Ўзбекистон: ҳуқуқ фаоллари расмийларнинг жиддий кузатувида

Ўзбекистон: ҳуқуқ фаоллари расмийларнинг жиддий кузатувида

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот котиби Леонид Кудрявцев ва мустақил журналист Елена Бондарнинг маъмурий жиҳатдан таъқиб этилиши расмийлар халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилаётган ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар фаолиятини шафқатсизларча бостиришни давом эттириш ниятида эканини кўрсатмоқда.

Август ойида Тошкент шаҳар судининг апелляция коллегияси Ўзбекистон республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 201 моддаси 1 бандига кўра.Леонид Кудрявцевни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 201-моддаси 1-банди – “Йиғилиш, митинг, кўча юриши ёки намойишлар уюштириш, ўтказишни бузганлик” бўйича айбдор деб топган биринчи инстанция суди ҳукмини ўз кучида қолдирди. Қонунга кўра, Британия элчихонаси ходими 1650 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилганди.

Кудрявцевнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари асосий исботи сифатида Ўзбекистон суд органлари Тошкентда истиқомат қиладиган икки кишининг Кудрявцев тамсил этган Буюк Британия элчихонасини “экстремистик кучларни ўқитиш ҳамда ҳукуматга қарши акцияларни тайёрлаш”да айблаб ёзган мактубни кўриб чиққан.

Аслида матбуот котиби ҳозирги вазиятда тўла ахборот олиш имкониятидан маҳрум бўлган, минтақавий ва халқаро учрашувларда иштирок этиши доимий кузатувлар сабаб чекланган ҳуқуқ фаоллари билан учрашгани учун зарар кўрди.

Тошкентдаги дипломатик миссиялар томонидан ташкил қилинаётган тадбирлар мухбирлар ва ҳуқуқ фаоллари учун кичик ёрдам бўлиб ҳисобланади. Масалан, АҚШ элчихонаси ҳар ой маҳаллий журналистларнинг америкалик тадбиркорлар, сиёсатшунослар ва экспертлар билан учрашувини ўтказиб келади.

Сўнгги пайтларда Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи маҳаллий гуруҳларни халқаро иш тажрибаси, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг амалда қўлланиши ва Habeas Corpus институтининг Ўзбекистонда татбиқ этилиши билан таништиришни мақсад қилган бир нечта семинар ва маърифий мазмундаги давра суҳбатларини ўтказганди.

“Бу расмийларни аччиқлантирмай қолмасди, - дея қайд этади рўйхатдан ўтмаган Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш альянсининг раҳбари Елена Урлаева. – Ахир семинарларга барча ҳудудлардан ҳуқуқ фаоллари йиғилар, семинарларда олган билимларини улар кейинчалик жойларда қўллардилар”.

Ҳуқуқ фаоллари халқаро жамиятининг Тошкент вилояти бўлими раҳбари Владимир Ҳусаинов демократия ғояларининг ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар онгига сингиши мумкинлигидан, унинг фикрича, хавотирланаётган ҳукмрон режимнинг “саросима”сига ишора қилади.

“Улар [расмийлар] буни инқилоблар чақириғи сифатида қабул қилмоқдалар”, - дейди Ҳусаинов.

Қаттиқ маъмурий ёндошув Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида икки ой давомида бўлиб ўтган ЕХҲТ ва Deutsche Welleнинг “Марказий Осиё замонавий журналистика мактаби”да иштирок этиб қайтаётган ва август ойи охирида Тошкент аэропортида қўлга олинган мустақил журналист Елена Бондарга нисбатан ҳам қўлланилди.

Журналистнинг ўқув топшириқлари ёзилган электрон ташувчилари “декларацияда қайд этилмаган товарларни олиб ўтиш” деган баҳона билан олиб қўйилган, сўнг унинг ўзи ЕХҲТ академиясидаги иштироки юзасидан қарийб уч соат давомида сўроқ қилинган.

Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида истиқомат қилувчи медиаэксперт Сергей Наумов буни расмийлар журналист ва ҳуқуқ фаолларини қўрқитиб қўйиш учун қўллайдиган “профилактик чоралар”, деб атади.

“Буни режимнинг мамлакатдаги вазиятга таъсир ўтказиш бўйича ҳар қандай урунишларга нисбатан қарши тура олиши мумкинлиги ҳақида хорижий дипломатлар, ташкилотлар ва жамғармаларга огоҳлантириши сифатида баҳолаш мумкин”, - деди у.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.


Uzbekistan, Kazakstan
Human rights
Frontline Updates
Support local journalists