Ўзбекистон: Расмийлар халқаро назорат учун турма эшикларини очмоқдалар
Ўзбекистон: Расмийлар халқаро назорат учун турма эшикларини очмоқдалар
Халқаро Қизил Ҳоч Қўмитаси март ойининг ўртасида расмийлар билан уч йил давом этган музокаралардан сўнг миссия Ўзбекистонга қайтаётгани ва турмаларни қайтадан назорат қилишни бошлаётгани ҳақидаги матбуот варақчасини ёйинлади.
Матбуот варақчасида айтилишича, Ўзбекистонда ҳам бошқа мамлакатлардаги каби ХҚҲҚ ишчи стандартларига мувофиқ турмаларни назорат қилиш имкониятини берувчи келишувга эришилди.
“Бизга панжара ортида сақланаётган барча маҳбусларни кириб кўриш, улар билан гувоҳларсиз суҳбатлашиш ҳамда қамоқхоналардаги барча хоналарга кира олиш ҳуқуқи берилмоқда”, - дейди ташкилотнинг Тошкентдаги ҳудудий делегацияси раҳбари Ив Жованнони.
Расмийлар ҲҚҲҚ ходимларига олти ой синов муддати давомида турмаларга кириб маҳбусларни кўришга ижозат бермоқдалар.
Халқаро Қизил Ҳоч миссияси томонидан турмаларни назорат қилиш 2005 йил августида, Андижон воқеаларидан сўнг тамоман тўхтатиб қўйилганди. Ўшанда ҳукумат қўшинлари Андижондаги тинч намойишчиларни ўққа тутгандилар ва натижада юзлаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланганлар, расмийлар эса Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган уч юздан зиёд халқаро ташкилот ва чет эл оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналарини ёпиб қўйдилар.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон ҳукуматининг гуманитар миссия ходимлари учун турмалар эшигини очиб қўйиш тўғрисидаги қарорини бўлажак санкциялар ҳақидаги масалани кўриб чиқиш билан боғламоқдалар. Эслатиб ўтамиз, 2005 йил ноябрида Ўзбекистон Андижон воқеаларини халқаро ташкилотлар томонидан адолатли мустақил текширув ўтказишга рухсат бермаганидан кейин санкциялар қўллана бошланган.
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга қурол-аслаҳа етказиб беришга эмбарго киритиб, юқори мартабали ҳукумат мулозимларидан бир нечасига виза беришни тақиқлаб қўйганди. Лекин 2007 йил октябрида санкциялар бир оз юмшатилди ва бир неча мулозимларга виза бериш тақиқи олти ойга олиб ташланди.
Навбатдаги санкциялар ҳақидаги масалани кўриш 2008 йил 28 апрелига белгиланган.
Францияда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” Уюшмасининг президенти Надежда Атаевага кўра, Ўзбекистон ҳукуматининг Халқаро Қизил Ҳоч Қўмитаси (ХҚҲҚ) ходимларига турмаларни назорат қилишга рухсат бериши Европа Иттифоқига ён босишлик дастури доирасида амалга оширилмоқда.
“Афсуски, расмийлар буни кеч амалга оширдилар ва белгиланган муддатгача (28 апрель) биз маҳбусларнинг аҳволини тўлиқ ўргана олмаймиз”, - дейди Атаева.
Аммо, унинг таъкидлашича, ХҚҲҚ миссиясининг Ўзбекистонда қайта иш бошлаши Андижон воқеаларининг сабабларини мустақил равишда текшираётиб қамалган ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар учун ижобий ҳолат сифатида баҳоланиши мумкин.
“Уларнинг саломатлиги ёмонлашган, миссия ходимларининг турмаларга бора олишлари эса уларга тиббий ва гуманитар ёрдам бериш имкониятини яратади”.
Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, 2006 йилда сиёсий сабабларга кўра тўққизта ҳуқуқ ҳимоячиси қамалган, улардан фақат биттаси 2008 йил 2 февраль куни расмийлар томонидан эълон қилинган умумий амнистия қабатида озод этилди.
Халқаро Қизил Ҳоч қўмитаси фаолияти қайтадан иш бошлагани билан унинг ваколатлари чеклангани учун ташкилот мамлакатда инсон ҳуқуқлари борасидаги умумий вазиятга таъсир кўрсата олмайди. NBCA сўров ўтказган шарҳловчилар халқаро ва гуманитар миссияларнинг мамлакатга қайтиш жараёни давом этишини кутмоқдалар.
“Президент Каримов ва унинг атрофидагилар халқаро ҳамжамиятсиз келажакда режалаштирилаётган иқтисод ва сиёсат соҳасидаги ҳар қандай ислоҳотларни ўтказиш оғирлигини тушуниб етдилар”, - дея тахмин қилади Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббускор гуруҳи (ЎМҲҲТГ) раиси Сурат Икромов.
Ўзбекистонлик бошқа ҳуқуқшунос мамлакатни Андижон воқеаларидан кейин мамлакатни тарк этган кўплаб чет эл ташкилотларининг ваколатхоналари аста-секин аккредитация олишларини истистно қилмаяпти, аммо бу борадаги ташаббус уларни қайтариш механизмини эълон қилмаган расмийлардан чиқиши керак.
“Силжиш содир бўлди, аммо бундан кейин нима бўлишини башорат қилиш жуда қийин”, - дейди у.
(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).