Ўзбекистондаги сайловлар, уларнинг одил ўтказилиши ҳақидаги баёнотларнинг асоссиз эканини кўрсатди.

Танқидчилар, Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловлари бошдан-охиргача пухта ташкиллаштирилганини таъкидламоқдалар.

Ўзбекистондаги сайловлар, уларнинг одил ўтказилиши ҳақидаги баёнотларнинг асоссиз эканини кўрсатди.

Танқидчилар, Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловлари бошдан-охиргача пухта ташкиллаштирилганини таъкидламоқдалар.

Танқидчилар, Ўзбекистонда ўтказилган парламент сайловлари бошдан-охиргача пухта ташкиллаштирилганини таъкидламоқдалар.

Тошкентдан Рустам Аширов (RCA № 601, 2010 йилнинг 28 январи)

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва таҳлилчилар, ўзбек парламентига бўлиб ўтган сайловлар, ҳукуматнинг у ёки бу даражада сайловлар демократик, рақобатдош кураш тамойиллари, ҳамда сайловчиларнинг фаол иштироки асосида бўлиб ўтгани ҳақидаги баёнотларига тўғри келмаганини айтмоқдалар.

12 январ куни, бундан икки кун аввал бўлиб ўтган сайловларнинг иккинчи босқичи бўйича натижаларни ошкор қилиш пайтида, Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов, сайлов жараёни шаффоф бўлиб, у маҳаллий қонунчилик ва унда қайд қилинган халқаро демократик меёрлар асосида ўтказилгани, ҳамда сайловчиларга муқобил номзодлар рўйҳати бўйича танлаш ҳуқуқи берилганини таъкидлаб ўтди.

Парламентдаги бошқа ўринлар илк бора ҳукуматпараст партиялар ўртасида пропорционал тизим бўйича тақсимланиши керак бўлган бир пайтда, парламент қуйи палатасидаги 135 та ўриндан 15 таси Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан банд қилинди.

27 декабр куни бўлиб ўтган сайловларда парламентдаги 39 ўрин бўш қолгани боис, сайловларнинг иккинчи раундини ўтказиш зарур бўлиб қолди. Абдусаломовнинг айтишича, бунга партиялар ўртасида мавжуд жиддий рақобат сабаб бўлган.

Марказий сайлов комиссиясининг якуний натижаларига кўра, ўтган чақириқ парламентида энг кўп ўринга эга бўлган либерал-демократик партия 53 та ўринни қўлга киритди. Ўтган асрнинг 90 йилларида, аввалдан ҳукуматпараст партия сифатида, Коммунистик партия асосида тузилган Халқ-демократик партияси эса, парламентда 31 ўрин эгаллаб, сайловда иштирок этган партиялар орасида иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Парламентда Миллий Тикланиш демократик партияси 19 та, социал-демократик партия эса, 15 ўринни қўлга киритдилар.

Аснода Абдусаломовнинг айтишича, бўлиб ўтган сайловлар Ўзбекистондаги сайловчиларининг қонун устуворлиги таъминланган, ривожланган фуқаролик жамияти мавжуд демократик жамият қуриш истагида эканликларини кўрсатган.

Аммо мустақил кузатувчи ва экспертлар, бўлиб ўтган сайловларга нисбатан кескин баҳо бердилар.

“Сайловчиларга ҳақиқий танлаш ҳуқуқи берилгани йўқ, - дейди айни пайтда Ўзбекистондан ташқарида яшаётган сиёсатшунос Алишер Таксанов. – Мухолифатни сайловга яқинлаштиришгани йўқ, матбуот эса, тотал назорат остида бўлди”.

Таксановга кўра, сайлов натижалари ҳукуматнинг истаган мақсадига эришиши учун қалбакилаштирилган.

“Сайловларнинг такроран ўтказилиши эса, ҳаммаси гўё демократик тарзда ўтказилаётганини кўрсатиш учун керак бўлди, - дея таъкидлайди сиёсатшунос. – Аслида эса, барчаси аввалдан ташкиллаштирилган эди”.

ЕХҲТ нинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ), Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш учун тўлақонли миссия юбориш ўрнига, мамлакатга кузатувчиларнинг кичик бир гуруҳини юборди.

IWPR га берган интервюсида ЕХҲТ нинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси матбуот котиби Йенс-Хаген Эшенбэхер, бир ой давомида ЕХҲТ нинг ДИИҲБ томонидан тайёрланаётган расмий ҳисоботи чоп қилинмагунича, унинг ташкилоти Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларга изоҳ бермасликни маъқул кўриши ҳақида айтди.

ДИИҲБ Ўзбекистондаги сайловолди вазият бўйича ўз миссияси натижаларига асосланиб октябр ойида очиқлаган ҳисоботида, ЕХҲТ талабларига жавоб бермасликда давом этаётган Ўзбекистон сайлов тизимида аҳамиятли бир ўзгаришлар аниқланмагани ҳақида маълум қилди...
Бундан ташқари, шубҳасиз, аввал ЕХҲТ ДИИҲБ томонидан таклиф этилган бирорта ҳам тавсия бажарилмагани аниқланди”.

Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловни кузатган ва ўз исми ошкор этилишини истамаган кузатувчи эса, ҳукумат кузатувчиларнинг асл вазиятни кўриб, мамлакат аҳолисининг ҳақиқий фикрини билишини эмас, балки айнан ўзи истаган нарсаларни кўришга ҳаракат қилганини таъкидлаб ўтди.

Унинг фикрича, сайловчиларда ҳақиқий танлаш ҳуқуқи йўқлигига қарамай, барча номзодлар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиб, мустақил ва мухолифат вакиллари мазкур сайловларда иштирок этишга йўл қўйилмадилар.

“Эрк” ва “Бирлик” партиялари, ҳамда яқин ўтмишда ташкил этилган “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси ва “Бирдамлик” ҳаракатлари Ўзбекистонда юридик рўйҳатдан ўтмаган бўлиб, улар раҳбарлари мамлакат ташқарисида яшаб келмоқдалар. Шу боис, уларда ҳеч вақт сайловларда ўз номзодларини қўйиш имкони бўлмаган.

Сайловда мухолифат номзодлари иштирок этмаганига қарамай, ўзбек ҳукумати ҳар эҳтимолга ҳуқуқ ҳимоячиларига огоҳлантириш йўллаб, уларнинг ҳаракатланишини чеклади ва сайловда иштирок этиш учун келган хорижлик кузатувчилар ва журналистлар билан учрашувларининг олдини олишга ҳаракат қилди.

“Ўзбекистонда виждон тутқунларини озод қилиш” қўмитаси, ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Жамияти раҳбари Баҳодир Намозов, сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтаётган куни унинг ёнига Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ) терроризмга қарши-кураш бўлими ходимлари келганини қайд этди.

 

“Уларга мени қўриқлаш топширилгани ва уйимдан чиқмаслигим яхши бўлиши ҳақида айтишди”, - деди ҳуқуқ ҳимоячиси ва Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алянси раҳбари Елена Урлаеванинг ҳам ёнига МХХ ходимлари келганини қўшимча қилди.

Шунингдек, Намозов, сайлов бошланишига бир неча кун қолганида аксар ҳуқуқ ҳимоячилари улар ортидан кузатув ўрнатилиб, телефон суҳбатлари назорат остида бўлганини пайқаганларини айтиб берди.

Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 27 декабр куни бўлиб ўтган сайловларда иштирок этган сайловчилар 87 фоизни ташкил этган. Аммо бу маълумот, баъзилар томонидан ишончсизлик билан қабул қилинди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов, рўйҳатдан ўтган 17 миллион сайловчиларнинг 15 миллиони сайловда иштирок этгани ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Айни пайтда, таҳминан беш миллион ёки ундан кўпроқ сайловчилар Россия, Қозоғистон ёки узоқ хориж мамлакатларида тирикчилик қилмоқда.

Ўз исми ошкор этилишини истамаган маҳаллий тадбиркор, ўз кузатуви натижалари бўйича сайловда таҳминан 40 фоиз сайловчи иштирок этганини айтди. Шунингдек, у сайловда турмуш ўртоғи дугоналаридан бирининг таниши иштирок этмаганида, ўзи ҳам сайловга бормаган бўлганини қўшимча қилди.

Айнан шу сабаб, тадбиркор сайловда иштирок этиш қарорига келганини айтиб ўтди. Унинг яқинда сайлаш ёшини қаршилаган қизи эса, сайловга боришдан бош тортган.

Таҳлилчилар, тўртта танлаб олинган партиялар ўртасида мавжуд фарқни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Таксанов, номзодларнинг бирортаси ҳам ҳукумат сиёсати, коррупция ёки маҳаллий ва минтақавий даражада мавжуд ўзгаришлар каби Ўзбекистондаги долзарб муаммоларни танқид қилолмаганларини таъкидлаб ўтди.

“Мазкур қарорлар учун жавобгарлик президент (Ислом Каримов) заммасидадир, бу шаҳс эса, муҳокама қилинмайди”, - дейди Таксанов.

Марказий Осиё бўйича эксперт ва Россиядаги “Время новостей” газетасининг шарҳловчиси Аркадий Дубнов эса, номзодлар ҳеч бир хавф туғдирмаслиги ва бирор бир шубҳали сўз айтмаслигини билиш мақсадида, улар ишончлилиги бўйича текширув ўтказилганини айтади.

“Бу сайловлар аввалгисидан фарқ қилмагани боис, натижада парламентда ҳеч бир ўзгариш юз бермайди”, - деди Дубнов.

Сиёсий партиялар кураши ҳақида Дубнов бундай деди:

“Агар Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар “демократик” дея аталишини ҳисобга олсак, ўзбек сайловчиларининг улар ўртасидаги фарқни билиши жуда қийин кечиши табиий”.

Дубновга кўра, халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонда демократик жараёнлар бошланишини кутишдан ҳафсаласи пир бўлгандай кўринади. 2005 йили ҳукумат қўшинларининг Андижонда тинч намойишчиларга қарата ўқ очганидан сўнг бошланган қирғин келтириб чиқарган совуқ муносабатлардан кейин, на Европа Иттифоқи ва на Америка Қўшма Штатлари навбатдаги қаршилик кўрсатишга интилмаяпти, деди у. 2009 йилнинг октябр ойида Европа Иттифоқи, 2005 йили Ўзбекистонга нисбатан жорий қилган санкцияларини бекор қилди.

Бундан ташқари, Афғонистондаги халқаро кучлар, шимолий йўналишдан етказиб бериладиган юкнинг хавфсиз йўли сифатида, Ўзбекистонга катта умид боғламоқдалар.

“Бугун Ўзбекистон Афғонистондаги ғарб коалициясининг асосий иттифоқчиси, жиддий транзит йўлларидан биридир, - деди Дубнов. – Шу боис, бугун на Брюссел, на Вашингтон вазият ёмонлашувидан манфаатдор эмас”.

Рустам Аширов - ўзбекистонлик журналистнинг тахаллусидир.

Мазкур мақола Европа Комиссияси томонидан молиялаштириладиган “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва Марказий Осиёдаги ОАВ лари орқали ҳуқуқбонлик таълими” лойиҳаси доирасида тайёрланди. IWPR Европа Иттифоқи давлатлари қарашларини мутлақо акс эттирмаган мазкур мақола мазмуни учун жавобгарликни тўлалигича ўз зиммасига олади. 

Uzbekistan
Support our journalists