Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсга олишлар давом этмоқда

Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳибсга олишлар давом этмоқда

Thursday, 13 August, 2009
.



“Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя нодавлат жамиятининг 27 июль куни ёйинлаган хабарномасида айтилишича, мамлакатнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган Андижонда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячи, Гулбаҳор Тўраеванинг эри Фарид Янгелдин шаҳрида номаълум кимсалар томонидан калтаклаб кетилган. Гулбаҳор Тўраева ўз вақтида инсон ҳуқуқлари учун курашчи сифатида танилган ҳамда ўз фаолияти учун турмада ўтириб чиққан эди.



Тўраевага кўра, унинг эрини ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғуллангани учун калтаклашган.



Мамлакат марказида жойлашган Жиззах вилоятида 28 июль куни безориликда айбланган Оязимхон Ҳидирова ҳибсга олинган, у инсон ҳуқуқлари бўйича маҳаллий бўлим раҳбари эди.



Жиззахдаги манбаларнинг маълум қилишича, 2008 йил кузида расмийлар деҳқонларни мажбурий равишда коллективлаштириш билан шуғулланаётган бир пайтда Ҳидирова ўз эътиборини фермерларнинг ҳуқуқлари бузилиши масаласига қарата бошлаган эди.



Ўшанда Ҳидировани ҳам у эгалик қилаётган еридан зўравонлик билан маҳрум этдилар.



Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратураси ва иски ишлар бўлими биносида 17 июль куни рўйхатга олинмаган Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг аъзоси Фарҳодхон Мухторов ҳибсга олинди ва Тоштурмага жўнатилди.



Ўшанда Мухторов прокуратурага келиб, милиция ходимларининг қонунга зид ҳаракатлари устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилганди. Олдинроқ у квартирасини сотмоқчи бўлиб ҳаридордан заколат тариқасида пулнинг бир қисмини олган эди.



Аммо эртаси куни ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ушбу савдо ишига аралашдилар ҳамда қўполлик билан ундан олди-сотди муомаласини зудлик билан юридик жиҳатдан расмийлаштиришни талаб қилдилар.



Мхторовни ҳамкасблари уни сохталаштирилган айбловлар билан ҳибсга олинди, дея ҳисобламоқдалар.



Тошкентда жойлашган “Ўзбекистон виждон маҳбуслари” ассоциациясининг вакили Баҳодир Номозов ўз фикрлари билан ўртоқлаша туриб: “Ўша чалкаш иш Фарҳод Мухторов ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланган учунгина бошланиб кетди”, деб айтмоқда.



Инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича ихтисослашган NBCA экспертлари ўзларининг қонуний фаолиятини амалга ошираётган ҳуқуқ ҳимоячиларга босимларнинг тўхтамаётганидан хавотирлик изҳор этмоқдалар.



Бош идораси Нью-Йоркда жойлашган ҳалқаро Human Right Watch ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистонда айни пайтда кам деганда ўн икки нафар ҳуқуқ ҳимоячилари турмада ўтирибдилар. Улар расмийлар фуқаролик жамиятига қарши олиб бораётган шавқатсиз кампаниянинг қурбонлари бўлиб қолмоқдалар.



Уларни 2005 йил май ойида содир бўлган Андижон фожеасидан кейин озодликдан маҳрум этдилар. Ўшанда мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган шаҳарда ҳукумат қўшинлари тинч намойиш иштирокчиларини ўққа тутди ва натижада, расмий маълумотларга кўра, икки юз кишига яқин одам ҳалок бўлган ва юзлаб кишилар яраланган эдилар.



Сўнгги икки йил давомида фуқаролик жамиятининг кўплаб фаоллари, мустақил журналистлар ва сиёсий диссидентлар сиёсий сабабларга кўра сохталаштирилган айбловлар билан турмаларга ташланган ва у ерларда жазони ўтаб келяптилар.



“Улар [расмийлар] шу чоққача тинчиб ўзларига келганлари йўқ”, - дея қайд этади Самарқанддаги ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири.



Ҳуқуқ ҳимоя альянсининг тошкентлик аъзоси Татьяна Довлатова Мухторовни ҳибсга олишга сабаб бўлган милиция билан можароларга гувоҳ бўлган. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон расмийлари ҳозиргача инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланган одамларга нисбатан салбий муносабатини ўзгартирмай келмоқда.



“Милиция туман бўлимининг бошлиғи Мирзаев Мухторовни товламачилиги учун ҳибсга олиш бўйича прокурор томонидан берилган қарорини кўз-кўз қилар экан, “турли” ҳуқуқ ҳимоячиларига ишонмасликни маслаҳат бера бошлади. Унга кўра, бунақада ишни қийинлаштириб юбориш мумкин бўлиб қолар экан”, - деди у.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists