Ўзбекистон ўз ислоҳотларининг босқичма-босқич амалга оширилаётгани ҳақида сўзлаб беради

Ўзбекистон ўз ислоҳотларининг босқичма-босқич амалга оширилаётгани ҳақида сўзлаб беради

Tuesday, 21 July, 2009
: ҳозирги аҳвол ва истиқболлари” дея аталувчи уч кунлик халқаро форумнинг очилиши 20 июль куни Тошкентда бўлиб ўтди.



UzReport иқтисодий-ахборот порталининг хабар беришича, Фуқаролик жамиятини ўрганиш бўйича маркази, Сиёсий тадқиқотлар маркази, АҚШ Миллий демократик институтлар билан ҳамкорликда Иқтисод вазирлиги, Халқаро муносабатлар Европа институти ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Ўзбекистонда лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси анжуманнинг ташкилотчилари сифатида чиқдилар.



“Тадбирнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллик характерини ташунтириш, дунё ҳамжамиятини мамлакат жамоатчилик-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча тарафларини либераллаштиришнинг бориши ҳақида хабардор қилиш бўлиб қолмоқда”, - дея ёзади нашр.



Сўнгги бир ярим йил давомида мамлакатда Кризисга қарши дастур қабул қилинган, баъзи-бир ҳуқуқий қонунлар такомиллашган, суд ислоҳоти ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида либераллаштириш декларация қилинган, аммо амалда ҳеч қандай ўзгаришлар кузатилмаяпти, дейишади NBCA шарҳловчилари.



“Қаттиқ тартибдаги ҳокимиятнинг мавжуд вертикалида, унинг тармоқлари ўртасида мувозанатнинг йўқлиги ҳамда махсус хизмат идораларининг жамият устидан қатъий назорат ўрнатган вазиятда сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишининг имконияти жуда оз”, - деди муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев.



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists