Ўзбекистон: Расмийлар футбол клублари учун имтиёзларни яна чўзиб бердилар

Ўзбекистон: Расмийлар футбол клублари учун имтиёзларни яна чўзиб бердилар

Tuesday, 5 May, 2009
, дея фараз қиладилар маҳаллий NBCA шарҳловчилари.



Мамлакатдаги профессионал клублар учун солиқ ва божхона имтиёзларини 2012 йилгача чўзиб бериш бўйича Ўзбекистон ҳукуматининг қарори жорий йилнинг апрель ойида кучга кирди.



Улар ҳамон, аввалгидек олиб кирилаётган спорт анжомлари, жиҳоз, инвентарь ҳамда стадионларни реконструкция қилиш учун зарур бўлган ва клубларнинг моддий-техник базасини кучайтиришга қаратилган материаллар учун божхона тўловларидан озод этиладилар.



Олдинига ҳудди шунга ўхшаш қарор 2006 йилда қабул қилинган эди, аммо имтиёзли солиққа тортиш ҳозирча футбол клубларига сезиларли фойда келтиргани йўқ.



Мисол учун, Ўзбекистон Футбол федерацияси ўтган йили молиявий заифлиги важидан иккта футбол клубини – “Трактор” ва “Тўпаланг”ни олий лигадан биринчи лигага тушириб қўйди.



Федерация низомига кўра, Ўзбекистон олий лигасида иштирок этиш учун футбол жамоасининг бюджети кам деганда икки ярим милион АҚШ долларга тенг бўлиши керак.



Айни пайтда Ўзбекистонда ўттиз олтита профессионал футбол жамоаси фаолият кўрсатмоқда. Боз устига, Ўзбекистон футбол терма жамоаси жаҳон спорт аренасида яхши танилган. Команда барча йирик халқаро мусобақаларининг иштирокчиси бўлиб келмоқда. Аммо молиялаштириш борасидаги қийинчиликлар спортнинг бу турини ривожланишига имконият бермаяпти ва кўплаб футбол клублари турли турнирларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолмоқдалар.



Имтиёзли солиқ тартибининг узайтирилиши футбол клубларига ёрдам беришига қарамай, NBCA шарҳловчилари Ўзбекистон футболининг ривожланишига маблағ ётқизишни хоҳловчи ҳомийларни рағбатлантириш учун қўшимча либерал чоралар қўллаш лозим дея ҳисбламоқдалар.



Инвестициялар футбол клубларига таниқли футболчилар билан шартнома тузишга имконият беради.



“Ўзбекистон футболи мамлакат обрўсини кўтариш учун бир восита бўлиб қолиши мумкин”, - дея фараз қилади Тошкентдаги спорт телеканалининг шарҳловчиси Давлат Турдиалиев.



Бу ҳолат айниқса 2005 йил май ойида Андижондаги қонли воқеалар учун қўлланилган санкцияларнинг юмшатилишидан кейин долзарб бўлиб қолди. Ўшанда ҳукумат қўшинлари мамлакат шарқида жойлашган шаҳардаги тинч намойишни ўққа тутган ва пировардида, расмий маълумотларга кўра икки юзга яқин одам ҳалок бўлган ва юзлаб одамлар яраланган эдилар.



Ҳозир Ўзбекистон турли соҳаларда ўзига эътиборни қаратишга фаол ҳаракат қилишга уринмоқда.



Бундай ижобий тажриба ортирилди ҳам.



Мисол учун, ўтган йили Ўзбекистондаги “Бунёдкор” футбол клуби бразилиялик машҳур ҳужумчи Ривальдо ва Испаниянинг “Барселона” клубидаги машҳур ўйинчилари билан шартномалар имзолаган эди. Бу эса ўз навбатида нафақат маҳаллий футбол учун, балки бутун мамлакат учун ҳам ижобий самара берди.



“Чет эллик ҳужумчининг келишининг ўзи дунё бўйлаб Ўзбекистон футболига қизиқишни кучайтирди, - дея қўшиб қўйди шарҳловчи. - Ҳозир ҳатто чет эл матбуотида ҳам Ўзбекистон тўғрисида ва бошқа футбол клублари ҳақида етарли даражада мақолалар чоп этилмоқда”.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)









Uzbekistan
Support our journalists