Ўзбекистон ҳарбий эҳтиёжлар учун тобора кўп харажат қилмоқда

Ўзбекистон ҳарбий эҳтиёжлар учун тобора кўп харажат қилмоқда

Thursday, 15 February, 2007
100 миллион долларга оширди. Таҳлилчиларга кўра, катта миқдордаги харажатлар эвазига Тошкент ташқи хавфдан кўра ўз ички сиёсий вазиятини ва ҳудуддаги нотинчликни назорат қилишга кўпроқ эътиборини қаратмоқда.



Ўтган ҳафтада эълон қилинган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг ҳарбий бюджети бу йили 902,4 миллион доллардан иборат бўлади. Бу эса ўтган йилгига нисбатан юз миллион доллардан ортиқроқ миқдорни ташкил қилади.



Ҳозирги кунда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг тақрибан беш фоизини ҳарбий мақсадларда сарфламоқда. Бу кўрсаткич собиқ совет иттифоқ давлатлари орасида энг катта миқдорни ташкил қилади.



NBCAнинг сиёсий эксперти Авез Бобуровга кўра, ҳарбий бюджетни кенгайтиришга арзийдиган даражада давлат учун жиддий ташқи хавф йўқ.



”Ўзбекистон учун асосий “бош оғриқ” Афғонистон ва Ўзбекистон Исломий ҳаракати эди. Улар АҚШ ва НАТО раҳбарлигидаги коалицион кучлари томонидан майдондан суриб чиқарилган эди. Шунга кўра ҳозирда Ўзбекистон учун мудофаа харажатларини орттиришга эҳтиёж йўқ”, − дейди Бобуров.



Бобуровга кўра, ҳарбий соҳада катта миқдорда маблағ ажратилишининг асосий сабаби ички сиёсий вазиятдир. Чунки И.Каримовнинг конституцион муддати шу йилнинг 22 январида ниҳоясига етган эди. Сиёсий таҳлилчининг фикрига мувофиқ, шубҳасиз, ҳар қандай диктатура армияга суянади.



Андижон воқеаларидан сўнг фаолияти тўхтатилган халқаро ташкилотлардан бирининг собиқ ходимаси NBCAга берган интервьюсида айтишича, Ўзбекистоннинг бундай йўл тутишига ҳудуддаги сиёсий аҳволнинг ўзгариб туриши туртки бермоқда.



“Мен мудофаа соҳасида харажатларни орттиришга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Менимча, бу маблағлар қишлоқ ерларда аҳолини иш билан таъминлашга сарфланса фойдалироқ бўларди. Ҳукуматнинг бунга [мудофаа ҳаражатлари орттирилишига] баҳонаси тушунарли. Чунки ҳукуматга Сапармурод Ниёзовнинг ўлими ва Қирғизистондаги доимий танг ҳолатдаги сиёсий вазият таъсир қилган”, − дейди у.



Хавфсизлик соҳасидаги бир хорижлик мутахассиснинг фикрича, ҳарбий талабларга харажатларни кўпайтириш бутун ҳудудда ўз акс таъсирини кўрсатиши мумкин. Чунки бундай катта харажатлар Ўзбекистонга қўшни давлатлар учун ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин.



”Бунга жавобан қўшни давлатлар ҳам ўртадаги фарқни тенглаштириш учун ўз ҳарбий салоҳиятини юқорилатишга интиладилар. Ўз навбатида ҳарбий қудратини кучайтиришни бошлаб берган давлат ҳам бу пойгада қолганлардан ўзиб кетишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб хавфсизлик учун қанча сарфласанг, шунча уни [хавфсизликни] камроқ ҳис қиласан”, − дея якунлайди эксперт.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists