Ўзбекистон: Суд тизимидаги янгилик вазиятни яхшиламади

Ўзбекистон: Суд тизимидаги янгилик вазиятни яхшиламади

Monday, 14 July, 2008
, судлар Ўзбекистонда бу йил жорий қилинган ҳибсга олиш учун мустақил равишда санкция бериш тамойилини амалиётда самарали қўллашга ҳозирча тайёр эмаслар.



Жорий йилнинг июнь ойи охирида Тошкентда халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда адлия соҳасида шахс эркинлигини кафолатловчи “хабеас корпус” (habeas corpus) институтининг роли муҳокама қилинди. Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича умумий декларациянинг қабул қилинганига 60 йил тўлиши муносабати билан ўтказилди.



Анжуманда Ўзбекистон вакиллари ҳибсга олишларнинг ҳаққонийлигини суд томонидан назорат этилишининг кафолатини таъминловчи “хабеас корпус” концепциясининг аҳамиятини қайд этдилар ва мамлакатда амалга оширилаётган суд-адлия тизимининг ислоҳоти доирасида шу йилнинг бошидан бошлаб судларга ҳибсга олишга санкция бериш ҳуқуқи берилганини маълум қилдилар.



Илгари ҳибсга олиш учун санкциялар жиноят суд-маҳкама жараёнида чекланмаган ҳаракат эркинлигига эга бўлган прокурорлар томонидан бериларди.



Суд тизимига “хабеас корпус” институтининг жорий этилиши БМТнинг фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактига қўшилган давлатлар учун ажралмас талаб бўлиб қолган. Ўзбекистон ҳам шундай давлатлар қаторидан ўрин олган ва бу пактни 1996 йилдаёқ ратификация қилган.



Шу билан бирга, шарҳловчиларнинг қайд этишича, янгилик жорий қилинганидан бери бир неча ой ўтган бўлса ҳам суд тизимида яхши томонга ўзгаришлар ҳозирча кузатилмаяпти.



Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳининг (ЎМҲҲТГ) раиси Суръат Икромов вазият ҳатто “ёмонлашиб” кетгани ҳақида сўзлаб берди.



У яқинда Қашқадарё вилооятидаги Шаҳрисабз шаҳрида диндорларнинг қўлга олинишини мисол тариқасида келтирди. Қўлга олинган диндорларга экстремистик гуруҳларга мансубликда айблов эълон қилинди.



“МХХ (Миллийхавфсизлик қўмитаси) ёш йигитни суҳбатга чақирди, кейин уни судьянинг олдига олиб борадилар. Судья шу ернинг ўзида унинг безорилик қилгани учун 10 кунлик арестга санкция беради. Шу ўн кун давомида эса ҳибсга олинган йигитни экстремизмда айблашга бошладилар”, - дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.



Тошкентлик адвокат Руҳиддин Комилов Ўзбекистонда “хабеус корпус” институтининг жорий этилганидан бошлаб олти ой давомида бирор марта ҳам суд томонидан ҳибсга олинган бирорта ҳам одамнинг озод этилгани ҳақида эшитгани йўқлигини айтмоқда.



“Амалда судья прокурорнинг гумонланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномасини имзолайди, холос”, - дея таъкидлайди адвокат.



Бундан ташқари, жорий қилинган янгилик судланувчиларнинг аҳволини ҳатто бадтар ёмон қилиб қўйди ҳам. Негаки, кўпинча айбланувчини ҳибсга олишга санкция берган судьянинг ўзи ўша жиноят ишини маҳкама жараёнида кўриб чиқиши мумкин.



Ўзбекистонда алоҳида “хабеус корпус” судьялар институти тайёрланмагани учун ҳам шундай аҳвол давом этмоқда, дея таъкидлайди Руҳиддин Комилов.



“Хабеус корпус” тамойилларига кўра, ҳибсга олишга санкциялар берилишининг ҳаққонийлигини назорат қилувчи судья ҳибсга олинган айбланувчининг кейинг маҳкама жараёнида иштирок этмаслиги лозим.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists