Ўзбекистон-Туркманистон: хожилар гриппдан қўрқмайдилар 09-Nov-09

Ўзбекистон-Туркманистон: хожилар гриппдан қўрқмайдилар 09-Nov-09

Friday, 13 November, 2009
, Туркманистон расмийлари эса анъанавий тарзда мусулмонларни мамлакатдан чиқармасликга қарор қилдилар.



Ўзбекистонлик хожиларнинг Маккага оммавий равишда йўлга чиқишлари 10 ноябрга режаланган, хаж мавсуми эса икки ҳафтадан сўнг, Қурбонлик ҳайити арафасида бошланади. Бу йил Ийд-ал-Адҳа байрами 27 ноябрда нишонланадиган бўлди.



Бу йил H1N1 гриппи авж олгани важидан Саудия Арабистони дунё мусулмонларининг кўпчилиги учун хаж зиёрати квотасини чеклаб қўйди. Ушбу мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарорига биноан, қироллик ҳудудига кириб келаётган ҳар бир хожи ўзи билан сурункали касаликларга чалинмаганини тасдиқловчи медицина сертификатига эга бўлиши керак.



Расмий маълумотга кўра, 2009 йил хаж мавсумида беш мингга яқин ўзбекистонлик хожилар Макка ва Мадинага йўл оладилар.



Ўзбекистонда H1N1 гриппига қарши вакциналарнинг йўқлигига қарамай, хаж қилмоқчи бўлган мусулмонларга нисбатан дастлабки эҳтиёт чоралар кўрилмоқда.



“Барча хожилар мавсумий гриппга қарши мажбурий вакцинация процедурасидан ўтмоқдалар, - дея маълум қилди Ўзбекистон Мусулмонлари диний идорасининг вакили NBCA билан суҳбатда. – Шифокорлар таркибида вирусологлар кўпайтирилди, улар хожилар билан бирга Маккага борадилар. Шунингдек, врачлар зарур дори-дармонларни ғамлаб олдилар. Ҳар бир мусулмонга чўчқа гриппига чалинмаслик учун қандай эҳтиёт чоралар кўриш лозимлигини ўргатувчи рисола тақдим этилган.”



Хожиларнинг ўзлари эса бўлажак хаж сафаридан тўлқиланиб, касалланиш борасида ҳеч қанча ҳам хавотир олмаяптилар.



“Аллоҳга таваккал қилиб хажга хотиржам кўнгил билан жўнаяпман. Агар бордию, касалликга чалинсам, нима ҳам қилардим, бу Аллоҳнинг иродаси бўлиб қолади”, - дейди 63 ёшга кирган тошкентлик Хадича хожи-она.



Бошқа суҳбатдош аёлнинг айтишича, Ўзбекистонда бирорта одамнинг чўчқа гриппига чалинганини эшитган эмас экан. Шунинг учун ҳам у чинакам эътиқодли кишининг соғлиғи учун таҳдид мавжуд бор дея ўйламаяпти ҳам.



“Хожилар ўртасида ташвишланиш йўқ. Биз оддий мавсумий гриппга қарши вакцинация ва шифокорларимиз қўллаётган барча чоралар хаж мавсумида ушбу касалликга чалинмаслигимизга ёрдам беради деб умид қилаяпмиз”, - дейди 55 ёшли фарғоналик Мунаввар хожи-она.



Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (БЖССТ) маълум қилишича, Марказий Осиё мамлакатлари орасида фақат Қозоғистонда чўчқа гриппига чалинишнинг ўн етти ҳолати расман қайд этилганин. Минтақанинг бошқа давлатларида ушбу касалликка чалинишда гумонланаётган беморлар устидан лаборатория тадқиқотлари ўтказилмоқда, холос.



Бироқ, Туркманистон президенти қошидаги Дин ишлари бўйича кенгашда чўчқа гриппига чалиниш тўғрисидаги расмий маълумотларнинг ошкор этилишини кутиб ўтиришмади ва юқумли инфекция ёйилмаслиги учун мусулмонларга Макка зиёратини тақиқлашга қарор қилишди.



Муфтиятдаги номи ошкор бўлишини истамаган манбанинг маълум қилишича, хаж зиёрати кунлари Туркманистон ҳудудида жойлашган муқаддас исломий ёдгорликларга муқобил зиёрат уюштирилади.



“Мусулмонлар байрами Қурбонлик ҳайитининг биринчи куни энг муқаддас зиёратгоҳ саналган Оқ Эшон мозорида мамлакат президенти Қурбанқули Бердимухаммедов номидан қурбонлик сўйилади”, - дея таъкидлади манба.



Туркманистон бу йил хажга чеклов чоралари киритган ягона давлат эмас. Мисол учун, Тунис ҳукумати ҳам эпидемиядан хавфсираб мамлакатдаги мусулмонларга Саудия Арабистонига сафарга чиқишни тақиқлаб қўйди.



NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists