Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ фаолларига нисбатан босимни кучайтирмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари намойиш ўтказиш учун ҳуқуқий меёрлар қидирмоқдалар.

Ўзбекистон ҳукумати ҳуқуқ фаолларига нисбатан босимни кучайтирмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари намойиш ўтказиш учун ҳуқуқий меёрлар қидирмоқдалар.

Friday, 2 October, 2009
Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари жамоат намойишлари ўтказиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тазйиққа учраш, ёки Ўзбекистон ҳукуматига кўпроқ мақбул бўлмиш йўл, уйларида тинчгина ўтириб, халққа кўринмаслик каби танлов олдида турибдилар.

Ҳеч вақт юридик жиҳатдан тан олинмаган ва аъзолари доимий таъқиб остида бўиб келган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари қудратли полиция давлати сояси остида фаолият юритиб келмоқдалар.

IWPR томонидан сўров қилинган ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари аъзолари, кузатувдан тортиб, то ҳужум ва ҳибсга олиш каби уларга нисбатан қўлланиладиган қатор чоралар ҳақида айтиб бердилар.

Жиззаҳлик етакчи ҳуқуқ фаолларидан бири, ўзи ва ҳамкасблари, ҳусусан ҳукуматни танқид остига олган пайтлари кескинлашадиган, доимий назорат остидан яшаб келаётганлари ҳакида гапирди.

«Сўнги пайтларда ҳуқуқ тартибот идораларининг ҳуқуқ ҳимоячиларини таъқиб қилиш ҳоллари кўпайди, - дейди у.

Аниқланишича, яқинда унинг ҳамкасбларидан бири «профилактик суҳбат» ўтказиш учун Миллий хавфсизлик хизматига (МХХ) чақиртирилган. Аслида бундай суҳбат остида қўрқитиш ва ҳуқуқ ҳимояси фаолиятини бекор қилиш эвазига турли имтиёзлар ваъда қилиш қоришмаси яширинган.

Шунингдек, ҳуқуқ фаоли яна бир ҳамкасбининг уйи олдида доимо машиналар навбатчилик қилиши, унда ўтирган штат кийимидаги милиция ҳодимлари эса ҳуқуқ фаоли уйига келаётган ҳар бир кишига шикоят билан жамоат ҳуқуқ ҳимоячиларига эмас, балки давлат идораларига мурожаат қилиш кераклигини айтишганини маълум қилди.

Бундан ташқари у, хавфсизлик хизматлари ҳуқуқ ҳимоячилари орасида турли низолар келтириб чиқариш учун улар сафига айғоқчиларни киритиш каби мураккаб усуллардан ҳам фойдаланишларини айтади.

«Бизнинг вазиятимиз жуда қийин, - дейди у. – Давлат идоралари турли миш-мишлар тарқатиб, ҳуқуқ фаоллари орасига совуқчилик тушириш учун барча усулларни кўлламоқдалар».

Ҳуқуқ ҳимоячиси, Миллий хавфсизлик хизматига сўров ўтказиш учун бир ҳуқуқ ҳимоячиси чақиртирилибб, сўнг унинг махфий хизматларга «сотилгани» ҳакида миш-мишлар тарқатилгани ҳакидаги бир воқеани айтиб берди. «Оқибатда ҳуқуқ ҳимоячилари орасида бир-бирига ишончсизлик пайдо бўлади», - дейди у.

Аммо мавжуд қурқув муҳитига қарамай, жамиятни мавжуд муаммолар юзасидан кўпрок огоҳлантириш мақсадида ҳуқуқ ҳимоячилари вақти-вақти билан намойишлар ўтказишни давом эттирмоқдалар.

Шу боис, улар Ўзбекистоннинг жамоат йиғишлари ҳакидаги репрессив қонунлари билан бевосита зиддиятга учрамоқдалар.

Очиқ ҳавода норозилик билдириш учун руҳсат шарт, аммо кўп ҳолларда ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа фуқароларга бунинг учун рад жавоб берилади. Руҳсат берилмаган йиғилиш ўтказилган ҳолда эса, дарҳол милиция ходимлари ишга киришадилар.

Қонуннинг ушбу низомини четлаб ўтиш мақсадида, ҳуқуқ фаоллари кичик акциялар ўтказиб, уларни «пикет» дея номлашга мажбурлар. Сабаби, қонун пикет ўтказишни ман қилмайди.

Шунга қарамай, пикет иштирокчилари қатағонга дучор қилинадилар. Масалан, ўтган йил декабр ойида Тошкентдаги Бош прокуратура биноси олдида ўтказилган пикет иштирокчилари, акциянинг муаммосиз бўлиб ўтганига қарамай, милиция участкасига олиб кетилган.

Ҳукумат акция тайёрланаётгани ҳакида маълумот олгач, унинг ўтказилиши олдини олиш мақсадида, чоралар кўради. Шу йилнинг 13 май куни ҳуқуқ ҳимоячилари 2005 йил бўлиб ўтган Андижон воқеалари оқибатида бегуноҳ ҳалок бўлганлар хотирасига атаб Тошкентдаги Ёдгорлик обидаси пойига гулчамбар қўйишни режалатиргандилар. Аммо уларнинг режаси амалга ошмади. Баъзи ҳуқуқ фаоллари ҳуқуқ тартибот идоралари ҳодимлари томонидан аввалдан ҳибсга олинган бўлса, яна бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячиларига уйларини тарк этишга руҳсат берилмади.

Ўзбекистондаги “Виждон тутқунлари қўмитаси” раҳбари Баҳодир Намозовнинг айтиб беришича, ўша куни у уйидан чиқаётган пайти, ёнига икки нафар киши келиб, «Агар уйингизни тарк этсангиз, сизни ҳибсга олиб, участкага олиб кетамиз. Сиз ушбу тадбир ташкилотчиларидан бири эканингиздан хабардормиз»,- дейишган.

Икки нафар ҳуқуқ ҳимочиси Ёдгорлик обидасига гул қуйишга улгурган, аммо шу заҳотиёқ милиция ходимлари уларни қўлга олган.

Ўзбекистон ҳукумати бу санани четлаб ўтди. 2005 йилнинг 13 май куни ўзбек ҳукумати Фарғона водийсида жойлашган Андижон шаҳридаги тинч намойишчиларга қарата ўқ очган. Натижада юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлган. Ушбу қонли воқеадан сўнг бошланиб кетган оммавий қамоққа олишлар, Андижондаги митингда иштирок этганликда гумон қилинаётган ҳар бир кишини четлаб ўтгани йуқ.

Ўзбекистонннинг турли ҳудудларидаги икки нафар ҳуқуқ ҳимоячиси эса, очиқ норозилик билдиришнинг афзалликларига ишончсизлик билдириб, буни ўзигина етарлик эмаслигини, баъзи ҳолларда эса, аксинча натижага олиб келишини айтишди.

«Агар масалага қонуний жиҳатдан ёндошсанг, давлат идоралари ва туман ҳокимлари жавобдан қочиб қутила олмайдилар, - дея таъкидлайди ҳуқуқ фаолларидан бири. – Аммо ҳар бир ҳолатда кўчага югириб чиқиб, «Қутқаринглар!» дея бақириш муаммони ҳал қилолмайди. Аксинча, биздан ёрдам сўраб келганлар ҳам, бу ҳолда биздан қоча бошлайдилар»,- дейди у.

Гарча Ўзбекистон ҳукуматининг Андижан воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишини талаб қилган Ғарб давлатлари билан ўртасидаги сўнги муносабатларида бироз илиқлик кузатилаётган булса-да, аммо ҳанузгача ўзбек ҳукуматининг ушбу давлатларга нисбатан сақланиб келаётган адовати давлат амалдорлари ва ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари муносабатларига ўз таъсирини ўтказиб келмоқда.

«Ҳуқуқ ҳимоячилари АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари айғоқчиларидир,- деди Ички ишлар вазирлигининг (ИИВ) терроризм, радикализм ва ислом экстремизмига қарши кураш, хамда, диссидентлар масаласи бўйича шуғулланувчи бўлим ҳодими. – Улар ўтказаётган ҳар бир акциялари учун катта грант оладилар».

Унинг сўзларига кўра, милицияга, гарчи ҳуқуқ ҳимоячилари қаршилик кўрсатмасалар-да, улар билан қўпол муносабатда бўлиш буйруғи берилган.

«Бизга улар ҳалкимиз душманлари ва Ғарб таъсирида бўлган айғоқчилар эканини уқтиришган», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳодими.

Сиёсатшунос Комрон Алиев эса, ҳуқуқ ҳимояси ташкилотларининг катта маблағ билан молиялаштирилиши ҳакидаги таҳминлар эртак эканини айтади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Ғарбдан катта маблағ олишлари оддий уйдирма»,- дейди у. «Астойдил ҳаракат қилинса, ҳуқуқ ҳимоячиларида нафақат Америка айғоқчиларининг таъсири, балки Туркия, Покистон, Япония, ҳаттоки Муғилистон айғоқчилари таъсирини ҳам кўриш мумкин»,- дея таъкидлайди Комрон Алиев.

«Бу махфий хизматлар уйдирмаси. Бу ишлар душман образини яратиш ва халкни нафақат ҳуқуқ ҳимоячилари, балки умуман демократларга қарши қайраш учунгина амалга оширилаяпти. Мен ҳуқуқ ҳимоячиларининг улар оппонентлари бўлмиш ҳокимият амалдорлари ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлариданн фарқли ўлароқ бадавлат яшаётганларини билмайман», - деди Комрон Алиев.

(Сўров қилинганлар исм-шарифлари хавфсизлик нуқтаи назаридан ўзгартирилган.)




Frontline Updates
Support local journalists