Ўзбекистон ва Туркманистон ШҲТ ҳомийлиги остида конференцияда иштирок этадилар

Ўзбекистон ва Туркманистон ШҲТ ҳомийлиги остида конференцияда иштирок этадилар

Friday, 20 March, 2009
27 март куни Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ҳомийлиги остида Афғонистон бўйича махсус конференция бўлиб ўтади. Унда Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этадилар.



Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, форумда терроризмга, транс-чегаравий жиноятчилик ва афғон наркотрафигига қарши курашни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинади. Бу масалалар Афғонистон билан умумий чегарага эга бўлган Туркманистон ва Ўзбекистон учун долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.



Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига 2001 йилдан бери аъзо бўлиб келмоқда. Ўзбекистондан ташқари бу ташкилотнинг таркибига яна Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитой каби мамлакатлар кирган. Туркманистон бетарафлик мақомига эга бўлган ҳолда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг баъзи тадбирларида меҳмон сифатида иштирок этиб келади.



Афғонистоннинг ички муаммоларини тартибга солиш масаласи сўнгги пайтларда ҳам Тошкент ҳам Ашхобод томонидан фаол тарзда муҳокама қилиб келинмоқда. Президент Ислом Каримов Афғонистон бўйича музокаралар жараёнининг шакли тўғрисида бир неча бор ташаббус билан чиқиб келган. Туркманистон етакчиси Қурбанқули Бердимухаммедов эса барча халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш истаги ҳақида, шу жумладан, Афғонистоннинг ички жараёнини барқарорлаштириш бўйича баёнотлар билдириб келган.



Ўзбекистон ва Туркманистоннинг бошқа минтақавий ташкилотларда иштирок этишдан ўзини олиб қочишига қарамай, ушбу давлатлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорликдан ўзлари учун маълум бир манфааатларни кўзлайдилар, дея қайд этадилар NBCA экспертлари.



Шу жумладан, бу манфаатлар Афғонистон бўйича режаларнинг амалга ошишига ҳам тегишли бўлиб қолмоқда. Бу режаларнинг амалга ошишига эришиш учун эса Шанхай ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи давлатларнинг биргаликдаги ҳамкорлиги ҳамда уларнинг энергетика соҳасидаги ҳамкорлик қилишлари зарур.



Ўтган йилнинг октябрь ойида ШҲТ доирасида ягона энергетик клуб тузилди. Мазкур клубда ташкилотнинг бошқа аъзолари билан бирга углеводородларга бой, ягона трубопровод тизими ва транспорт йўлаклари билан боғланган Ўзбекистон ва Туркманистоннинг иштироки муқаррар бўлиб қолмоқда.





Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists