Ўзбекистон: Тошкентдаги отишма расмийлар томонидан назар-писанд қилинмаяпти

Ўзбекистон: Тошкентдаги отишма расмийлар томонидан назар-писанд қилинмаяпти

Tuesday, 29 September, 2009
-мишларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.



29 август куни Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг раиси Сурат Икрамов ёйинлаган баёнотида айтилишича: “29 август куни маҳаллий вақт билан соат 18.30 да Тошкентнинг Эски шаҳар дея аталувчи қисмида, “Кўкча” масжиди ва №1 шаҳар касалхонаси ўртасида отишма бошланган”.



Воқеа шоҳидлари Сурат Икрамовга “фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар милиция ходимларига ҳужум қилгани” ҳамда тўртта ёки олтита милиционерларнинг ўлдирилгани ҳақида маълум қилдилар.



“Ўзбекистонда қийноқларни олдини олиш бўйча тезкор гуруҳи” қошидаги Ўзбекистон “Веритас” Ёшлар Ҳуқуқ Ҳимоя ҳаракати 29 август куни “қуролланган номаълум шахслар гуруҳи ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида отишма содир бўлгани” ҳақида маълум қилди.



Ўзбекистон пойтахтидаги манбалар номаълум кишилар гуруҳини таъқиб этган милиция ходимлари ўртасида яраланганлар ҳамда уч нафар номаълум шахснинг ўлдирилгани ҳақида сўз юритдилар.



Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматига (МХХ) яқин бўлган horizont.uz веб-сайти 30 август куни ички ишлар вазирлигидаги манбага таянган ҳолда “Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари Кўкча” масжиди олдида махсус операция ўтказгани” ҳақида хабар тарқатган эди.



Сайт тақдим этган ахборотга кўра, милиция ходимлари турар-жой даҳасининг икки қаватли бинодаги хонадонлардан бирида “қуролланган икки киши борлиги аниқлаганлар. Милиционерлар эшикни очишни талаб қилганларида, улар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қаршилик кўрсатганлар. Шундан кейин отишма бошланган ва икки жиноятчи отиб ўлдирилган”.



Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура бўлиб ўтган отишма ҳамда унда қурбон бўлган одамлар сони ҳақида ўзининг расмий муносабатини билдиргани йўқ. Ҳукуматга қарашли сайтларда баён этилган ярим расмий позициясида милиционерлар ёки махсус тайинланган бўлинма жангчилари орасида ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган.



Тошкентлик журналистларнинг айтишларича, дастлабки маълумотларга кўра, милиция ходимлари икки қаватли уйдаги хонадонлардан бирини текширишни истаб қолганлар, аммо ичкаридаги одамлар бунга жавобан отишмани бошлаб юбордилар. Бир неча милиция ходимлари яраландилар. Воқеа шоҳидларига кўра, шу ерга яқин ерда жойлашган №1-чи шаҳар касалхонасига тўрт нафар милиция ходими ёки махсус тайинланган бўлинма жангчилари ўқотар қуроллардан олган яралар билан келтирилган.



Милиция ходимлари зудлик билан жангарлар ўрнашиб олиб отишма бошлаган икки қаватли ғиштли уй жойлашган Кўкча Дарвоза даҳасини қуршаб олдилар. Бу ерга тез орада БТРлар етиб келди. Воқеа шоҳидларига кўра, зирҳли машиналар йўлни икки томондан тўсиб автомобиллар ҳаракатини тўхтатиб қўйди.



Махсус тайинланган бўлинма жангчилари етиб келдилар ва шундан кейин қаттиқ отишма бошланиб кетди. Шу ердаги уйларда яшайдиган қўшниларга кўра, икки нафар жангари отиб ўлдирилган.



Отишма содир бўлган жойдан икки юз метр нарида жойлашган “Шоҳрух” чойхонасига келиб ўтирган кекса отахон ўзи эшитган отишма ҳақида сўзлаб берди:



“Кечки пайтда мусулмонлар кундузи тутилган рўзадан сўнг оғиз очгани тўплана бошлаган эдиларки, бирдан одамлар бақира-чақира югуриб қолдилар, ҳеч ким ташқарига чиқмасин деб. Тез орада, соат йигирма минути кам еттида отишма бошланиб камида ўн беш-йигирма дақиқа давом этди. Биз эса чойхонада тағин уч соат ўтирдик, чой ичдик, овқатландик. Шундан сўнг, ҳаммаси ниҳоясига етгганидан кейин ташқарига чиқдик”.



Бўлиб ўтган ҳодиса борасида расмий хабар йўқлиги ҳамда Ўзбекистон расмийлари тарқатаётган ҳақиқатга мос келмайдиган ахборот оқибатида Тошкентда турли миш-мишлар кўпайиб кетди.



Бу ҳақда қўлида аниқ маълумотлари бўлмагани ҳолда, Сурат Икрамов ташкилотчилар борасида ўзининг фаразини илгари сурди.



Мамлакат ичкарисида истиқомат қиқлувчи социолог Баҳодир Мусаевга кўра, “Сиёсий мухолифат тор-мор этилган, шунинг учун ҳам одамларни уюштириб уларнинг ижтимоий норозилик протестларини тартибга солиб йўналтирувчи сиёсий кучлар йўқ. Сиёсий мухолифат бўлмаган жойда унинг ўрнини диний оқимларга яқин экстремистик гуруҳлар эгаллайдилар. Ва бу нарса кенг кўламли характерга мужассамлашиб исён шаклига кириб қолишига ҳеч ким кафолат бера олмайди”.



Социологга кўра, Ўзбекистон ҳамон “сандон ва болға, яъни ҳар қандай эркинликни бостирувчи коррупциялашган диктатура ҳамда ҳокимият сари интилаётган агрессив ва жоҳил исломчилар орасида қолаяпти”.



2009 йил бошидан бери Ўзбекистонда яна иккита қуролли ҳодиса содир бўлган.



Август ойининг бошида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида, Ўзбекистон-Тожикистон чегарасига яқин бўлган жойда номаълум жангарилар гуруҳи ўзбекистонлик чегарчиларни ўққа тутган.



Шунингдек, 26 майга ўтар тунда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига кираверишда жойлашган милиция блок-постига қуроллик ҳужум содир этилди. Бошланиб кетган отишма натижасида бир нафар милиционер ва ҳужум қилган жангарилардан бир киши яраланган. Шундан сўнг ҳужум қилганлар яширинишга эришганлар, дейилади Ўзбекистон бош прокуратурасининг баёнотида. 26 май куни эса Андижонда номаълум кимса ўзини-ўзи портлатган ва натижада ўзи ва бир милиция ходими ҳалок бўлган.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists