Ўзбекистон: Расмийлар депозитлардан маҳрум бўлишнинг олдини олишга уринмоқдалар

Ўзбекистон: Расмийлар депозитлардан маҳрум бўлишнинг олдини олишга уринмоқдалар

Friday, 7 November, 2008
, расмийлар турли йўллар билан банк тизимини муҳталам салбий оқибатлардан омон сақлашга уринмоқдалар, дея қайд этишмоқда NBCA шарҳловчилари.



Ўзбекистон расмий оммавий ахборот воситалари 3 ноябрь куни президент Ислом Каримовнинг «Аҳолининг омонатларини жалб қилиш бўйича республика тижорат банклари ўртасида танлов ўтказиш тўғрисида»ги фармонини чоп этдилар.



Танлов шартларига кўра, аҳолидан «энг кўп» омонат маблағларини жалб қила олган тижорат банкларига рағбат сифатида махсус соврин жамғармаси берилади. Бу жамғарманинг миқдори ҳақида маълумот берилмаган.



Президентнинг фармони «аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилиш бўйича тижорат банкларини қўшимча рағбатлантириш ва уларнинг фаолиятини кучайтириш, банкларнинг инвестициявий имкониятларини янада кенгайтириш учун уларнинг ресурс базаларини мустаҳкамлаш»га қаратилган.



Расмий маълумотларга кўра, 2008 йил бошига келиб Ўзбекистонда ўттизга яқин тижорат банклари, уларнинг етти минг беш юздан зиёд шохобчалари, митти банклар ва омонат кассалари фаолият кўрсатиб келган. Улардаги пул омонатларининг миқдори ўтган йилга нисбатан деярли ўттиз фоизга ўсган.



Ўзбекистон расмийлари 2007 йил ноябридан бошлаб банк ислоҳотини амалга оширишни бошлаганлар. Ўшанда президент Каримов фармон чиқариб, банклар ва бошқа молиявий институтларни аҳолидан пул омонатларини жалб қилиш даражасини кўтаришга ва нақд пул айланмасини камайтиришга қаратилган чора ва тадбирларни кўришга йўналтирган эди.



Аммо пул омонатларининг ва омонатчиларнинг назорат остига олингани, омонат жамғармаларини ва пул жўнатмаларини олишдаги мавжуд бўлган муаммолар аҳоли ўртасида тижорат банкларининг обрўсини ўсишига олиб келмади. (Ўқинг: Ўзбекистон банк ислоҳотлари унчалик юқори баҳоланмаган, RCA No. 520, 2007 йил 7 декабрь)



Банк ислоҳотларининг иккинчи тўлқини 2008 йил февраль ойида бўлиб ўтди. Ўшанда тижорат банкларининг асосий капитални кўпайтиришга йўналтирган бўш пул маблағлари солиқлардан озод қилинган эди.



NBCA экспертларининг таъкидлашларича, ҳукумат амалга оширган протекциявий чоралар оқибатида 2008 йилнинг охиригача мамлакатдаги тўртта йирик банклари – «Халқ банки», «Ўзсаноатқурилишбанки», «Пахта банк» ва «Ғалла банк» ўз капиталини икки баробарига кўтариш ниятида. Давлат томонидан банк фаолиятининг рағбатлантирилиши эса Ўзбекистон тижорат банкларининг аксариятига аҳолига етарли даражада юқори бўлган – йилига 20 фоизгача дивидендлар ваъда қилувчи узоқ муддатли депозитлар бўйича таклифлар беришга имконият берди.



Айни пайтда Ўзбекистон банкларининг асосий омонатчилари – давлат хизматчилари, бюджетдан маош оладиган ходимлар ва пенсионерлар бўлиб, улар йил охирига келиб қандайдир устама фоиз олиш учун ўзларига депозит ҳисоб рақамларини очмоқдалар.



«Мен пулларимни ўн саккиз ой муддатлик «Баҳор байрами» дея аталувчи йиллик ўн олти фоиз даромад берадиган омонатга қўйдим. Келгуси йилнинг ёзида кўпроқ пул олишга умид қиламан, агар инфляция борини еб қўймаса», - дейди «Пахта банк»нинг ёши улуғ мижози. – «Кўпчилик шу йўл билан керакли нарса сотиб олишга пул тўплайдилар».



Ўзбекистондаги таҳлилчиларнинг тахмин қилишларича, пул омонатларини жалб қилишни кўпайтириш учун тижорат банклари ўртасида танлов эълон қилиниши Марказий банк томонидан кўрилган мажбурий чора бўлиб, аҳоли томонидан молиявий маблағларни қўққисдан қайтариб олишига тўсиқ яратиш учун йўналтирилган.



«Сентябрь ва октябрь ойларида жаҳон молиявий инқирозининг қўшни мамлакатларга кўрсатган таъсиридан қўрқиб кетган омонатчилари банклардан ўз пулларини қайтариб олдилар ва уларни чет эл валюталарига - евро ва долларга алмаштира бошладилар», - дейди Тошкентдаги шарҳловчи.



Айни пайтда омонатчилар томонидан депозитларни оммавий равишда қайтариб олишлар кузатилмаяпти. Шунга қарамай, депозитларини қайтариб олган омонатчилар ўз пулларини банк ҳисоб рақамларига қўйишга шошмаяптилар. Улар йил охиригача вазиятнинг қандай ривожланишини кутаяптилар, дея прогноз қилмоқдалар экспертлар.



Бошқа шарҳловчилар банкларда етарли миқдорда миллий валютанинг етишмаслиги билан боғлиқ қийинчиликларга ишора қилмоқдалар. Уларга кўра, ушбу ҳолат Ўзбекистон банкларида нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда.



Тошкентлик ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икрамовнинг айтишича, сўнгги пайтларда у бир неча бор мижозларнинг банкларда чет эл валютасидиги бир миқдордаги пулни миллий валютага алмаштира олмай юрганларини кузатган.



NBCA таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистоннинг молиявий тизими мутлақо муҳофазаланмаган. Шунинг учун ҳам расмийлар қўққисдан юзага келиши мумкин бўлган «таназзулдан» банкларни ҳимоя қилиш мақсадида депозитларга қўшимча ҳажмдаги пулларни жалб қилиш учун шошилинч чоралар кўрмоқдалар.



«Жаҳонда кечаётган молиявий инқироз қўққисдан Ўзбекистонга кириб келадиган бўлса, барқарорлаштирувчи тадбирлар учун пул маблағлари етишмай қолиши мумкин. Бу эса аҳолига пул омонатларини қайтариб беришни йўққа чиқариб қўяди», - дея таъкидлайди иқтисодий таҳлилчи.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists