Ўзбекистон: ёш болалар пахта термоқда

Тошкент вилоятининг Бектемир туманида олинган фотосуратлар пахта далаларида болаларни эксплуатация қилиш давом этаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон: ёш болалар пахта термоқда

Тошкент вилоятининг Бектемир туманида олинган фотосуратлар пахта далаларида болаларни эксплуатация қилиш давом этаётганидан далолат беради.

A sackful of cotton. Minors are set a quota of 50 kilograms a day. (Photo: IWPR)
A sackful of cotton. Minors are set a quota of 50 kilograms a day. (Photo: IWPR)
A girl wearing a mask to protect herself against the dust and fluff from the cotton. (Photo: IWPR)
A girl wearing a mask to protect herself against the dust and fluff from the cotton. (Photo: IWPR)
Young pickers are allowed a one-hour lunch break, with tea and bread brought from home. (Photo: IWPR)
Young pickers are allowed a one-hour lunch break, with tea and bread brought from home. (Photo: IWPR)

2011 йил сентябри Ўзбекистонда талабалар ва мактаб ўқувчиларини оммавий равишда пахта далаларига олиб чиқиш билан ёдда қолди. Бу ҳақдаги маълумот тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича кўрилган чораларга қарамай, расмийлар ёш болаларни далаларга жалб қилиш фактини яширишни уддалай олмаяптилар.

Ўзбекистон ичида инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланувчи гуруҳлар ўтказган мустақил мониторинг натижаларига кўра, 2 сентябрдан бошлаб Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро, Фарғона вилояти ҳамда Қорақалпоғистон республикаси пахта далаларидаги йиғим-терим ишларига олий ўқув юртларининг биринчи ва иккинчи курс талабалари, 10 сентябрдан бошлаб эса 7-9 синф ўқувчилари ҳамда коллеж ўқувчилари жалб қилинганлар.

“Мажбурий болалар меҳнати фактини ҳеч ким қайд этолмаслиги учун ишлаётган болалар олдида бир нечта махфий хизмат ходимлари навбатчилик қилмоқда”, - деди болалар меҳнати мониторинги билан шуғуллаётган ҳуқуқ фаоли Гулшан Қораева.

Қизил мато лахтаклари болалар ишлаётган далаларни таниш белгиси бўлиб ҳисобланади.

“Бу махфий хизмат ходимлари учун сигналдир, - дейди тошкентлик медиашарҳловчи. – Улар далаларга ҳуқуқ фаоллари ва журналистлар яқинлашмаслиги ҳамда болалар пахта далаларини тарк этмаслигини кузатиб боришлари керак”.

Ҳар бир теримчи кунлик меъёрни бажариши – 50 килограмм пахта териши керак, бола бу меъёрни бажармаган тақдирда кунлик режа эртаси кунга ўтказилади ва норматив тўлиқ топширилганидан кейингина қайддан ўчирилади.

“Авваллари ўғил болалар кўпроқ пахта терардилар, қизларни эса аяшарди, уларга 30 килограммлик норма белгилашарди, - дея шикоят қилади 9-синф ўқувчиси бўлган қиз, - энди эса ҳаммани бир хил миқдорда пахта теришга мажбур қилишаяпти”.

Кузнинг боши бўлганига қарамай, шу кунларда пахта далаларида устида қуёш олов пуркиб турибди ва болаларнинг бундай шароитга дош беришлари қийин кечаяпти.

“Оғриб қолган ўқувчилар кўп, аммо ҳеч ким бунга эътибор бермаяпти, - дея арз қилади бошқа бир қиз. – Бизга қараш учун Шавкат Жўраевич исмли бир эркакни бириктириб қўйишди ва агар иш шароитидан нолисак, у бизга бақиради ва сўкади”.

Болалар тоза ичимлик суви ва уйларига қўнғироқ қилиш имконининг йўқлигидан шикоят қилишмоқда. Уларга ўзлари билан уяли телефонларини олиб келишга рухсат беришмаган, чунки уларнинг кураторлари сўзларига кўра, бу уларни ишдан чалғитади.

Юқори синф ўқувчиларининг айтиб беришларича, улар пахта далаларидан қочишга уринганлар, аммо уларни ортга қайтариб, ҳамманинг олдида танбеҳ беришган.

Болаларнинг сўзларига кўра, баъзиларининг ота-оналари икки ой аввал пахта ўтоғи пайтида бўлгани каби ўз фарзандларини пул бериб, теримдан олиб қолишни исташган. (Бу ҳақда “Ўзбекистон: болалар пахта далаларида ишлашдан пул тўлаш орқали қутилиб қолиши мумкин” дея номланган мақолада ўқинг.) Бироқ ҳозир буни фақат кичик синф ўқувчилари қилишлари мумкин, “чунки уларнинг далада бўлишидан барибир ҳеч қанақа фойда йўқ”.

2011 йил ёзида Ўзбекистон Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг матбуот хизмати вакили болаларни эксплуатация қилиш ўтмишда қолгани ва бу ишни фақат “ихтиёрий асосда”гина қилиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаганди. Бундай баёнотлар 2009 йили Ўзбекистонда қабул қилинган вояга етмаганларни эксплуатация қилганлик учун жазони кучайтирадиган қонунлар ҳамда 2008 йили Ишга қабул қилиш учун кичик ёш тўғрисидаги ва Болалар меҳнатининг оғир шаклларини таъқиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги конвенцияларини ратификация қилганининг мантиқий давоми бўлиб ҳисобланади.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.  


Uzbekistan
Children
Frontline Updates
Support local journalists