Ўзбекистон: Таълим олиш шартномалари нархининг ошиши ташвиш уйғотмоқда

Ўзбекистон: Таълим олиш шартномалари нархининг ошиши ташвиш уйғотмоқда

Wednesday, 5 August, 2009
, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Олий таълим муассасаларида 1 сентябрь куни бошланадиган янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўрсатмасига мувофиқ шартнома асосида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиши учун тўлов пули миқдори 30 фоизга кўтарилади.



Мисол учун, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар учун йиллик тўлов миқдори деярли 800 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий Университетининг иқтисод факультети талабалари учун ўртача 900 АҚШ долларига етади.



Айни пайтда Ўзбекистонда олтмишга яқин олий таълим муассасалари мавжуд, уларда деярли уч юз мингга яқин талабалар таҳсил олмоқдалар. Университетдаги ўринларнинг етмиш фоизи пулли тўлов асосида ўқийдиган талабалар учун ажратилган, қолган ўринлар эса бепул таълим тизимига киради ва давлат бюджети томонидан молиялаштирилади.



Мамлакатда ишсизлик даражасининг юқори бўлгани учун ёш йигит-қизлар ишлаб пул топиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмоқдалар, шунинг учун ҳам ўзбекистонлик талабаларининг аксарият қисми ўз ота-оналарининг қарамоғида қолишга мажбур бўлмоқдалар ва оқибатда асосий харажатлар уларнинг зиммасига ётмоқда.



Энди бўлса ота-оналар ва талабалар янги ўқув йилини хавотирлик билан кутишмоқда.



Тўртта ўғилнинг онаси, бозорда тижорат билан шуғулланиб кун кечираётган 43 ёшли Жамиланинг айтишича, тўнғич фарзандларининг икки нафари олий маълумот олиши учун уларнинг оиласи қатъий тежамкорлик тартибида яшаяпти.



Умумий қиймати йилига 1100 АҚШ долларини ташкил этган икки тўлов шартномасини қоплаш учун ота-оналар деярли уч юз АҚШ долларига тенг бўлган оилавий бюджетдан ҳар ойига 40 доллардан ажратишга мажбур бўлмоқдалар.



Энди бўлса кўпроқ маблағ тежашга тўғри келади, негаки, унинг ўғиллари тўлайдиган шартнома пули учдан бирига кўтарилган.



“Сентябрь ойини хавотир ила кутаяпман, ўшанда кўпроқ пул тўлашимизга тўғри келади, - дея ҳасрат қилади аёл. – Кўринишидан, энди [шартнома пулини тўлаш учун] тўнғич ўғлим ҳам мен билан савдога чиқишига тўғри келса керак”.



Икки ўғилнинг отаси бўлган тошкентлик Мурод кўп вақт ўтмай туриб олий ўқув юртларига ўқишга кириш “фақат бой оилаларнинг фарзандлари учун мумкин бўлади, холос”, дея хавотирланмоқда. Негаки, шу кетишда давом этаверса, оддий одамлар ўз болаларининг ўқишига пул тўлашга қодир бўлмай қолишлари мумкин.



Мурод хусусий секторда ишлайди, унинг ойлик иш ҳақи 180 долларга тенг, бу маҳаллий шароит учун етарли даражада кўп саналади. Аммо болаларининг ўқишига сарфланажак харажатларни қоплаш учун у бошқа жойдан ҳам маблағ қидиришга мажбур.



Унинг болалари Тошкент университетининг иқтисод ва юридик факультетларида таҳсил олишяпти. Янги ўқув йилида ушбу олий таълим муассасасида йиллик тўлов ҳақи сезиларли даражада ошади.



“Мен квартирани ижарага бериб келаман, шунинг учун ҳам ўғилларимнинг ўқишига пулни ижарачиларимдан оламан, - дейди Мурод. – Аммо энди, қарзга ҳам пул олишга тўғри келса керак”.



Мана бир неча йиллардан бери Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун тўлов пули миқдорининг ошиши кузатиляпти. Мисол учун, ўтган йили шартнома қиймати 50 фоизга ўсган, олдинги йилларда эса университетларда таълим бериш хизматининг қиймати ўртача 20 фоиздан ўсгани қайд этилган.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists