Ўзбек президенти учун муҳмаллик айни манфаат

Ўзбек президенти учун муҳмаллик айни манфаат

Wednesday, 24 January, 2007
. Бироқ шунга қарамай, И.Каримов президентлик сайловига қадар нафақат ўз вазифасида қолади, балки яна қайта сайланиши ҳам мумкин, дея ҳисоблайдилар NBCAнинг сиёсий шарҳловчилари.



И.Каримов 1989 йилдан буён Ўзбекистонни бош раҳбар сифатида бошқариб келмоқда. У охирги маротаба президент сифатида 2000 йилда сайланган эди. Бироқ, 2002 йилдаёқ умумхалқ референдуми ўзбек президентлари етти йилга сайланишлари керак, дея овоз бергач, унинг беш йиллик муддати яна икки йилга чўзилган эди. И.Каримовнинг президентлик ваколатини олганига шу йилнинг 22 январида етти йил тўлди.



Бу ҳол президент ваколатининг расман ниҳоясига етганлигидан дарак беради. Шу билан бирга амалдаги президентнинг муддати ниҳоясига етган йили президентлик сайловлар декабр ойидан жой олиши керак, дея ўзбек парламенти 2002 йилда қарор қабул қилган эди.



Ўзбек ҳукумати ҳалигача бу ҳолат юзасидан очиқ равишда бирор изоҳ бергани йўқ.



Сиёсий кузатувчиларга кўра, ўзбек қонунларининг муҳмаллиги (бир неча маънода ишлатиш мумкинлиги) шарофати билан Каримов шу йилнинг қолган 11 ойида мамлакатни тўлақонли равишда бошқаради ва янги етти йиллик муддатга ўз номзодини кўрсатади, агар унинг саломатчилиги панд бермаса. Маълумотларга кўра, унинг соғлиги ҳозирча қониқарли даражада.



“Каримов декабрдаги президентлик сайловларига албатта қатнашади”, дея ҳисоблайди NBCAнинг тошкентлик шарҳловчиси Владимир Никитин.



“Сайлов қоидага кўра альтернатив равишда бўлади. Президентликка иккинчи даъвогар амалдаги бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг бўлиш эҳтимоли бор”, − дейди Никитин.



Каримов янги сайловга қадар бўлган вақтни қайта сайланиш кафолатига эга бўлиш ҳамда Москва ва Пекиннинг қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ваъдасини олиш учун фойдаланмоқда, дея ҳисоблайди 1991 йилги президентлик сайловларида қатнашган мухолифатдаги “Эрк” партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳ.



Шунингдек, М. Солиҳга кўра, яқиндагина Каримов Кремлнинг “сиёсий технологлари” билан учрашди. Бу ҳол Москванинг қўллаб-қувватлашидан дарак бермоқда. Хитой эса, шубҳасиз, Каримовнинг ўз ўрнида қолишидан манфаатдор. Президент учун ягона хавф мамлакат ичидаги портлаш арафасида турган танг ҳолатдаги вазиятдир. Унинг яхшиланишига эса умид йўқ.



Шу сабабдан бўлса керак, NBCAнинг Ўзбекистондаги манбаларидан олинган хабарларга кўра, охирги бир неча ҳафтадан буён мамлакат ичида Каримов ўз амал курсисида қолиши керак деган фикрни аҳолига сингдириш мақсадида махфий ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)









Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists