Ўзбекистон-Туркманистон: православ насронийлар Пасхани нишонлади
Ўзбекистон-Туркманистон: православ насронийлар Пасхани нишонлади
Халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари томонидан диний эркинликлар бузилиши бўйича алоҳида хавотир уйғотадиган давлатлар руйхатига киритилган Марказий Осиёнинг икки мамлакатида православ насронийлар Пасха байрамини нишонладилар.
Расмий маълумотларга кўра, 28 миллиондан кўпроқ киши истиқомат қиладиган Ўзбекистонда аҳолининг 4 фоизи, беш миллион киши яшайдиган Туркманистонда эса аҳолининг 7 фоизи Рус православ черковининг қавми бўлиб ҳисобланади.
Миллий хавфсизлик вазирликлари православ черковлари қавмининг қанчалик “эътимодли” эканини мунтазам равишда кузатиб боради, аммо бу сафар ҳам ашаддий диндорлар эрталабки Пасха ибодатига келишдан чўчиганлари йўқ.
Наманганда жойлашган Марказий Осиёдаги энг қадимги фаришта Михаил ибодатхонаси руҳонийси падари бузургвор Бориснинг айтишича, Худога яқинлашиш орзусида бўлганлар сони йил сайин кўпайиб бораётибди.
Ашхободдаги буюк князь Александр Невский ибодатхонасида бўлиб ўтган якшанба кунги Пасханинг эрталабки литургиясига қизи билан бирга келган Надежда православ Пасхаси “мутлақо осойишта шароитда” ўтаётганини айтади.
“Сўнгги йилларда черков ҳаётида уйғониш кузатилаяпти ва биз буюк байрамларни нишонлай олаётганимиздан хурсандмиз”.
Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томониданн молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” дастури доирасида тайёрланди.
Агар сиз ушбу материал юзасидан изоҳ ёки савол бермоқчи бўлсангиз, Марказий Осиё бўйича муҳаррирлик командамизга - feedback.ca@iwpr.net манзилига мактуб йўллашингиз мумкин.