Ўзбекистон: ёш кўнгиллилар қўшни мамлакатлар билан чегараларда навбатчилик қилаяптилар

Ўзбекистон: ёш кўнгиллилар қўшни мамлакатлар билан чегараларда навбатчилик қилаяптилар

 

Ўзбекистон расмийлари ёшлар тузилмалари ёрдамида чегараолди ҳудудларида хушёрликни оширмоқдалар ҳамда бир вақтнинг ўзида ёшлар орасидаги кайфиятларни назорат остига олаяптилар, деб ҳасоблайдилар NBCA шарҳловчилари.

Ўзбекистондаги “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати матбуот хизмати ўзининг 25 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маҳалла ёшлари иштирокида “Камолот посбонлари” ўзини-ўзи ҳимоя қилиш отрядлари тузилганини маълум қилди.

Улар Қозоғистон ва Тожикистонга чегарадош ҳудудларда фаолият юритадилар ҳамда кучишлатар тузилмалари ходимларига контрабандага қарши курашда ёрдам берадилар.

Ўзбекистон ичидаги бу ишлардан хабардор манабанинг маълум қилишича, чегара бўйлаб фаолият юритаётган ҳарбий қўриқчилар тизими етарли даражада салмоқли, шунинг учун ҳам ёш кўнгиллилар отрядлари контрабандага қарши курашда самарали восита бўлиши эҳтимоли гумон.

Сўнгги вақтларда расмийларни ташвишга солиши мумкин бўлган Қозоғистон ва Тожикистонга олиб ўтилаётган контрабанда миқдори ўсиб бораётгани ҳақида ҳеч қандай расмий маълумотлар бўлмаган, дея қўшиб қўйди манба.

“Афтидан, бу ерда бошқа мақсад кўзланмоқда”, - деди у.

Чегараолди муаммолари ҳақидаги хабарлар Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини кесиб ўтувчи темир йўл юклари транзитининг тўхтатилиши ҳамда унинг бир томонлама тартибда Тошкент тарафидан ёпилишига тааллуқли бўлиб келган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари Қозоғистонга йўл олган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг чегарани кесиб ўтишдаги қийинчиликлари ҳақида ёзиб келган эдилар.

Олма-оталик сиёсатшунос Дўсум Сатбаев Ўзбекистон расмийларининг Қозоғистон чегараси ҳудудида Ўзбекистондан моддий бойликларни қонунга хилоф тарзда олиб чиқиб кетилишига қарши кураш учун ёшлардан иборат дружина отрядларини тузиш зарурати ҳақидаги дастакларидан ҳайрон бўлиб қолди.

“Ёшлар отрядларига контрабанда кетидан қувиб юришнинг нима кераги бор экан? Ахир бу иш билан божхона ходимлари ва чегарачилар шуғулланмайдиларми? Жамоатчилик ҳаракатлари бунақа ишлар билан шуғулланиши лозим эмас”, - дея хулоса қилди у.

Шу билан бирга, расмийлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ўтказиш пунктларини кучайтирдилар. Бу қўшни мамлакатда апрель ойида халқ қўзғолонлари бўлиб ўтди ҳамда ҳокимиятни муваққат ҳукумат эгаллади.

“Расмийлар Қирғизистон чегарасида отрядлар тузилаётгани ҳақида гапирмаяптилар, аммо бу нарса ўз-ўзидан тахмин қилинаётган гап”, - дея қайд этади душанбелик сиёсатшунос Парвиз Муллажонов.

“Эзгулик” ҳуқуқ ҳимоя ташкилотининг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташановга кўра, отрядларнинг тузилишидан мақсад кучишлатар тузилмаларига жўнгина контрабандага қарши курашга ёрдам беришдан кўра “кенгроқ” қамровга эга.

“Ўзбекистон расмийлари Қирғизистондаги воқеалардан ва хусусан, ушбу воқеалардаги ёшларнинг ролидан хавотирга тушиб қолдилар, - дейди ҳуқуқ ҳимоячи. – Шунинг учун ҳам расмийлар нафақат ёшларни отрядларга уюштирмоқда, балки шу билан бирга, уларнинг устидан назоратни кучайтириш бўйича яхшигина таъсир воситаларига эга бўлмоқда”.

Муллажонов “Қирғизистондаги нобарқарорликни Ўзбекистон ичидаги вазиятга муҳтамал таъсирининг” олдини олиш бўйича ёшлар муҳитидаги кайфиятларни ҳудди шу йўл билан кузатиб бориш осонроқ эканлиги борасидаги фикрга қўшилади.

“Ҳар қандай муҳтамал норозиликлар, аксилҳукумат ташвиқотларининг олдини олиш учун отрядлардан маҳаллаларда қуйи табақадаги вазиятни ўз назорати остига олишда фойдаланиш мумкин”, - дейди сиёсатшунос.

Ушбу мақола National Endowment for Democracy фонди томонидан молиялаштириб келинаётган “Марказий Осий янгиликлар маълумотномаси” лойиҳа доирасида тайёрланган.
 

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists