Туркманистон ва Ўзбекистон НАТОнинг Афғонистонга юкларини етказиб бериш учун йўлни очиб беришга тайёр

Туркманистон ва Ўзбекистон НАТОнинг Афғонистонга юкларини етказиб бериш учун йўлни очиб беришга тайёр

Friday, 27 February, 2009
(НАТО) Афғонистонга юбораётган юклари учун ўзининг ҳаво ва ердаги йўлларини очиб беришга тайёрлигини изҳор этди.



Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг 25 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтган музокараларининг якунлари бўйича расмий Ашхобод НАТОнинг ҳарбий бўлмаган юкларини Афғонистонга етказиб бериш учун ҳаво йўлагидан фойдаланишга рухсат беришга қарор қилгани, Ўзбекистон расмийлари эса бу юклар учун ўз мамлакати ҳудудидан ўтган йўлларидан транзит этилишга рози бўлгани маълум бўлди.



Шимолий альянснинг Афғонистонда олиб бораётган “Букилмас озодлик” операциясини қўллаш учун аталган ноҳарбий юкларни автомобиль ва темир йўл транспортлари воситасида етказиб бериш Ўзбекистон ҳудуди орқали иккита йўналишда амалга оширилади.



НАТО режасига кўра, Тожикистон орқали темир йўл билан Шимолий Афғонистонга ҳафтасига икки юзтагача темир йўл контейнерлари ва Ўзбекистоннинг жанубидаги Термиз шаҳридан Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридан 100 километр масофада жойлашган Ҳайратон шаҳрига ер йўлаги бўйлаб етказиб берилади.



Экспертларга кўра, Ислом Каримов ва Қурбанқули Бердимухаммедовнинг омма олдида НАТОга юкларини Афғонистонга транзит қилишда кўмаклашиш тўғрисидаги қилган баёнотлари уларнинг ушбу жиддий масаладаги позицияларининг ўхшашлигини таъкидламоқчи бўлаётганларига ишора бўляпти.



НАТО билан келишувлар олдинроқ эришилганига қарамай, президентлар уларни ошкор қилиб ўтирганлари йўқ, дея таъкидлашади таҳлилчилар.



Мисол учун, НАТО юкларининг транзити масаласи Тошкент билан 17 февраль куни, АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Дэвид Петреуснинг ташрифи давомида ҳал бўлган. Ашхобод билан бу масала эса бир ой аввал, Петреус Бердимухаммедовнинг ваъдасини олганида ҳал бўлган эди.



“Каримов ва Бердимухаммедов ўзларининг кучлиэканликларини кўрсати учун Афғонистон муаммоси ва НАТО билан ҳамкорлик борасида ягона жабҳада ҳаракат қилишга қарор қилдилар”, - дея тахмин қилади Тошкентдаги сиёсатшунослардан бири.



Унга кўра, бу Ўзбекистон учун 2005 йил қонли Андижон воқеларидан кейинги киритилган санкцияларнинг юмшатилганидан кейин, Туркманистон учун эса – аввалги президент Сапармурат Ниязовнинг вафотидан ва Бердимухаммедовнинг ҳокимият устига келиб кўп йиллик изоляцияни юмшатганидан кейин долзарб бўлиб қолди.



Икки мамлакат ҳам ғарблик шериклар билан мустақил тарзда ҳамкорлик қилишни ҳамда Марказий Осиёдаги табиий газнинг ҳаммасини сотиб олаётган ва ўзининг иқтисодий манфаатларини углеводородларга бой Туркманистон ва Ўзбекистонда илгари сураётган Кремлга қарам бўлмаган сиёсат олиб боришни хоҳлар эдилар.



“Икки мамлакат президентлари томонидан АҚШ ва Ғарбга қарата қўйилган дўстона қадамлар Россиянинг [Туркманистон ва Ўзбекистонда] таъсирини мувозанатлаш мақсадида амалга оширилмоқда”, - дея қайд этади тошкентлик шарҳловчи.



Ўзбекистон ўтган йили Афғонистондаги ички можароларни тартибга солиш жараёнини фаоллаштириш зарурлиги ҳақида бир неча бор билдирган, Афғонистон бўйича мулоқот гуруҳининг фаолиянини қайта тиклашни ва музокаралар жараёнида иштирок этувчилар қаторига Шимолий Атлантика альянсини киритишни таклиф қилган эди. Олдин бундай гуруҳ таркибига Афғонистоннинг қўшни мамлакатлари ҳамда Россия ва АҚШ кирган эди.



Туркманистон эса, беътарафлик мақомига эга бўлган ҳолда Афғонистонга гуманитар ёрдам дастурларида иштирок этишни афзал кўради. Бу мамлакат ўз маблағлари эвазига Афғонистон чегарасигача темир йўл тармоғини ётқизяпти ҳамда электр узатиш линияларини текинга қуриб ётибди.



“Туркманистон ва Ўзбекистонни НАТО билан фаол равишда ҳамкорликка жалб этилиши ортидан кейин келадиган жараёнларнинг ривожланишини истисно этмаслик лозим, - дея қўшиб қўйди тошкентлик сиёсатшунос. – Бу Ғарб учун ижобий сигнал бўлиб қолмоқда”.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)







Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists