Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари МХХ назорати остида яна халқ ишончини қозонмоқчи

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари МХХ назорати остида яна халқ ишончини қозонмоқчи

Monday, 13 April, 2009
, сюжетларда маҳаллий матбуотга ҳос бўлмаган қарама-қарши фикрларни тақдим эта бошладилар.



NBCA шарҳловчилари қўққисдан пайдо бўлган бундай янгиликларнинг сабаби нимада, дея ўйланиб ҳам қолдилар.



“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпанияси сўнгги икки ой давомида ҳар ҳафта 30-45 дақиқалик ҳужжатли текширув-фильмларини намойиш эта бошлади.



Фильмлар сюжетида яқинда озодликдан маҳрум этилишга маҳкум “Нур” диний оқимининг аъзолари ҳақида, одам савдоси ҳақида, Ўзбекистон ҳудудида қалбаки тилла заргарлик буюмлари сотаётган қаллоблар ҳақида ҳикоя қилинади.



Шарҳловчиларни ва маҳаллий аҳолини ҳайрон қолдирган нарса шуки, фильмларда ўз қарашларини изҳор этаётган маҳкумларга, жабрланганларга ҳамда муаммога бошқача нуқтаи назардан баҳо бераётган жамоат ташкилотларининг вакиллари бўлган экспертларга ҳам сўз берилмоқда.



Авваллари бундай ҳолат кузатилмаган, дейишади таҳлилчилар. Негаки, Ўзбекистон журналистикаси мувозанатли фикрларни таклиф этишни кўзда тутувчи халқаро стандартлардан анча йироқ.



“Шу чоққача телекўрсатувлар бир томонлама бўлган, жиноятлар тўғрисидаги сюжетларда фақат айбланувчилар ҳақида гапирилган, энди бўлса ахборот баланси мавжуд”, - дея таъкидламоқда мамлакат ичкарисидаги NBCA экспертларидан бири.



У Ўзбекистон телевидениесидаги бошқа маҳсулотларнинг ҳам “сифати анчагина яхши бўлганини”, мухбирлар ўз фикрларини деярли тақдим этмай қўйганларини, амалдаги ҳокимият шаънига ҳамду-санолар камроқ ёғдирилаётганини қайд этди. Ҳолбуки, олдинлари бунинг акси бўлган эди.



Телетомошабин аёлнинг ҳикоя қилишича, куннинг бу қадар долзарб мавзуларига бағишланган кўрсатувлар пайдо бўлгунича Ўзбекистон телевидениеси фақат Туркия ва Жанубий Корея маҳсулотлари бўлган телесериаллари билан маҳаллий аҳоли ўртасида оммабоп бўлганди. Айни пайтда маҳаллий телесериаллар ҳам теледастурлар қаторидан ўрин олмоқда. Аммо одамлар эндиликда нафақат телесериалларни, балки, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ва айниқса текширувлар тўғрисидаги кўрсатувларни ҳам кўришни истамоқдалар.



“Ҳар душанба куни соат 21.30 да биз жиноятлар ҳақидаги қизиқарли кўрсатувларни кўриш учун телевизорларимизни биринчи каналга оламиз”, - дейди 19 ёшли Муҳайё исмли қиз.



Бундан ташқари, маҳаллий газеталар ва телевидение ўқувчи ва томошабинларга республикадаги олий мартабали мулозимлар ўртасидаги коррупция ҳолатлари ҳақида ҳам очиқ хабар бера бошладилар. Бунақаси аввал бўлмаганди.



Мисол учун, яқинда телевидение янгиликларида Самарқанд вилоятнинг собиқ ҳокими товламачилик, шантаж ва ўта йирик миқдорда ўғирлик содир этгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилгани, Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг раҳбари ўз ваколатини ошириб юборгани учун лавозимидан четлатилгани, аҳолига бозор нархига қараганда пастроқ нархда сотиладиган ун ва ўсимлик мойи сотиш меъёрларининг бузишлари тўғрисида хабар берилган эди.



Шунингдек, телевидение таҳририятларнинг ишонч телефонлар рақамларини реклама қила бошладилар. Бу рақамларга мамлакатнинг турли бурчакларидаги хоҳлаган одамлар журналистларга телефон қилиб бўлаётган ҳуқуқбузарликлар ва ҳодисалар тўғрисида хабар беришлри мумкин.



“Бу яхши ишора”, - дея қўшиб қўйди медиа-эксперт Ўзбекистон телевидениеси қизиқарли ва фикрлари мувозанатланган кўрсатувларни намойиш этишни янада кенгайтиришга умид билан.



Аммо бошқа кузатувчилар қўққисдан пайдо бўлган либераллашувга қувониб кетмасликни тавсия этмоқдалар. Уларга кўра, бу мустақил оммавий ахборот воситалари йўқ бўлган, қатъий цензура амал қилаётган, журналистларни ҳибсга олиш давом этаётган мамлакатда амалга оширилиши қийин бўлган нарса. Халқаро матбуот институтининг (International Press Institute, IPI) 2008 йил учун рейтингида эса Ўзбекистон матбуотга қаттиқ босим ўтказаётган мамлакатлар қаторида қолди.



Улар Ўзбекистон телевидениесидаги бундай янгиликларни махсус хизматларнинг кўрсатмалари билан изоҳламоқдалар. Мамлакат махсус хизматлари журналистлардан аудиториянинг расмийларга нисбатан ишончини қозонишга эришишини талаб қилмоқдалар.



“Маҳаллий журналистларнинг ўзлари мустақил тарзда журналистик текширувларини олиб боришга қўрқадилар. Кўринишидан, оммавий ахборот воситалари бундай ҳужжатли фильмлар кўламини кенгайтиришга махсус хизмат идораларидан ижозат олганга ўхшайдилар”, - дея тахмин қилади ўзбекистонлик кузатувчилардан бири.



Шарҳловчилар Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари раҳбарларининг ҳокимият вакиллари билан, хусусан, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг муовини Муижон Тоҳирий билан учрашув ўтказганини ва бу учрашув давомида МХХ раисининг муовини бош муҳаррирлар билан профилактик суҳбат ўтказганинига ишора қилмоқдалар.



Мустақил Uzmetronom интернет нашри 18 март куни қайд этганидек, гап “вақт ва ҳокимиятнинг матбуотга қўяётган” талаби ҳамда оммавий ахборот воситалари ёритаётган мавзуларга “аҳолининг ишончи йўқолиб кетгани” ҳақида кетмоқда.



МХХ раисининг муовини бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун тавсиялар берди.



Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Бухоро шаҳрида фаолият юритувчи ҳуқуқ ҳимоячи Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон медиа-соҳасида содир бўлаётган воқеаларни 40-чи йиллардаги Сталин қатағонлари билан ўхшашлигини уқтирмоқда. Ўшанда собиқ СССР таркибига кирувчи республикаларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ички режимнинг душманлари устидан оммавий судлар ўтказилган, бу ҳақдаги ахборотлар эса матбуотда кенг ёйинланган.



Шунинг учун ҳам ҳозир Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида қандайдир юмшашликка мойиллик бор дея ўйламаслик керак.



“Тарангликни юмшатиш ҳамда жамиятга “халқ душманлари” дея аталган кимсаларни намойиш этиш жараёни кетмоқда”, - дея хулоса қилади Ғаниев.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists