Расмийлар фаолларни жиноий жавобгарликка тортишда давом этмоқдалар

Расмийлар фаолларни жиноий жавобгарликка тортишда давом этмоқдалар

, дея қайд этадилар маҳаллий шарҳловчилар.



Ўзбекистондаги воқеаларни ёритишга ихтисослашган мустақил Uznews.net ва UzMetronom.com веб-саҳифалари жорий йилнинг 5 август куни Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимларидан бирида икки нафар журналист ва ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти раҳбарига нисбатан “безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эди.



“Овози Тожик” республика газетасининг Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбири Зоҳир Ҳасанзода, шу нашрнинг штатсиз мухбири Пардақул Тўрақулов ва рўйхатга олинмаган Ҳуқуқ ҳимоя ташаббуслари марказининг раҳбари Комилжон Ашуровга Самарқанд шаҳрининг марказида жойлашган маҳаллий Сиёб бозорида иккита аёлни калтаклаганида айблов эълон қилинди.



Нашр мухбирлари ва ҳуқуқ ҳимоячиси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олинаётган пайтда тарозидан уриб қолиш ҳолларидан шикоят қилаётган фуқароларнинг ҳамда тижоратчиларнинг бозорнинг келгусида режалаштирилаётган реконструкциясидан норозиликлар борасидаги мурожаати боис журналистлик текширувини ўтказиш мақсадида у ерда бўлган эдилар.



Бозорга киришдан аввал уларнинг уччови ҳам бозорга ёндашган ҳовлининг эгаси бўлмиш 80 ёшли аёл билан учрашган эдилар. Аёл маҳаллий расмийларнинг бедодликлари ҳақида, уни ўзининг хусусий уйидан кўчириб чиқармоқчи бўлаётганларини, уйни бузиб, бўшатилган ер участкасини бозор ҳудудига қўшмоқчи бўлаётганларини айтиб берди.



Айбланувчиларнинг айтишларига қараганда, Сиёб бозорининг директори билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг уларга ўн беш кишидан иборат аёллар гуруҳи ташланган ва бақир-чақир ила уларни калтаклай бошлаганлар. Жанжалга милиция аралашганидан кейин журналистларни ва ҳуқуқ ҳимоячисини шаҳар ички ишлар бошқармасига келтирилган. Бу ерда уларга икки нафар калтакланган аёлларнинг аризаси ҳамда тиббий экспертиза хулосасига асосан айблов эълон қилганлар ва уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини билдирганлар.



Қўлга олинганларнинг қўл телефонлари, фотоаппаратлар, блокнотлар, ручкалар ва ҳужжатлар мусодара қилиб олинган.



Ҳасанзода, Тўрақулов ва Ашуров уларга нисбатан эълон қилинган айбловларни рад этмоқдалар ва расмийлар фуқаролик жамияти фаолларини таъзирини бериб қўйиш учун “штатда сақланаётган иғвогарлар”дан фойдаланганларини айтмоқдалар.



“Ўйлашимча, бозордаги тарозидан уриб қолишлар ва бозорнинг реконструкцияси борасидаги вазиятни журналистик нуқтаи назаридан текширилиши [айблов эълон қилиш учун] оддий баҳона бўлган. Аслида, бўлиб ўтган воқеанинг моҳияти - Ўзбекистондаги журналистлар ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларининг касб фаолиятида бўлиб, улар доимо расмийлар томонидан турли таъқибларга учраб келадилар”, - дейди Ашуров.



NBCA томонидан ўтказилган сўровда иштирок этган шарҳловчилар бу ҳодисани журналистлар ва фуқаролик жамияти фаолларини таъқиб этиш сиёсатининг давоми сифатида баҳолашмоқда. Улар ҳуқуқ-тартибот идоралари орасида жиноий ишларни сохталаштириш учун “номаълум” аёллар гуруҳидан фойдаланиш амалиёти кенг тарқалганини қайд этишмоқда.



Бош идораси Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи етакчиси Сурат Икромов бўлиб ўтган шунга ўхшаш бир қатор ҳодисаларни эслатмоқда. Ўшанда номаълум аёллар гуруҳунинг ҳужумига ҳуқуқ ҳимоячилари Елена Урлаева, Мўътабар Тожибоева ва бошқа фуқаролик жамияти фаоллари дуч келган эди.



Сурат Икрамовга кўра, “иғвогар аёллар гуруҳи” милиция ҳисобида турган енгил табиатли аёллар, гиёҳвандликка юз тутган аёллар ва ўтмишда жиноятчилик билан боғлиқ ҳамда турар-жойи йўқ бўлган аёллардан, шунингдек, ижтимоий аҳволи барқарор бўлмаганидан милициянинг ҳар қандай буюртмаларини бажаришга тайёр бўлган лўли аёллар таркибидан шаклланади.



“Ахир ҳар бир ички ишлар бўлимида фуқаролик жамияти фаоллари – ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг рўйхати мавжуд. Милиция уларга қарши курашнинг турли услубларини қўллаб кўради, шу жумладан, шу каби иғвогарлик ҳужумларини ҳам уюштиради”, - дея тушнтиради Икрамов.



Кузатувчилар расмийлар Ўзбекистонда журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолият юритишлари учун сунъий тўсиқлар қўйишда давом этмоқдалар дея тахмин қилмоқдалар.



Медиа-шарҳловчилардан бири мамлакатда журналистик текширувини амалда бажариб бўлмайди дея таъкидламоқда. Негаки, бунинг оқибатида “ҳаёт ва оила” билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиши мумкин, шунинг учун ҳам бундай фаолият билан шуғулланишга унча-мунча одам ботина олмайди.



Судларда жамоатчи ҳимоячилар сифатида иштирок этадиган ҳамда аҳолидан турли безиён шикоятлар қабул қилиб уларга ёрдам берувчи фуқаролик жамияти фаоллари ҳам ҳудди шундай вазиятга тушиб қолиш эҳтимолига эгалар.



“Улар доим номаълум кимсалар ҳужумининг қурбонларига айланиб қолиш хатарига эга, кейин бўлса бу ишларнинг бари уларнинг ўзларига қарши қаратилиши мумкин”, - дея қайд этади медиа-шарҳловчи.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists