Пахтачилик сув тақчиллигини орттирмоқда
Пахтачилик сув тақчиллигини орттирмоқда
Ўтган ҳафтада Қорақалпоғистон Олий Кенгаши ва Вазирлар маҳкамаси сув тақчиллиги хавфи сезилгани сабаб сувни тежаб ишлатиш ҳақидаги чақириқ билан аҳолига мурожаат қилди.
Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу йил сув ресурслари ўтган йилгига нисбатан уч баробар оз бўлиши кутилмоқда.
Асосий фаолияти қишлоқ хўжалик ҳисобланган Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган бу автоном республика раҳбарияти сувни мақсадга мувофиқ равишда тасарруф қилиш бўйича мониторинглар уюштирувчи гуруҳ ташкил қилиш зарур.
Ўзбекистоннинг асосий сув йўлларида оқим жиҳатдан қуйи даражада бўлган Қорақалпоғистон 2000-2001 йиллларда қурғоқчиликдан жиддий талофатлар кўрган. Бунинг натижасида ҳосил кескин камайган ва чорва ҳайвонларни суғоришга сув етишмаганидан кўпчилик фермерлар ҳайвонларни сўйишга мажбур бўлганлар.
Қорақалпоғистондаги қурғоқчилик сабаблари юзасидан тадқиқот олиб борган Нидерландиядаги Вагенинген университетининг ирригация ва сув муҳандислиги бўйича гуруҳи профессори Кай Вегерихнинг фикрича, қурғоқчиликнинг келиб чиқишига нафақат иқлимнинг ноқулай келиши, балки асосий экспорт маҳсулоти пахта ҳисобланаётган қишлоқ хўжалигидаги тажрибанинг етишмаслиги ҳам сабаб бўлиши мумкин.
“Қурғоқчилик ҳукм сурган йилларда сув тақчиллиги автономиянинг турли ҳудудларида турлича кечган”, − дейди Вегерих.
Экспертнинг таъкидлашича, давлатнинг пахтага бўлган буюртма тизими сувни мақсадга мувофиқ тасарруф қилишга имкон бермайди. Давлат буюртмасидан фермерлар жуда оз миқдорда даромад оладилар. Шунинг учун ҳам фермерлар ўзлари учун кўпроқ фойда олиш мақсадида шоли экиш билан ҳам шуғулланишмоқда. Маълумки, шоли сувни кўп талаб қиладиган ўсимлик.
Шундай қилиб, тизим “сув бошида турган фермерларни сувни ўғирлашга имкон яратмоқда”. Натижада дарё оқимининг қуйи қисмларида жойлашган Қорақалпоқ ҳудудларига сув етмаяпти.
Бироқ сув ресурсларини бошқариш Халқаро инсититутининг Тошкент бўлими консультанти Акмал Каримов бундай хулосаларга қўшилмайди.
“Ҳеч қандай қишлоқ хўжалик экинчилиги хоҳ, у сувни кўп талаб қилсин, сув тақчиллигига олиб келолмайди. Бунга уни номувофиқ фойдаланиш ва аҳолининг саводсизлиги сабаб бўлган”, − дея ҳисоблайди Каримов.
Сув тақчиллигига қарши тайёрланиш учун сув ресурсларини рационал тарзда қўллашнинг технологиялари мавжудки, бу усулларни ёйиш лозим. Чунончи, суғоришнинг ўзгача хос усуллари ҳамда экинларни қурғоқчиликка нисбатан чидамли қилиш устида дастлабки ишлар бундай усуллар жумласидандир.
(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади.)