Ўзбекистон: Маҳаллий адвокатлар руҳий тушкунликка тушиб қолдилар

Ўзбекистон: Маҳаллий адвокатлар руҳий тушкунликка тушиб қолдилар

Thursday, 13 August, 2009
, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Voice of Freedom Интернет веб-нашри 29 июль куни мамлакатнинг жануби-ғарбида жойлашган Бухорода 62 ёшга кирган адвокат Сайид Воҳидовнинг ўз жонига суиқасд қилгани ҳақида хабар берганди. У Адлия вазирлигидан янги адвокатлик лицензияси олиш бўйича рад жавобини олганидан кейин ҳамманинг кўз ўнгида сирка кислотасини ичиб юборди.



Ушбу ҳодиса сўнгги ойларда таранг вазиятга яшаётган адвокатлик ҳамжамиятини қаттиқ руҳий изтиробга солиб қўйди.



Ўша нашрнинг ўзи 7 август куни 12.uz ахборот порталига ишорат билан ёзишига қараганда, Ўзбекистоннинг Бухоро вилояти адлия бошқармасининг номини ошкор этишни истамаган вакили Воҳидовнинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарни инкор этган ва у “кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани ортидан келиб чиққан юрак хуружидан” ўлганини қайд этган.



Фуқаролик жамияти фаолларининг тахмин қилишича, вазиятнинг бу тарзда ривожланиши расмийларнинг ислоҳотлар баҳонаси билан адвокатлар сафида тозалаш олиб боришнинг билвосита якуний натижаларидан бири бўлган ушбу шармандали ишни босди-босди қилиб юбориш истаги билан боғлиқ.



Республика вазирлар маҳкамаси жорий йилнинг март ойида “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини яратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарорини чиқарган эди. Ушбу қарорга мувофиқ, мамлакатдаги барча адвокатлар қайта аттестациядан ўтишга мажбур бўлдилар. Пировардида, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиб келган ҳимоячиларнинг деярли учдан бир қисми ўз малакаларини тасдиқлаш бўйича имтиҳонларни топшира олмадилар ва лицензияларидан маҳрум бўлдилар.



2008 йил декабрь ойида “Адвокатура тўғрисида” қонунига ўзгартишлар киритилди, адвокатликга номозодлар малакасига талаблар кучайтирилди. Бундан ташқари, адвокатуранинг адлия идоралари билан ўзаро муносабатлари тартибга солинди ва “адвокатларнинг лицензия талабларига риоя қилиш” устидан назорат ўрнатилди.



“Ислоҳот энг яхши адвокатларни ўйиндан ташқарига чиқариб юборишга, жамиятни эса адвокатни ўзи истаганича танлаш ҳуқуқидан маҳрум этишга олиб келди”, - дейди Тошкентда жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг раиси Сурат Икромов.



Ҳуқуқ ҳимоячиларининг кузатувларига қараганда, аттестация давомида фуқаролик жамиятининг фаолларини, журналистларни, диссидентларни ҳамда диний экстремизмда айбланган одамларнинг мураккаб, сиёсий сабабларга кўра сохталаштирилган ишларини ўз зиммаларига олишдан қўрқмаган юристлар лицензияларидан маҳрум бўлдилар.



Мисол учун, илгари таниқли ҳуқуқ ҳимоячилари Мўътабар Тожибоева ва Аъзам Турғунов, журналистлар Солижон Абдураҳмонов ва Дилмурод Саййид ҳамда диссидент шоир Юсуф Жумани ҳимоя қилиб келган тошкентлик адвокатлар Руҳиддин Комилов ва Рустам Тўлаганов лицензия олишга эриша олганлари йўқ.



Юридик соҳада бошқа ишламасликка қарор қилган Тошкентдаги собиқ адвокатлардан бирига кўра, адвокатлик институтига янги талабларнинг жорий этилиши расмийларнинг “адвокатурани ўз назорати остига олиш” ҳамда шу йўл билан билан жасур ҳимоячиларни суд жараёнида иштирок этишдан нари қилиш истаги билан боғлиқ, холос.



“Хўш, энди журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларни ким ҳимоя қилади?” – деб сўрайди Комилов.



Аммо пойтахтда жойлашган Ўзбекистон Адвокатлар палатасининг тайинланган раиси Тошпўлат Саидовнинг таъкидлашича, адвокатура тизимига киритилаётган янги қоидалар фақат юридик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш билан боғлиқ, холос. Бу ислоҳотнинг амалга оширилишидан бошқа ғаразли сабабларни изламаслик лозим.



“Биз адвокатлар ҳисобот даврида қандай ишлар билан шуғулланганларини, қандай ишлар олиб борганларини билишимиз лозим, - дея таъкидлайди Саидов. – Бу нарса ижобий тажрибаларни топиб кенг ёйинлашга ёрдам беради”.



Ўзбекистон адвокатурасининг ислоҳоти 2008 йил май ойида бошланди. Ўшанда аъзолиги мажбурий бўлган Адвокатлар палатаси тузилди.



Адвокатлар палатаси олдин мустақил нодавлат бирлашмаси сифатида рўйхатга олинган Адвокатлар уюшмасининг ҳуқуқий меросхўри бўлиб қолди.



Янги қоидаларга кўра, Адвокатлар палатасининг раиси ва ўрнибосари Адлия вазирлиги томонидан тайинланади. Ҳолбуки, Адвокатлар уюшмасида бу мансабни эгалловчилар сайланар эдилар.



Ушбу қоида юристларни ажаблантириб қўйди.



“Адвокатлар палатасига аъзо бўлишга мажбурлашга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ ва бу жамоатчилик ташкилотларига аъзолик фақат ихтиёрий равишда амалга ошириш мумкинлигини назарда тутувчи Инсон ҳуқуқларининг бутунжаҳон декларацияси тамойилларига зид келади”, - дейди Комилов .



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists