Конституцион ислоҳотлар кўп нарсани ўзгартирмайди

Конституцион ислоҳотлар кўп нарсани ўзгартирмайди

Thursday, 23 November, 2006
. NBCA кузатувчилари буни демократияга тақлид қабилидаги ҳаракат, дея баҳоламоқдалар ва уларнинг фикрича, бу қадам фақатгина президентнинг ваколатлари кучайишига олиб келади.



9 ноябрда эълон қилинган бу зоҳиридан демократияга интилишда Европа Иттифоқига таъсир ўтказиш истаги яққол кўриниб турибди. Мақсад эса Ўзбекистонга нисбатан 2005-йилдаги Андижон воқеаларидан сўнг киритилган санкцияларни бекор қилдириш. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўтган ҳафтада Брюсселга ташриф қилди ва санкцияларни узайтириш лозимати ҳақида фикр юритаётган ЕИ мулозимларини мамлакатда аҳвол яхши томонга ўзгараётганига ишонтиришга ҳаракат қилди.



Воқеаларнинг ривожи қўшни Қирғизистонда ўтган ҳафтада бўлиб ўтган тезкор конституцион ислоҳотлар ҳақида фикрларга ундайди. Қирғизистондаги кўча намойишлари натижаси бир қанча чекинишларга асосланган конституция бўлган эди ва унга кўра, парламентнинг салоҳиятлари ошиб, президентнинг эса бир қанча ваколатлари камаяди.



Президент Каримов конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш ва сиёсий партиялар ҳақидаги қонун лойиҳаларини тақдим қилди. Бу ўзгартиришларга биноан, 2008-йилнинг 1 январидан бошлаб парламентда сиёсий фракциялар тузилишига йўл қўйилади ва уларнинг орасида ўзини муҳолиф дея аташга ҳуқуқлилари ҳам бўлиши мумкин.



Президент ҳукумат бошлиқлигига номзодини парламентга таклиф қилиш ҳуқуқини олади. Агар парламент уни қўллашдан бош тортса, давлат бошлиғи энг юқори ҳукумат лавозимига номзодини миллат вакилларинг эътиборига яна икки марта таклиф қилиши мумкин. Башарти миллат вакиллари президентга яна рад жавобини берсалар, у ҳолда давлат бошлиғи бош вазирнинг вазифаларини бажарувчини тайинлайди ва парламентни тарқатиб юборади.



Ўзбекистонда узоқ вақт яшаган хорижий шарҳловчининг NBCAга айтган сўзларига кўра, моддаларнинг бу йўсинда ёзилиши аслида ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Ўзбекистонда бешта сиёсий партия расман рўйхатдан ўтган ва уларнинг ҳаммаси амалдаги режимнинг сиёсатини қўллайди.



Шарҳловчиларнинг бири NBCAга таъкидлашича, пойтахт Тошкент шаҳрининг ва Тошкент вилоятининг бошлиқларини фақатгина президент сайлай олиши ҳақидаги бандга диққат қилинса, бу ҳолда ушбу икки муҳим лавозимни эгаллаб турганлар президентликка даъво қилиб қолишларини олдини олиш нияти кузатилади.

Бошқа бир ўзбекистонлик сиёсатшунос NBCA билан бўлган суҳбат чоғида "айрим кузатувчиларнинг ўзбек конституциясига киритилиши мумкин бўлган принципиал ўзгартиришлар давлатни парламентар бошқарувга яқинлаштиради, деган умидлари ушалмади" деди.

Унинг фикрича, партияларга кўпроқ эркинлик берилиши – бу ташқи кўриниш, холос. Аслида эса президент ўз ваколатларини янада кучайтириб олди.



Давлат конституцияси парламент томонидан 1992-йил қабул қилинган ва бугунга қадар бирор марта ҳам ўзгартирилмаган эди.



13 ноябр куни, яъни киритилган санкцияларнинг якунига бир кун қолганда, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистоннинг 12 юқори лавозимли мулозимларига виза беришда чеклашларни кучда қолдиришга қарор қилдилар. Шунингдек, айни шу қарорга биноан, ўтган йилги Андижон воқеаларидан сўнг киритилган қурол-яроқ сотишга таъқиқ ҳам сақланади. Лекин санкцияларга бўлган эҳтиёж ҳар уч ойда қайтадан қўриб чиқилишига ва ўзбек ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари борасида музокаралар бошлашга келишиб олинди.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади.)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists