Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказув пункти очилди

Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида янги назорат-ўтказув пункти очилди

Thursday, 29 October, 2009
15 октябрь куни Туркманистоннинг шарқий қисмида жойлашган Лебап вилоятининг қўшни Ўзбекистон чегараси ёнида “Фарап” назорат-ўтказиш пунктининг (НЎП) тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.



Қиймати олти миллион АҚШ долларга тенг бўлган чегара назорат ўтказиш пунктининг қурилиши ва жиҳозланиши АҚШ кўмаги остида амалга оширилди.



Ўзбекистон чегарасидан икки километр масофада жойлашган туркманларнинг Фарап қишлоғи азалдан Ўзбекистонга бориш учун одамлар йўл оладиган жойи бўлиб келган. Одатда булар Туркманистонда истиқомат қилувчи ўзбек миллатига мансуб одамлар бўлиб, уларнинг кўплаб қариндошлари чегара ортида яшайдилар ва сафарлардан асосий мурод тўйлар, дафн маросимлари ва бошқа оилавий тадбирларда иштирок этиш бўлиб қолмоқда.



Узоқ мозийдан бери Туркманистоннинг шарқий Лебап ва шимолий Тошҳовуз вилоятларида ўзбекларнинг кўплаб авлодлари яшаб келган.



Расмий маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатда тўрт юз мингдан зиёд ўзбеклар истиқомат қиладилар, бу республика жами аҳолисининг ўн икки фоизини ташкил этади, Ўзбекистоннинг қўшни Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон автоном республикасида бир юз эллик мингдан зиёд туркманлар истиқомат қиладилар.



Икки мамлакатнинг чегара олди туманлари аҳолиси учун қўшни мамлакатга ўтишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган: улар қўшни республика ҳудудида беш кунгача ҳеч қандай визасиз бўлишлари мумкин.



Куни-кеча чегарадан ўтаётган одамлар турли ноқулайликларни ҳис этиб келишган: махсус аппаратура йўқлиги важидан чегара текшируви визул равишда амалга оширилган, бунга кўп вақт сарфланган ва узундан-узун навбатларнинг юзага келишига сабаб бўлган.



“Олдин ҳам бу ерда ўтказиш пункти бўлган, лекин унда олдин ҳатто компьютери ҳам бўлмаган, - дейди ёши улуғ кимса, - ҳозир эса америкаликларга раҳмат, биз янги ва энг замонавий техника бўйича жиҳозланган [назорат ўтказиш пунктига] эга бўлдик”.



Нафақат маҳаллий аҳоли, балки тижоратчи-савдогарлар ҳам чегара текширувига вақт оз сарфланиши ва навбатларнинг қисқаришидан хурсанд бўлишмоқда.



Туркманистон ва Ўзбекистон 2007 йилда чегара олди савдосини ривожлантириш тўғрисида келишиб олгандилар. Олдин бундай савдо алоқалари Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Хоразм вилоятига чегарадош бўлган Туркманистоннинг шимолий Тошҳоуз ва шарқий Лебап вилоятларида кенг тарқалган эди.



Илгари чегаранинг икки томонидаги бозорларда туркман безини, маиший техника, ўзбекларнинг пахта ёғи, гуруч, мева-сабзавот, газлама ва кийим-кечак сотилиб келинган. Аммо сўнгги йилларда савдо алоқалари сусайиб қолди, бунга сунъий кўтарилган чегара ҳудудлари ва ёмон жиҳозланган ўтказиш пунктлари тўсиқ бўлдилар.



Энди бўлса одамларда аҳволнинг бир-мунча яхшиланишига умид пайдо бўлди.



Туркманистонлик ўзбек миллатига мансуб бўлган кишининг айтишича, у қариндошларини зиёрат қилгани ёки улгуржисига сабзавот сотиб олгани чегарани тез-тез кесиб ўтар экан. Унга кўра, янги ўтказиш пунктининг ишга қўйилишидан “самара кўтарилади ва чегарачилар бундан кейин товар юкланган товарларни бузиб очишмайди, одамларни тинтувлар билан таҳқирлашмайди, у ерда рентгенли махсус аппаратура бўлади, бизнинг савдоларимиз ҳам юришиб қолади”.



NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)





Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists