Ўзбекистон: Хусусий шифокорлик амалиёти тақиқлаб қўйиладиган бўлди

Ўзбекистон: Хусусий шифокорлик амалиёти тақиқлаб қўйиладиган бўлди

Wednesday, 14 October, 2009
, бироқ NBCA экспертлари бу чора кўплаб врачларнинг қўшимча даромад олиш имкониятидан маҳрум этади дея хавфсирамоқдалар. Боз устига, бу чора давлатга қарашли клиникаларда даволаниш тарифининг кўтарилишига олиб келиши мумкин.



Ўзбекистон парламенти - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сентябрь ойининг охирида қабул қилган хусусий шифокорлар амалиётини чеклаш тўғрисида қонун лойиҳаси айни пайтда президентга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган.



Парламент матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур қонун кучга кириши билан мамлакатда медицина хизматини кўрсатиш фақат давлат муассасалари томонидан амалга оширилади.



Ушбу қонун лойиҳасининг ташаббуси билан чиққан депутатларга кўра, мазкур чора беморларни врачларнинг малакасиз фаолиятидан иҳота қилади ва медицина хизмати сифатининг кўтарилишига олиб келади.



Айни пайтда Ўзбекистонда хусусий тиббий амалиёт 1996 йилда қабул қилинган “Аҳоли соғлиғини сақлаш тўғрисида” қонунининг 10-чи моддаси билан тартибга солиб келинаяпти.



1996-чи йилдан бери бутун мамлакат бўйлаб пуллик медицина клиникалари ишлаяпти, давлат поликлиникаларида ва касалхоналарида пуллик хизмат кўрсатиш эса олдинроқ – ўтган асрнинг 80-чи йилларидан бошлаб жорий этилган.



Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тўрт мингдан зиёд хусусий медицина марказлари шифокорлик хизматини кўрсатиб келмоқда. Улар соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензия асосида, замонавий жиҳоз ва мосламалар ёрдамида ишлаяптилар ва асосан стоматология, косметология, диагностика ва терапия соҳаларига ихтисослашганлар.



“Қайд этиш жоизки, хусусий медицина клиникаларида хизмат кўрсатиш сифати давлатга қарашли шифо муассасаларига қараганда анча юқори”, - дейди тошкентлик эксперт Равшан Назаров.



Шарҳловчиларнинг қайд этишича, хусусий шифо масканларида юқори малакали врачлар даволаш амалиётини ўтказаяптилар. Улар давлат шифохоналарида иш ҳақи жуда оз бўлгани важидан хусусий клиникаларга ишлаш учун ўтиб кетганлар.



Айни пайтда давлат касалхонасида ишлайдиган врачнинг ўртача иш ҳақи 90 АҚШ долларига тенг, медицина ҳамширалари эса 70 долларга яқин ойлик маоши оладилар.



“Хусусий медицина марказларида бунга қараганда 10-20 баробар кўпроқ пулни легал тарзда ишлаб топиш мумкин”, - дея фикрлашади 43 ёшли тошкентлик стоматолог Фарҳод. Унга кўра, тажрибали врачларнинг хусусий секторга ўтиб кетишларини фақат иқтисодий омиллар билан изоҳлаш мумкин.



Хусусий клиникада врачларнинг иш ҳақи беморлар сони ва уларга кўрсатилган хизматга боғлиқ.



Мисол учун, хусусий врачнинг беморга консультация бериши 20 долларга тенг бўлиши, битта тишни даволаш – 25-30 доллар, анализлар диагностикаси – 10-15 доллар, беморни стационар даволаш унга қўлланадиган муолажаларга қараб 350-650 долларгача етиши мумкин.



Экспертлар ва медицина ходимларининг гумон қилишича, расмийлар хусусий клиникаларни ёпиб қўйиш орқали малакали мутахассисларни давлат медицина хизмати секторига қайтармоқчи бўлаяптилар.



“Уларни қайтармоқчи бўлаяптилар”,- дейди комил ишонч билан тошкентлик таҳлилчи Дилмурод Холматов.



Аммо уларнинг бу ўйидан бошқачароқ нарса чиқиб қолиши мумкин.



“Улар [врачлар] жўнгина, яширин тарзда ишлашни бошлайдилар ва беморларни уйларида ёки бош врачлар билан келишилган ҳолда, давлатга қарашли касалхоналарда қабул қилишни бошлашлари мумкин”, - дея хулоса қилади Холматов.



Бошқа шарҳловчилар медицина хизмати бозорида рақобат даражасининг пасайиши давлат клиникаларида хизмат кўрсатиш нархларининг кўтарилиб кетишига олиб келиши мумкин.



Мисол учун, Тошкент Медицина Академиясининг 1-чи клиникасида электрокардиограмма, рентген ёки флюрография учун беморлар 1,3 доллардан 3,3 долларгача тўлашга мажбурлар. Шу клиникада 10 кун стационарда даволанишнинг нархи тахминан 155 АҚШ долларига тенг.



Давлат поликлиникаларни таъмирлашга дотация ажратмай қўйганига анча бўлган, шунинг учун ҳам шифокорлар ўз мамблағлари ҳисобига ремонт қилишга мажбур бўлмоқдалар. Барча касалхоналардаги жиҳозлар эски бўлиб, Совет Иттифоқи давридан бери ишлаб келмоқда.



“Поликлиникамизнинг моддий-техника базаси эскирганига анча бўлиб қолди, - дея шикоят қилади мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Андижон шаҳридаги поликлиникалардан бирининг бош врачи Райҳон исмли аёл. – Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида менга бирор нарса бериш тўғрисида ваъда бермай ҳам қўйдилар. Бор жиҳозлар билан ишланг, қайсарлик қилманг дейишади менга”.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists