Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилари санкцияларнинг юмшатилганидан норози бўлиб қолдилар

Ўзбекистон: Ҳуқуқ ҳимоячилари санкцияларнинг юмшатилганидан норози бўлиб қолдилар

Thursday, 16 October, 2008
, дея қайд этадилар ҳуқуқ ҳимоячилари.



Европа иттифоқи 13 октябрь куни Ўзбекистонга нисбатан санкцияларни юмшатди ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида маълум миқдорда илгари томон силжишлар борлигини қайд эта туриб бу мамлакатга қурол етказиб беришга эмбаргони бир йилга чўзди, холос. Шу билан бирга, Европа иттифоқи Ўзбекистон расмийларини ўзларининг халқаро мажбуриятларини бажаришга чақирди.



Санкцияларнинг юмшатилиши ўзбекистонлик саккиз нафар юқори мартабали мулозимларнинг Европа иттифоқи мамлакатлари ҳудудига кириш учун виза тақиқларининг бекор қилинишидан иборат бўлиб қолди. Бу мулозимларнинг орасида республиканинг собиқ ички ишлар вазири Зокир Алматов, Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов ва бир неча юқори мартабали ҳарбийлар бор.



Улар 2005 йил қонли фожеага бевосита алоқадор 12 нафар мутасаддиларнинг “қора рўйхати”га киритилган бўлиб, ўшанда ҳукумат қўшинлари Андижон шаҳридаги тинч намойишчиларни отиб ташлаган ва натижада юзлаб одамлар яраланган ўлдирилган.



Олдинроқ, 2007 йилнинг октябрида куч ишлатар тизимининг тўрт нафар мутасаддиларидан санкциялар олиб ташланган эди.



Европа иттифоқининг санкцияларни юмшатиш борасидаги қарорини ҳуқуқ ҳимоячилари норозилик ила кутиб олдилар. Негаки улар Ўзбекистон ичкарисида эркинликларнинг бузилиши давом этаётганини халқаро ҳамжамият тоомонидан “адолат” ила баҳоланишини кутган эдилар.



Куни­кеча нукуслик журналист Солижон Абдураҳмоновнинг 10 йилга қамалиши, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғуновга нисбатан жиноят ишининг сохталаштирилиши, жазони ўташ жойларида ва қамоқхоналарда қийноқлар қўлланишининг кўпайиши ва маҳбуслар орасида ўлимнинг ўсиши, Ҳьюман райтс вотч (Human Rights Watch) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига Ўзбекистонда аккредитация беришдан бош тортилишини бунга далил сифатида келтириш мумкин.



“Бу ҳолатларнинг барчаси инсон ҳуқуқлари атрофидаги вазиятнинг яхшиланмаётганидан дарак беради”, ­ дея қайд этади Германияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимояси соҳасидаги фаол Умида Ниёзова.



Санкциялар масаласи кўрилиши арафасида Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Алянси “янги очилган ҳолатлар” бўйича санкцияларни янгилаш зарурати ҳақидаги баёнотини ёйинлаган эди. Баёнотда суд тизимидаги мавжуд бошбошдоқликлар ҳамда болалар меҳнатидан мажбурий равишда фойдаланишлар ҳамон давом этаётганининг кўрсатилишига қарамай чақириқлар жавобсиз қолди.



“Биз санкцияларнинг кучайтирилишин кутган эдик, ахир ҳеч нарса ўзгаргани йўқ­ку”, ­ дея ғазабланади Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари aлянсининг тошкентлик вакили Олег Сарапулов. ­ “Қурол­аслаҳа етказиб берилишига эмбаргонинг чўзилиши эса [вазиятнинг яхшиланишига] умид уйғотмайди”.



Францияда жойлашган “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциациясининг раҳбари Надежда Атаеванинг кўрсатишича, Ўзбекистонда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва талаб қилиш “ҳаёт учун хатарли” машғулот бўлиб, агар фуқаро бу нарсани ошкор қиладиган бўлса уни дарҳол таъқиб этишни бошлайдилар.



“Расмийлар шу қадар кўп [негатив] сигналлар бераётган бир пайтда қандай қилиб санкцияларни юмшатилгани ёки бекор қилинганига тушунмай қолдим?” ­ дея савол беради у.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)



Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists