Ўзбекистон: “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг етакчиси турмадан озодликка чиқарилди

Ўзбекистон: “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг етакчиси турмадан озодликка чиқарилди

Friday, 27 November, 2009
, дейдилар NBCA шарҳловчилари.



Деярли тўрт йилдан бери турмада ўтирган мухолифатдаги “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг етакчиси, мухолифатчи, таниқли тадбиркор ва жамоатчилик арбоби Санжар Умаровнинг озодликка чиққани тўғрисидаги хабар 7 ноябрь куни пайдо бўлди.



Шу давр мобайнида ҳуқуқ ҳимоячилар, фуқаролик жамияти фаоллари ва халқаро ташкилотлар вакиллари Умаровни турмадан озод этилишини талаб қилувчи хат ва баёнотлар ёзишдан чарчамадилар.



“Бизнинг ташкилот уни озод қилиш бўйича мониторинг олиб борди, биз кўп марта Европа иттифоқи комиссиясига уни озод этиш учун талабномалар бериб келдик, – дейди Тошкентда жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг етакчиси Сурат Икрамов NBCA билан суҳбатда. – Бошқа маҳаллий ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари ҳам унинг турмадан озод этилишини талаб қилдилар. Эҳтимол, бу бизнинг ҳаракатларимиз маҳсули бўлиши ҳам мумкин”.



Шарҳловчилар ва Умаровнинг ҳамкасблари унга қарши қўзғатилган иш сиёсий сабабларга кўра сохталаштирилганидан шубҳаланмаган эдилар.



Санжар Умаров 2005 йил 22 октябрда Тошкентда уюшган жиноий гуруҳ тузишда, ўта йирик миқдорда ўғирликда, сохта тадбиркорликда, мансаб лавозимини суистеъмол қилишда, солиқ тўламасликда айбланиб ҳибсга олинган ва ўн бир йилга озодликдан маҳрум этилган. Кейинроқ, унга нисбатан амнистия қўлланиб, жазо муддати 7 йилгача қисқартирилган.



Умаров мухолифатдаги “Серқуёш Ўзбекистон” коалициясини тузганидан сўнг ҳамда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари, Россия ва АҚШ ҳукуматларига расмийлар билан сиёсий диалогни бошлашга чақирувчи очиқ мактубини матбуотда чоп этганидан сўнг уни ҳибсга олган эдилар.



У 2005 йил май ойидаги Андижон воқеаларининг текширувига аралашишни таклиф қилиб келди, ўшанда ҳукуматга қарашли қўшинлар мамлакат шарқида тинч намойишни ўққа тутди ва оқибатда юзлаб одамлар ҳалок бўлдилар ва яраландилар.



Бундан ташқари, у расмийларни бозор ислоҳотларини бошлашга ҳамда шўролар замонидан қолган ва унга кўра, мамлакатни боши берк кўчага олиб кирган режали иқтисодни тугатишга чақирган эди.



Санжар Умаров ҳибсга олингунига қадар омадли бизнесмен ва биринчи уяли алоқа компаниясининг асосчиси сифатида танилган; у Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши учун Америка Қўшма Штатларидан инвестициялар жалб қилиб келган, табиий газдан суюқ ёқилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бўйича лойиҳани ишлаб чиқарган.



NBCA томонидан сўралган шарҳловчилар Санжар Умаровнинг кутилмаганда турмадан озод этилишини Ўзбекистон билан ғарб мамлакатлари ўртасидаги муносабатларининг ўзгариши билан боғлиқ дея ҳисобламоқдалар. Тошкент Афғонистон ичкарисидаги муаммони тартибга солишда сезиларли роль ўйнай бошлади ва бу ҳолат унинг ўзига нисбатан кўпроқ ишонч ҳосил қилишга имконият бермоқда ва ички сиёсатда позитив қадамлар қўйишга мажбур қилмоқда.



Иккинчидан, Ўзбекистон расмийлари билан ғарб мамлакатларининг юқори мартабали мутасаддилари ўртасида алоқалар анча фаоллашди. Улар эса музокараларда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, сиёсий маҳбусларга озодлик бериш масаласини мунтазам равишда кўтариб келишмоқда.



“Серқуёш Ўзбекистон” коалициясининг Тошкентдаги координатори Нигора Ҳидоятовага кўра, расмийларни Европа иттифоқи яқинда Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоя атрофида вазиятнинг “яхшиланиши муносабати билан” санкцияларининг бекор қилгани ҳам Санжар Умаровни муддатидан аввал озод этишга ундаган.



“Ғарб мамлакатларидаги ташкилотларнинг ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг илғор қисми томонидан амалга оширилган ҳаракатлар ўз натижасини бермай қолмади”, - дея суҳбатга қўшилади муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев.



Сиёсатшунос Европа мамлакатлари ва АҚШ ҳуқуқ ҳимоя соҳасида ён босишлар эвазига транспорт инфратузилмалари модернизациясига “улкан” грантлар ва имтиёзли кредитлар ажратганига ишора қилмоқда, шунинг учун ҳам президент Каримов Ислом ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан ўзга чора кўрмаяпти.



“Уларнинг ҳаракатлари бўлмаганида, Умаров ҳали турмада анча ўтирган бўлар эди”, - дейди сиёсатшунос.



NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)





Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists