Ўзбекистон: режим танқидчиларига босим давом этмоқда

Ўзбекистон: режим танқидчиларига босим давом этмоқда

Thursday, 24 July, 2008
-тез эълон қила туриб, уларни ҳибсга олишда давом этмоқдалар, дея қайд этишмоқда ҳуқуқ ҳимоячилари.



Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида 11 июль куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов қўлга олинди. У бу шаҳарга мулкни тақсимлаш бўйича фуқаролик суди ишида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этиш учун келганди.



Жавобгар томони ишни гўёки “тинч йўл билан” ҳал қилиш мақсадида даъвогарга 450 АҚШ доллари таклиф этгани борасидаги мавжуд маълумотга асосланган ҳолда унга нисбатан товламачиликда айблов эълон қилинди.



Шундан кейин бир неча кун ўтиб, милиция ходимлари Турғуновнинг Тошкент шаҳридаги уйида тинтув ўтказдилар ҳамда уйда сақланаётган фотосуратлар, манзиллар ёзилган дафтар, видеокассета, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг етакчиси Муҳаммад Солиҳ ҳақида инглиз тилида ёзилган нашр ҳамда 2005 йил май ойида ҳукумат қўшинлари юзлаб одамларни отиб ташлаб, зўрлик билан тинч намойишни бостиришига бағишланган “Андижон сценарийси” дея аталувчи китобини мусодара қилдилар.



NBCA шарҳловчилари мамлакатда ҳуқуқ ҳимоячилари ва ўзгача фикрловчи бошқа одамларга нисбатан жиноий айбловларни эълон қилиш тенденциясидан ташвишга тушиб қолдилар.



Қувғинда фаолият юритаётган мухолифатдаги “Эрк” партиясининг фаолларидан бири Дилором Исҳоқовага кўра, расмийлар режим танқидчиларига нисбатан айблов тактикасини қўллашни кучайтиришга ва шу билан ишнинг негизи сиёсий эканлигини ошкор қилмаслик учун уларни “оддий бир қаллоб” қилиб кўрсатишга қарор қилдилар.



“Бу ишларнинг бари сохталаштирилгани аниқ кўриниб турибди, Аъзам [Турғунов] ўзининг ҳуқуқ ҳимоячилик фаолияти учун азият чекмоқда, холос”, - дейди Исҳақова.



Ҳуқуқ ҳимоячилари май ойининг бошида гўёки банг моддаларини сақлашда ва истеъмол қилишда айбланиб ҳибсга олинган қорақалпоғистонлик журналист Солижон Абдураҳмоновга нисбатан қўйилаётган жиноий айбловларга ишора қилмоқдалар.



Ўшанда тергов аввалига журналистнинг уйида сақланаётган компьютер, аудио ва видео дисклардаги маълумотларнинг экспертизасини ўтказди. Кейинчалик эса Абдураҳмоновнинг томиридан олинган қонни ҳам тиббий экспертизадан ўтказдилар, аммо унда банг моддаларининг асоратини ҳам топа олмадилар. Журналистнинг таъкидлашича, махсус хизмат ходимлари банг моддаларини унинг машинасига атайлаб ташлаб қўйганлар.



2006 йилда қамоққа олинган ва яқинда озодликка чиқарилган таниқли ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева NBCA билан суҳбат давомида халқаро ҳамжамиятнинг босимидан хавотирланган ўзбекистонлик расмийлар режимга мухолифатда бўлган одамларни тўғрима-тўғри айбламасликка ҳаракат қилишларини ҳамда алдов йўли билан айблов хулосаларини сохталаштиришга уринишларини айтди.



“Менга қарши Ўзбекистон Жиноят Кодексининг ўн саккизта моддаси бўйича айблов эълон қилдилар, аммо шунга қарамай Халқаро амнистия ташкилоти мени “Виждон маҳбуси” дея тан олди. Бутун дунёда мени ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли кампаниялар олиб борилди ва пировардида, расмийлар мени турмадан қўйиб юборишга мажбур бўлдилар”, - дейди Тожибоева.



Тошкентлик мустақил сиёсатшунос ҳам Мўътабар Тожибоеванинг фикрига қўшилмоқда. Унга кўра, ўзбекистонлик расмийлар ҳуқуқ ҳимоячиларидан, журналист ва мухолифат аъзолари тарафидан изҳор этилувчи танқидга мутлақо тоқатсизлар.



Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда ўзгача фикрловчиларга нисбатан сохталаштирилган айбловларнинг қўлланиши давом этиб боради, дея прогноз қилади эксперт.



(NBCA — проект IWPR по созданию многоязычной службы новостного анализа и комментариев по странам Центральной Азии, с участием широкого круга обозревателей по всему региону. Проект осуществлялся с августа 2006 года по сентябрь 2007 года, во всех пяти странах региона. С новым финансированием служба возобновляет освещение событий в Узбекистане и Туркменистане.)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists