Ўзбек иқтисодиёти тўла қувват билан ишламаяпти

Ўзбек иқтисодиёти тўла қувват билан ишламаяпти

. Маҳсулотни экспорт қилишдаги давлатга бўлган тобелик ва давлатнинг ҳаддан зиёд аралашқоқлиги иқтисоднинг тўла қувват билан фаолият юритишига тўсқинлик қилмоқда.



Вазирлар маҳкамасининг душанба кунги сессиясида президент Ислом Каримов 2006 йилда ялпи ички маҳсулот миқдори 7.3 фоизга ортганини маълум қилди. Шунингдек, президент хорижий сармоялар миқдори ортгани ҳамда ўрта ва кичик бизнеснинг ривожланаётганини ҳам таъкидлаб ўтди.



Тошкентдаги иқтисодий тадқиқотлар Маркази директорининг илм бўйича муовини Нишонбой Сирожиддиновнинг фикрича, 2006 йилги статистика ҳозирги иқтисодий аҳволни яхши тасвирлаб беради. Нишонов бу бўйича қуйидагиларни баён қилади.



Биринчидан, қонунчиликдаги ижобий ўзгаришлар ва солиқ миқдорининг камайиши хусусий тадбиркорликнинг ўсишига ёрдам берди. Экспертнинг сўзларига қараганда, фойдадан олинадиган солиқ 2006 йилда 12 фоизни ташкил қилди, авваллари эса бу кўрсаткич 40% бўлган.



Иккинчидан, дунё бозоридаги нарҳларнинг ҳолати ўзбек экспортига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Бунинг натижасида олтиннинг баҳоси кўтарилди. Унинг бир унцияси 2002 йилда 270 АҚШ доллари бўлган, 2006 йилга келиб эса 650 АҚШ долларини ташкил қилди.



Дунё банки иқтисодчиларидан бирининг фикрига кўра, кейинги уч йил ичида Ўзбекистон иқтисодиёти сезиларли даражада илгарилади. Бунга асосан ўзбек экспортининг асосини ташкил қилувчи олтин, пахта ва асал каби маҳуслотларнинг нарҳи юқорилаши ёрдам берди.



Бироқ шунга қарамай, экспертнинг фикрича, бир қатор омиллар иқтисоднинг истиқболли юксалишига тўсқинлик қилмоқда.



“Давлат иқтисодда яккаҳокимликни давом эттирмоқда. Шунингдек, банклар фаолиятини, ташқи савдо ҳамда қишлоқ хўжалигини либераллаштиришга қаттиқ эҳтиёж сезилмоқда”, − дейди эксперт.



Иқтисоднинг бу жабҳалари давлатнинг қаттиқ назорати остида қолмоқда. Ўзбекистон “аста-аста” ривожланиш йўлини тутганилиги сабаб бошқа собиқ Иттифоқдош мамлакатлар иқтисодий ислоҳотлар учун қўллаган “шок терапияси” усулидан воз кечган. Сирожиддинов бундай тезкор йўл тўла ўз тасдиғини топган, деб ҳисоблайди.



“Тезкор ислоҳотлар жиддий ижтимоий муаммоларни туғдириши мумкин эди. Агар аҳоли ўз эҳтиёжларини қондириш учун фақат давлатга суянадиган бўлса, бу ҳол кучли инқирозга олиб келар эди”, − дейди у.



Шунга қарамай, Дунё Банкининг эксперти Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларнинг суръати жадаллаши лозимлигига ишонади ва мамлакат хусусий тадбиркорлик ривожланишнинг асосий қуввати бўлиб ҳисобланадиган шароитга, яъни бозор иқтисодиётига ўтиши зарур.



Эксперт бу масалада “муттасил тараққиёт учун эркин ташқи савдо, инвестицион режим ҳамда хусусий сектордаги банклар зарур” дея тан олинган ҳалқаро тажрибани мисол тариқасида келтиради.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists