Ўзбекистон аста-секин парламент сайловларига тайёрланмоқда

Ўзбекистон аста-секин парламент сайловларига тайёрланмоқда

Saturday, 13 June, 2009
IWPR

IWPR

Institute for War & Peace Reporting

, аммо агар сайлов жараёнининг сиёсий анъаналари ўзгарсагина унинг амалга оширилишида самарага эришиш мумкин бўлади, дея ҳисоблайдилар NBCA экспертлари.



12.uz ахборот агентлиги 28 май куни Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис (парламент) ва маҳаллий ҳокимият идораларига сайловларга тайёргарчилик ва ўтказиш бўйича янги Концепциясини тақдим этгани ҳақида хабар берди. Навбатдаги сайловлар 2009 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтиши керак.



Бўлажак сайловлар қайси куни ўтиши ҳақида ҳозирча халққа эълон қилингани йўқ, аммо 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, парламентга ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бир вақтнинг ўзида депутатларнинг конституциявий ваколатлари тамом бўлган йилда ўтказилади. Жорий йилда бу сана декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига тўғри келади.



Икки палатали Ўзбекистон парламентига сайловлар ўтган йилнинг охирида сайловчилик тўғрисидаги қонунчиликка киритилган янги меъёрларга асосан ўтказилади.



Парламент Қонунчилик [қуйи] палатасидаги депутатлар сони бир юз эллик кишигача кўпаяди, улардан бир юз ўттиз бештаси сиёсий партиялардан сайланадилар, қолган ўн бешта ўрин эса Ўзбекистон Экологик ҳаракати аъзоларига берилади.



Бундан ташқари, ҳар бир сиёсий партиянинг ишончли вакили сайлов участкаларида сайловларда тўпланган овозлар саналаётган пайтда иштирок эта олади, бу нарса илгари йўқ эди.



Сайлов қонунчилигига демократик меъёрларнинг киритилиши ижобий омил саналади, негаки, пропорционал тизим партияларнинг ривожланишида ижобий роль ўйнаши, кўп партиявийликни ва плюрализмни мустаҳкамлаши мумкин, дея қайд этадилар NBCA экспертлари.



Аммо бунинг учун маълум бир шарт-шароитлар, мисол учун, мухолифатдаги партияларнинг сайловда иштирок этишларига имконият бериш керак.



Айни пайтда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча сиёсий партиялар ҳукуматга тарафдор саналади. Мухолифатдаги сиёсий партиялар эса қувғинда ишлаяптилар.



Тошкентлик сиёсий фанлар номзоди, Фарҳод Толипов ҳукумат сайлов жараёнини ташкил этиш тўғрисида ўйлаб кўриши ва овоз беришнинг эски анъаналарини тарк этиши зарур деб айтмоқда. “Эски анъаналар” бўйича овоз беришда барча жараёнлар расмийлар томонидан қатъий наозорат қилинар эди.



“Расмийлар одатда “аҳолининг менталитети шундай, улар кучли марказий ҳокимият ҳукмронлиги остида яшашни истайдилар” дея баҳона қиладилар. Улар буни сиёсий жараёнлар устидан қатъий назорат ўрнатиш деб тушунадилар”, - дейди у.



Марказий сайлов комиссиясининг “давлат ҳокимияти сайлов жараёнига аралашмайди”, деган ваъдалирга ҳозирча ишониш “қийин” бўлиб қолмоқда.



Ушбу меъёрлар Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган бўлишига қарамай, одатда уларга амал қилинмайди, дея фикр қилади сиёсатшунос.



Ўзбекистонда 2004 йилда бўлиб ўтган олдинги парламент сайловлари мустақил кузатувчилар томонидан халқаро стандартларга мос келмайдиган сифатида баҳоланган эди. Ўшанда маҳаллий шарҳловчилар сайловда маъмурий ресурслардан фаол фойдалангани ва сайловчиларга босим ўтказилгани ҳақида маълум қилишган эди.



“Бу сафар ҳам фуқароларга маъмурий босим ўтказилиши турган гап, - дея мунозарага қўшилади муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев. – Расмийлар бу сафар ҳам ресурсларни тўлақонли равишда қўллашларига ишончим комил”.



Аммо шарҳловчи партия қурилишини рағбатлантиришга қаратилган сайлов жараёнидаги янгиликлар, сайловга пропорционал тизимнинг киритилиши ҳар ҳолда бўлажак парламент сайловларида “тарангликни пасайтириш”га имконият беришига умид қилмоқда.



Унга кўра, бу ҳолат сайловчиларга умид беради.



Тошкентлик мустақил эксперт Виктор Ивонин сайловларнинг янги Концепциясини “аҳоли томонидан муносиб равишда қабул қилинишига” қаратилган ҳамда яхши тайёрланган ва ўйлаб босилган қадам дея атамоқда.



Унга кўра, янги сиёсий анъаналарнинг жорий қилиш аста-секинлик билан амалга оширишили лозим.



“Одамларнинг онгига асосий демократик қадриятларнинг жойлаш, сиёсий фаолиятда янги демократик маданиятни тарбият қилиш бўйича аста-секинлик билан амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини беради ҳали”, - дейди ишонч билан Ивонин.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).







Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists