича Каримовга бўйсунади, судьяларимиз “президент менинг номзодимни келгуси муддатга тасдиқлармикан”, дея ўйлайдилар, холос. Шунинг учун ҳам судьялар ўзларини мутлақо мустақил дея ҳис эта олмайдилар”, - деди номини ошкора этмасли шарти билан тошкентлик судьялардан бири.
Тошкентлик хусусий адвокат Иброҳим Назиров ҳукмрон режим тўла суд эркинлигига тайёр эмас деб ҳисобламоқда.
“Назорат остидаги судья расмийларга рақибларини йўқ қилиш учун жуда яхши имконият саналади”, - дейди адвокат. – “Ижроя ҳокимияти идоралари судьяар ишига таъсир ўтказмайдиган пайтдагина мустақил суд тизими ҳақида бемалол гапирса бўлади”.
(NBCA — проект IWPR по созданию многоязычной службы новостного анализа и комментариев по странам Центральной Азии, с участием широкого круга обозревателей по всему региону. Проект осуществлялся с августа 2006 года по сентябрь 2007 года, во всех пяти странах региона. С новым финансированием служба возобновляет освещение событий в Узбекистане и Туркменистане.)