Ўзбекистондаги медиa-қонунчилик салбий томонга ўзгарди

Ўзбекистондаги медиa-қонунчилик салбий томонга ўзгарди

Thursday, 15 February, 2007
(ОАВ) тўғрисидаги қонунга январ ойида киритилган тузатишлар ўз-ўзини цензуралашни кучайтирмоқда ва бу тузатишлар ўзбек Интернетида сўз эркинлигини чекламоқда, дея ҳисоблайдилар медиа-шарҳловчилар.



Президент И.Каримов томонидан тасдиқланган Ўзбекистоннинг 1991 йилги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни шу йилнинг 15 январидан бошлаб янги таҳрирлар билан амалда жорий қилинмоқда. Бу қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан ўтган йилнинг ёзида қабул қилиниб, ноябр ойида юқори палата томонидан тасдиқланган эди.



Ўша пайтда бу қонун ҳукумат ахборот агентликлари томонидан ОАВлар фаолиятини либераллаштиришга хизмат қилади, дея баҳоланган эди. Бироқ, медиа-шарҳловчиларнинг таъкидлашларича, қонунга киритилган ўзгартиришлар уни танқиддан қочиб қутилишга олиб келолмади.



«Қонун “барча маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг рўйхатдан ёки аккредитациядан ўтишини” талаб қиладики, бу ҳужжатга таъсисчилар, бош муҳаррирлар ва барча ходимлар эга бўлишлари шарт», − дея изоҳлайди журналист ҳамда «Ўзбекистон Ташаббуси-Лондон» нодавлат ташкилоти вакиласи Шоҳида Ёқуб.



Шунингдек, улар ўз оммавий ахборот воситаларининг чиққан ҳар бир сонидан ҳокимиятга нусха жўнатиб туришлари керак.



Ёқубга кўра, ўзбек ҳукуматининг қонунга ўзгартиришлар киритишидан мақсади, Ўзбекистондаги мустақил ва хорижий оммавий ахборот воситалари фаолиятини тазйиқ остига олиш ҳамда Интернет тармоғи устидан назоратни кучайтиришдир.



«Бундан буён ахборот тарқатаётган барча Интернет саҳифалар қонун томонидан оммавий ахборот воситалари сифатида қаралмоқда. Бундай даъво бемаъниликдир», − дея баҳолайди шарҳловчи.



«Масалан, янги ўзгартиришлар асосидаги қонунга кўра ОАВ сифатида қаралаётган веб-саҳифалар ва блогларни ким ва қандай қилиб назорат қилиши мумкин?»



Журналист Гуласал Камолованинг NBCAга хабар қилишича, Ўзбекистонда қонун эълон қилинганидан буён маҳаллий интернет-провайдерлар республикага алоқадор мавзуларни кўтариб чиққан кўплаган блогларни ёпа бошладилар.



Камоловага кўра, қонун цензурага йўл қўймаса ҳам, ўз-ўзини цензуралашни кучайтирмоқда.



«Қонуннинг янги таҳрири цензурага йўл қўймаётганга ўхшайди. Лекин бош муҳаррир ёки таъсисчига яна бир карра цензорлик вазифасини юклайди. Чунки муҳаррир ҳамда таъсисчилар тарқатилаётган ахборотнинг объективлиги ва аниқлиги учун маълум тартиблар асосида жавобгардирлар», − дея таъкидлайди Камолова.



Бундан ташқари, қонуннинг янги таҳриридаги баъзи жиҳатлари, масалан, журналистнинг ахборот олиш ҳуқуқини таъминловчи жиҳати Ўзбекистон шароитида ишлаши даргумон. Чунки ҳар қандай давлат чиновниги ахборот олиш учун журналистлар томонидан мурожаат қилинганда «Давлат сирлари тўғрисидаги» қонунни рўкач қилиб, осонгига қўл силтаб кетиши мумкин.



Журналистон Тўлқин Қораевга кўра, медиа-қонунчиликдаги ўзгаришларни Ўзбекистондаги сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда муҳокама қилиш керак.



«[Президентлик] сайловлари яқинлашмоқда. Амалдаги президент эса ҳозирча ўз ваколатини узайтиргани ҳам йўқ, қайта сайлангани ҳам йўқ. Мамлакат ичида қандай воқеалар рўй бераётганини тарқатиши мумкин бўлган бир талай кишиларнинг ҳанузгача Ўзбекистонда юришларини ҳисобга олган ҳолда, ўзбек ҳукумати мустақил журналистлар, мухолифат кучлари ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолиятига тўсқинлик қилмоқчи», − дейди Қораев.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists