Ўзбекистон: Ҳарбий ислоҳотлар давом этмоқда

Ўзбекистон: Ҳарбий ислоҳотлар давом этмоқда

Tuesday, 2 December, 2008
, балки бир марта оширилади, холос. Бу эса ўз навбатида харажатларни қисқартиришга имконият яратиб беради. Аммо бу армиянинг профессионал ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, дея тахмин қиладилар NBCA шарҳловчилари.



Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 21 ноябрь куни « Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», дея аталувчи фармонга имзо чекди. Фармонда қайд этилишича, «фуқароларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташдаги шарт­шароитларини, қўшинларнинг жангавор ва ижтимоий-сиёсий ҳамда сафарбарлик жиҳатдан тайёрлигини янада такомиллаштиришга қаратилган» янги қоидалар 2009 йилдан бошлаб кучга киради.



Қуролли кучлар сафига чақирув ва хизматни ўтаб бўлган аскарларнинг уйга қайтишлари йилда бир бора, баҳор мавсумида амалга оширилади.



Ўзбекистонда беш йил аввал «унчалик катта бўлмаган, яхши жиҳозланган ва шу билан бирга, ўта ҳаракатчан армия» яратиш мақсадида ҳарбий ислоҳотлар бошланган эди.



Расмийлар босқичма-босқич кадрлар таркибини қисқартиришни амалга оширдилар ва Ўзбекистон армиясидаги ҳарбий хизматчилар сони тахминан 53 минг кишига етказилди. Армияда хизмат қилиш муддати бир йилгача қисқартирилди ва шартнома тизими жорий этилди.



Аммо республикада аҳоли ўсиши даражаси йилига 1,2 фоизга етгани важидан чақирув ёшидаги йигитлар сони талаб этилган миқдордан ҳам анча кўпайиб кетди. Пировардида, расмийлар армияга чақириладиган талабгорларга қатъий танлов жорий этдилар. Танлов шартларига мувофиқ ҳар бир янги чақирилаётган йигит яхши ижтимоий аҳволга, аъло даражадаги соғлиққа, юқори интеллектуал ва жисмоний салоҳиятга эга бўлиши лозим эди.



Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшларнинг сони давлат сири саналади ва бу маълумот ошкор этилмайди.



Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигидаги манбага кўра, айни пайтда чақирув ёшига етган ёшларнинг сони армия эҳтиёжидан «беш-олти баробарига» кўпроқ.



NBCA шарҳловчиларининг қайд этишларича, Ўзбекистон ёшлари ўртасида армия сафида хизматни ўташни истовчилар анча кўп. Бунга сабаб сифатида Ўзбекистонда кишида ҳарбий билетнинг мавжудлиги давлат хизматида ёки ҳуқуқ-ҳимоя идораларида истиқболли иш ўринларига эга бўлишга имконият бериши кўрсатилмоқда.



«Ҳарбий хизматга танловдан ўта олмаган кўпчилик ёш йигитлар уларни хизматга юборишлари учун мутасаддиларга 400-500 АҚШ доллари ва ундан ҳам кўпроқ миқдорда пора беришга мажбур бўлмоқдалар», - дейди маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.



Муҳожирликка чиқиб кетган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевга кўра, расмийларнинг чақирув сонини камайтириш бўйича қабул қилган қарори коррупциянинг пасайишига, молиявий ва ташкилий харажатларнинг камайишига олиб келади ва ҳарбий комиссариятларнинг ҳаддан зиёд катталашиб кетган штатларини қисқартиришга имконият беради.



Тошкентлик мустақил эксперт Ёдгор Норбўтаев бундан ҳам кўра жиддий оқибатларга ишора қилмоқда.



Унга кўра, чақирувлар сонининг қисқариши армиядаги профессионалликнинг пасайишига олиб келади. Негаки, хизматни ўтаб бўлган аскарларнинг ўрнига ҳеч нарсани билмайдиган ва узоқ вақт давомида ўқитиб ўргатиш лозим бўлган ёш йигитлар келадилар.



«Ҳатто йигирма беш фоизга янги аскарлар билан шакллантирилган ҳарбий қисмни ҳам жангавор қобилиятга эга деб бўлмайди. Ҳаммаси янги аскарлардан ташкил топган бўлинмалардан нимани кутса бўлади ахир», - дея аччиқланади эксперт.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists