Ўзбекистон жаҳондаги истиқрорсизлик рейтингида пешқадамлардан

Ўзбекистон жаҳондаги истиқрорсизлик рейтингида пешқадамлардан

Tuesday, 10 July, 2007
. Ҳатто шунда ҳам Ғарб бу мамлакатдаги барқарорлик жиддий хавф остида эканини тўлалигича баҳолай олмаслиги мумкин, деб ҳисоблайдилар ўзбекистонлик шарҳловчилар.



Июнь ойи ўрталарида Американинг “Форин Полиси” (Foreign Policy) журнали ҳамда “Тинчлик учун жамғарма” (Fund for Peace) тадқиқотчилик маркази 2007 йил учун давлатлар истиқрорсизлиги юзасидан ўзларининг анъанавий рейтингини эълон қилдилар.



Унда Ўзбекистон истиқрорсизлик даражаси бўйича 2006 йилдаги рейтингда бўлгани каби 22-ўринни эгаллаган. Қиёслаш учун, ўтган йили 28-ўринда бўлган Қирғизистон 41-ўринга тушиб, ўзини ўнглаб олган, Туркманистонда эса вазият ёмонлашган – бу мамлакат 45-ўриндан 43-ўринга кўтарилган.



Рейтинг мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий ва бошқа хавф-хатарларга нисбатан дош бера олишини баҳоловчи ўн икки мезон асосида тузилади.



“Давлатга айланолмаган мамлакатлар” рўйхати бошида турган ўлкаларда расмийлар ўз ҳудудларини назорат қилишга қодир эмаслар, аксар аҳолининг манфаатларини ифода эта олмайдилар ҳамда хавфсизлик ва ижтимоий имтиёзларнинг зарур даражаси билан таъмин этишга қодир бўлолмайдилар. Бундай мамлакатларда қуролли тўқнашув ёки фуқаролар уруши бошланиб кетиш эҳтимоли жуда катта.



Тошкент Демократик ташаббуслар марказининг собиқ раҳбари Искандар Худойбергановга кўра, “[рўйхатни тузганлар] хулосасининг объективлигига шубҳа йўқ”.



“Ўзбекистон жиддий гуманитар бўҳрон ёқасида турибди, мамлакат борган сари Шимолий Кореяга ўхшаб бормоқда. Шундай экан, сиртдан кузатилаётган осойишталик жуда алдамчи бўлиб, воқеликка мувофиқ келмайди”, - дея огоҳлантиради у.



Агар Ўзбекистондаги вазият назорат остидан чиқиб кетадиган бўлса, бу бутун минтақада жиддий мушкилликларни юзага келтиради, дея қўшимча қилади эксперт.



“Андижон воқеаларини эслаб кўринг, - дейди у, - минглаб одамларнинг кўча бошлаганлиги қўшни Қирғизистон учун муаммо туғдирганди. Бу ҳолат қўшни мамлакатларда носоғлом вазиятни юзага келтириши мумкин”.



Тошкентдаги сиёсий шарҳловчи Тошпўлат Йўлдошевга кўра, рейтингни тузган кишилар Ўзбекистон ўрнини ҳатто “пасайтириб қўйган” бўлишлари ҳам мумкин.



“Юзага келган вазият шундайки, [ҳозир] ҳеч ким расмийларга ишонмай қўйган. Ўзбекистон жаҳонда ўнинчи ўринни эгалласа керак, чунки яқин келажакда муҳтамал истиқрорсизлик учун сабаблар жудаям кўп”, - дея тахмин қилади Йўлдошев ва айби бўлмаган ҳолда қамалгани учун расмийлардан ўч олиш истагида ёнган кўплаб кишиларни мисол ўлароқ келтиради.



Йўлдошевнинг фикрича, президент Ислом Каримов сиёсий саҳнадан кетиши билан Ўзбекистонда истиқрорсизлик палласи бошланади, чунки расмийлар мухолифатга ҳам, бошқа демократик кучларга ҳам имконият бермаяпти.



“У 16 йил мобайнида қилган ишларни келажакка кўчириш мумкин эмас. У яратган нарсаларнинг ҳаммасини тўлалигича бузиб ташлаб, Ўзбекистонни қайта қуриб чиқиш керак. Шу сабабдан, нима бўлган тақдирда ҳам, Ўзбекистонда истиқрорсизлик бўлиши кутилади ва у қўшни мамлакатларга ҳам таъсир этмасдан қўймайди”, - дейди у.



(NBCA бутун минтақадан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини эътиборингизга ҳавола этади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists