Туркманистон ва Ўзбекистон Европага инвестицион саммитга таклиф қилинди

Туркманистон ва Ўзбекистон Европага инвестицион саммитга таклиф қилинди

Марказий Осиё, Россия, Озарбайжон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари делегациялари иштирокида 18 октябр куни бўлиб ўтадиган форумда нефть-газ секторининг ривожи, инвестицион иқлим ҳамда Марказий Осиё мамлакатларининг халқаро бозорларга чиқиш истиқболлари муҳокама қилинади.

Углеводородларга бой бўлган Туркманистон ва Ўзбекистон европалик сармоядорлар учун жозибдир, чунки улар жўғрофий жиҳатдан қулай ерда жойлашган, “Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” трансмиллий газ қувури ва “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Уммон-Қатар” транспорт-коммуникацион йўлаги қурилиши лойиҳалари билан бир-бирига боғланган.

Бироқ хорижий ширкатларнинг рағбатини Туркманистон ва Ўзбекистонда давлат бошқаруви даражасининг юқорилиги туфайли либерал иқтисоднинг йўқлиги, табиий бойликлар ва экспорт ҳажми бўйича аниқ статистиканинг йўқлиги сўндирмоқда.

“Бу фақат Туркманистонда хорижий инвестициялар тўғрисидаги [нотугал] қонун билангина эмас, хўжаликка оид баҳс-мунозаралар келиб чиққан тақдирда хорижий ширкатларга ўз манфаатларини ҳимоя қилиши қийин бўлиши билан ҳам боғлиқ”, - дея мулоҳаза юритади Болгарияда яшаётган туркманистонлик иқтисодий таҳлилчи Аннадурди Ҳожиев.

Ҳатто истак бўлган тақдирда ҳам европалик ҳамкорларнинг Туркманистон иқтисодиётига сармоя ётқизиши мушкул бўларди, шунинг учун ҳам Туркманистон ва Ўзбекистон делегацияларининг инвестицион форумда иштирок этиши Ғарбга нисбатан эҳтиром кўрсатишдан бошқа нарса эмас. “Ҳозир мамлакатда фаолият юритаётган ширкатлар иши давлат раҳбари билан ўзаро шахсий ишончга асосланган, холос”, - дея қўшимча қилади Ҳожиев.

Қозоғистоннинг Олмаотада шаҳрида фаолият юритувчи Таҳлилий ресурслар студияси директори Павел Грудницкий ҳам Аннадурди Ҳожиев фикрига қўшилади. Таҳлилчига кўра, Ашхобод ва Тошкент инвестицион форумлардан энергетика ҳар иккала давлат учун ҳам фақат шахсий бойлик орттириш йўли сифатида эмас, балки бозор иқтисодиёти соҳаси сифатида қабул қилина бошлаганидан кейингина реал фойда кўриши мумкин.

Мазкур мақола National Endowment for Democracy жамғармаси томонидан молиялаштириладиган “Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси” лойиҳаси доирасида тайёрланди.
 

Economy
Frontline Updates
Support local journalists