Ўзбекистон яна заиф мамлакат сифатида тан олинди

Ўзбекистон яна заиф мамлакат сифатида тан олинди

Wednesday, 20 August, 2008
, Ўзбекистон ҳанузгача Марказий Осиё мамлакатлари орасида дунёдаги энг барқарор бўлмаган давлатлари рейтингги таркибига кирган мамлакатлар рўйхатини бошқармоқда. Мамлакатдаги аҳволнинг бу каби баҳоланиши, шарҳловчиларга кўра, асосан демократиянинг йўқлигини ҳамда иқтисодий ривожланишининг демографик ўсишдан орқада қолиб кетаётганини акс эттиради.



Жорий йилнинг июль ойи охирида американинг Foreign Policy журнали ҳамда “Тинчлик учун Жамғармаси” (The Fund for Peace) дунёдаги ҳар йили нашр этиладиган “заиф” давлатларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди.



Унда Ўзбекистон ўтган йил билан таққослаганда 22-чи ўриндан 26-чи ўринга кўтарилди ва ўз позицияларини бир оз яхшилади. Рўйхатдан ўрин олган ва минтақа бўйича Ўзбекистонга энг яқин қўшни давлатлар Тожикистон ва Қирғизистон бўлиб, уларга 38-чи ва 39-чи ўринлар ажратиб берилган.



“Заиф давлат” атамаси деганда умумий сиёсий ва иқтисодий барқарорлик жиҳатидан қуйи даражани эгаллаётгани, можаролар юзага келиши эҳтимолининг юқорилиги ва давлатнинг ўз хавфсизлигини таъминлаш имкониятининг йўқлиги тушунилади. Рейтинг ўн икки критерий асосида тузилади ва можароларни баҳоловчи махсус ускуналаридан фойдаланилади.



Рейтинг муаллифлари демографик параметрларни, оммавий муҳожирликка юз тутган қочоқларни, бир текис бўлмаган иқтисодий ривожланишни, иқтисоднинг кескин равишда ёмонлашувини ҳисобга олганлар. Бошқа параметрлар сифатида қонунларга амал қилинмаслик ва расмийларнинг жиноятчилар билан тил бириктируви, жамоат хизматларининг ёмонлашуви, инсон ҳуқуқларининг бузилишлари ҳамда гуруҳ ва уруғчилик элиталарнинг кучайиши ҳисобга олинади.



Ҳуқуқ соҳасини тадқиқ этаётган ўзбекистонлик эксперт Ўзбекистонни омади юришмаган давлатлар қаторига киритиб ўтирмаслигини айтмоқда.



Ахир бундай давлатлар ўзларининг заифлиги туфайли ўз хавфсизлигини таъминлай олмайдилар, мамлакат ичкарисида инқирозли вазиятларни бошқара олмайдилар ҳамда белгиланган ташқи сиёсатни ўтказа олмайдилар.



Ўзбекистонда эса аҳвол бутунлай бошқача, “расмийлар айнан ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ўз хавфсизлигини таъминламоқдалар”, - дея қайд этади у.



Аммо бошқа шарҳловчиларнинг кўпчилиги тақдим этилаётган баҳоларни тўғри дея ҳисобламоқдалар ва тадқиқ этилаётган барча омилларда алоҳида хавотир уйғотаётган белгилар кўринаётганини қайд этмоқдалар.



Андижонлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бирининг кўрсатишича, мамлакатда ишсизликнинг ўсиши ва иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви билан боғлиқ аҳолининг оммавий равишда муҳожирликка юз тутиш тенденциясининг кучаймоқда. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари тақдим этган маълумотларга кўра, айни пайтда беш ярим миллионга яқин ўзбекистонликлар пул ишлагани бошқа мамлакатларга чиқиб кетганлар.



Муҳожирликнинг ўсиши ҳамда “Ўзбекистонда тузукроқ иш топишнинг амри маҳоллиги, ҳамма жойда пора бериш ва расмийлар босими остида яшаш” муносабати билан аҳоли бошқа мамлакатларга доимий яшаш учун чиқиб кетишга мажбур бўлмоқда, дея изоҳ беради у.



Юридик фаолият билан шуғулланувчи бошқа андижонликнинг айтишича, инсон ҳуқуқи соҳасидаги нохуш вазият, ўзгача фикрловчиларга, фуқаролик жамияти фаолларига босим ўтказишнинг давом этиши мамлакатда демократиянинг йўқлигини ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро қонун ва ҳуқуқ меъёрларини эътиборга олмаслигини ёрқин тарзда намойиш этади.



Ўзбекистон турмаларида ҳамон илгаригидек сиёсий сабабларга кўра маҳбуслар ва ҳуқуқ ҳимоячилари сақланмоқда.



Муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев мамлакатда расмийларнинг криминаллашиб кетганини, ҳукумат, парламент, суд ва оммавий ахборот воситаларининг тўлалигича қарам бўлиб, барча ҳокимият президентнинг қўли остида жамланган “ўта марказлашган” бошқарув тизими ҳақида гапирмоқда.



Шунингдек, у ҳокимият тузилмаларининг барча қатламларини қоплаб олган “ялпи коррупция”нинг мавжудлиги ҳақида ҳам эсламоқда: “Мамлакатда барча лавозимлар очиқдан-очиқ сотиб олинади...Давлат мутасаддиларининг ҳар қандай юмушни бажариши, ҳужжатга имзо чекиши учун пул тўлаш лозим, барча диктаторнинг кўрсатмалари оғишмай, сўзсиз бажаради”.



Турли рейтинглар таркибида “маълум миқдорда субъектив улуш” борлиги ҳамда уларнинг сиёсий манфаатлар йўлида тузилаётганига қарамай, Ўзбекистонда содир бўлаётган воқеаларни холис тарзда таҳлил этиладиган бўлса, давлатнинг ростдан ҳам “заиф”лиги борасидаги хулосага келиш мумкин, дейди Марказий Осиё масалалари бўйича мустақил тадқиқотчи Олег Борисов.



Эксперт давлатнинг иқтисодий “тенгсизлик” асосида ривожланаётганига ишорат қилмоқда. Унинг ҳисоб-китобига кўра, аҳолининг беш фоизидан иборат бўлган бошқарув устига чиқиб олган элита мамлакат бойликарнинг 95 фоизига эгалик қилади.



“Оддийгина, республика вилоятлари бўйлаб айланиб юрилса, аҳолининг нақадар қашшоқлашгани ва Ўзбекистондаги иқтисодий инқирознинг нақадр кенг кўлам олганини тушуниш мумкин”, - дейди Борисов.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists