Ўзбекистон: Маҳаллий ҳокимият идоралари инқироз даври учун масъул бўлиб қоладилар

Ўзбекистон: Маҳаллий ҳокимият идоралари инқироз даври учун масъул бўлиб қоладилар

Thursday, 26 March, 2009
(парламентнинг юқори палатаси) 2009 йил 27 март куни маҳаллий ҳокимият идораларининг 2009-2012 йилларга Инқирозга қарши дастурини амалга оширишда иштироки ва масъулияти масалаларини муҳокама қилиб олади, дея хабар беради Gov.uz давлат портали парламент матбуот хизматига таянган ҳолда.



Тобора кучайиб бораётган жаҳон молиявий инқирозидан хавотирга тушган расмийлар ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчиларни қўллашга, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар тақдим этиш, ускуна ва жиҳозларни модернизация қилиш эвазига маҳаллий корхоналарнинг рақобатдошлик қобилиятини қўтаришга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни қабул қилдилар.



Ўзбекистоннинг ёпиқ иқтисодиёти жаҳон молиявий инқирозининг салбий оқибатини ўз бошидан кечира бошлади. Пахта толаси ва энергия воситаларининг нархи пасайиб кетганидан экспортдан тушадиган даромадлар кескин равишда тушиб кетди, саноат корхоналарида ишчи ўринларининг қисқариши кузатилмоқда, меҳнат муҳожирлар эса ватанларига қайтмоқдалар.



Айни пайтда ҳукумат муҳталам ижтимоий норозиликларнинг олдини олиш ташвиши билан банд бўлиб қолган. Бунга ноқулай иқтисодий аҳвол туртки бўлиши мумкин, шунинг учун ҳам маҳаллий ҳокимиятларнинг масъулияти фақат шу ракурсда кўрилади, дея тахмин қилишади NBCA шарҳловчилари.



“Нобарқарор вазият ижтимоий портлашларга олиб келиши мумкин”, - дея қайд этади муҳожирликка юз тутган ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев. Маҳаллий ҳокимият идораларига халқ устидан назоратни кучайтириш тавсия этилишига унинг ишончи комил.



Шарҳловчилар мамлакат президенти томонидан тайинланадиган ва бўшатиладиган ҳамда кейин депутатлар халқ кенгаши томонидан тасдиқланадиган туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларининг раислари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаш, уларга аксилинқирозий дастурда кўзда тутилган имтиёзларни бериш бўйича етарли ваколатларга эга эмасликларини эсламоқдалар.



Битта ҳудудда яшайдиган беш юзга яқин оилани бирлаштирувчи, жамоа тизимига ўхшаган, бошқача, ўз-ўзини бошқарувчи идора бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари эса аллақачаон расмийларнинг жосуслари номини олиб бўлган, негаки, бу ижтимоий институтга яширин функцияларидан бири сифатида ишончсиз ва ўзгача фикрловчи фуқароларни аниқлаш вазифаси юклатилган.



“Бўлаётган воқеа устидан назоратни кучайтириш учун маҳаллий ҳокимият идораларини ҳам жалб этилмоқда, шунинг учун ҳам вазият мураккаблашмоқда”, - дея қўшиб қўйди шарҳловчилардан бири.

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists