Банкрот бўлган олтин қазиб чиқариш ташкилоти ким ошди савдосига қўйилади

Банкрот бўлган олтин қазиб чиқариш ташкилоти ким ошди савдосига қўйилади

Tuesday, 8 May, 2007
-Ньюмонт олтин қазиб чиқариш ташкилотининг мулки 2 май куни ким ошди савдосига қўйилади. Ташкилотнинг бошланғич баҳоси 172.858 миллиард сўм (таҳминан 140 миллион АҚШ доллари) дея баҳоланмоқда. Times of Central Asia нашриёти тарқатган аҳборотга кўра, бу ширкатнинг сотишга тўртинчи ҳаракат – ҳозиргача биротнта харидор уни сотиб олишни истамаган, кредиторлар эса бошланғич баҳони туширишни истамаяптилар.



Дунёда нуфузи борасида иккинчи ўринни эгаллаган Newmont Mining ширкати ўтган йилнинг кузида банкрот деб эълон қилинган Заравшон-Ньюмонт акцияларининг ярмига эга эди. Newmont ширкати, Ўзбекистон давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Navoi Mining and Metals Plant ширкати Мурунтау карьеридан олтин қазиб чиқариш мақсадида Заравшон шахтасини 1992 йилда ишга туширган эди. Ушбу ташкилот 220 миллион тонна маъданни қайта ишлаган ва тоннасига ўртача 1,4 грамм олтин олган.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists