Ўзбекистон: Когондаги портлашларни текшириш ишлари холис бўлиши лозим

Ўзбекистон: Когондаги портлашларни текшириш ишлари холис бўлиши лозим

NBCA шарҳловчиларининг қайд этишларича, Ўзбекистон жамоатчилиги нафақат яқин кунларда Когон шаҳрида бўлиб ўтган портлашлар ҳақидаги мавжуд барча маълумотларнинг ошкор қилинишини, балки фавқулодда ҳодисанинг адолатли тарзда текширилишини ҳам кутмоқдалар.



Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда ракета-артиллерия омборида содир бўлган ёнғин артиллерия арсеналининг бир қатор портлашларини келтириб чиқарганидан етти кун ўтганидан кейин Ўзбекистон республикасининг раҳбари Ислом Каримов 17 июль куни бу ерга келиб кетди. Ўша портлашлар оқибатида расмий маълумотларга кўра уч киши ҳалок бўлган ва йигирма киши яралаганди.



Расмий оммавий ахборот воситалари билан бир пайтнинг ўзида мустақил ахборот агетликлари ракета-артиллерия омборидаги портлашлар оқибатида жабрланганлар сони расмий маълумотномаларда келтирилганидан аслида анча кўпроқ эканлигини хабар қилгандилар.



<a href=http://www.uzbek.ferghana.ru target=_blank>Ferghana.ru</a> Интернет сайти портлаш пайтида ўқ-дори омбори теварагидаги ҳудудда уч юзга яқин ҳарбий хизматчилар бўлганини хабар қилганди. Бошқа оммавий ахборот воситалари портлаш жойидан бевосита яқин ерда жойлашган жазони ўташ колониясида ва шаҳар касалхонасида муҳталам қурбонлар ҳақида ёзгандилар.



Маҳаллий матбуот фожеа ҳақида сўз очгани йўқ.



Мамлакат раҳбари Каримов ҳодисани текшираётган давлат комиссиясининг мажлисини ўтказди ва вазият назорат остида эканлигини, хавф-хатар бартараф этилгани ва жабрланганларга ёрдам кўрсатилганини маълум қилди.



Расмийлар вакилларига кўра, советлар даврида қурилган ўқ-дори омбори “бу каби объектлар учун белгиланган норматив талабларга мос келмагани” учун фавқулодда ҳодисанинг асосий сабаби бўлиб қолган.



“Мудофаа вазирлиги ушбу снарядлар ва ўқ-дори омборининг аҳволига етарли даражада эътибор бермаган, ҳамма нарса ўз ҳолига ташлаб қўйилган”, - деди Каримов.



Бир-бирига зид келувчи ахборотлар қабатида Ўзбекистондаги “Эзгулик” Инсон ҳуқуқлари жамияти Когондаги ҳодиса тафсилотларини ошкор қилишга чақирувчи расмийларга мурожаатномасини ёйинлади. Мурожаатномада қайд этилишича, Андижондаги қонли фожеадан кейин қурбонлар миқдори ҳақидаги маълумотни халқдан яширган расмийлар мамлакат жамоатчилигининг ишончини бутунлай йўқотиб қўйганлар.



“Эзгулик” минглаб эвакуация қилинган фуқаролар ва вайрон бўлган уйлар ҳақидаги Когондан келган маълумотларга таянди.



“Каримов режими расмий хабарларга зид келувчи ҳар қандай ахборотнинг тарқалишига тўсқинлик қилиб келмоқда ҳамда шу йўл билан бўлиб ўтган ҳодисанинг тафсилотларнинг ошкор бўлишини олдини олишга уринмоқда”, - дейди Самарқанддаги ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотининг раиси.



Тошкентлик сиёсий шарҳловчига кўра, расмийларнинг бундай ҳаракатлари Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий кайфиятлари борасида, уларнинг “ортиқча ҳаяжонга солмаслик”ни кўзда тутувчи ўзига ҳос қайғуриш билан изоҳланади, аммо бу каби тактика жамиятда шубҳаларни ва миш-мишларни кучайтиради, холос.



“Аҳоли бўлиб ўтган ҳодисаларни ташқи ахборот манбалардан билиб олишининг ўзи расмийларнинг вазиятни назорат остида ушлай олмасликларини кўрсатмоқда”, - дейди эксперт.



Аммо ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошевнинг қайд этишича, расмийлар кечикиб бўлса ҳам Когондаги портлаш сабаблари тўғрисида ҳақиқатни маълум қилдилар ҳамда фавқулодда ҳодисанинг айбдорлари сифатида террорчилар ва диний экстремистларга тўнкамадилар. Унга кўра, бундай ҳолат биринчи бор содир бўлмоқда.



Расмийлар томонидан террорчилар ва диний экстремистлар ҳақида гапириш аҳмоқчилик бўларди, негаки Когондаги ҳарбий база шаҳардан 20 километр нарида жойлашган ва яхши қўриқланади. Бегона кишиларнинг бу ерга киришлари деярли мумкин эмас.



Эндиликда фуқаролик жамияти жабрланганларнинг кўрсатмаларини ҳисобга олган ҳолда ошкора ва холис текширув натижаларини кутмоқда, - дея қўшиб қўйди самарқандлик ҳуқуқ ҳимоячиси.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда).

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists