Туркманистон ва Қозоғистон ГУАМга таклиф қилиндилар

Туркманистон ва Қозоғистон ГУАМга таклиф қилиндилар

Thursday, 28 June, 2007
, Туркманистон ва Қозоғистон ГУАМга аъзо давлатлар таклиф қилаётган ҳамкорликка ва келажакда ташкилотга қўшилиш истиқболига ижобий жавоб бера олмайдилар. Чунки, таҳлилчиларнинг таъкидлашларича, ГУАМ сиёсий жиҳатдан очиқ аксил-Россия ҳаракатларига эга.



19-июн куни ГУАМнинг иккинчи Боку саммитига якун ясаркан, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ташкилотнинг аъзолари доирасини кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлишини айтди. ГУАМга ҳозирда Гуржистон, Украина, Озарбайжон ва Молдова аъзо бўлиб, давлатларнинг номларининг биринчи ҳарфлари мазкур ташкилотга ном берган.



ГУАМга 1997-йилда Каспий нефтини жаҳон бозорларига Россияни четлаб олиб ўтиш мақсадида евроосиё траснкавказ йўлагини очиш орқали асос солинган эди.



1999-йили Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо бўлган эди, бироқ уч йилдан сўнг Тошкент аъзолигини тўхтатган.



Алиев Туркманистон ва Қозоғистон ГУАМга аъзо давлатлари транспорт ва қувур тизимларидан туркман ва қозоқ углеводородларини транспортировка қилишга имконият бериши мумкинлиги айтади.



Боку саммити чоғида шунингдек ГУАМ сарҳадларида тинчликпарвар кучлар контингенти ташкил қилиш ҳам таклиф қилинди. Бу кучлар “музлатилган” конфликт ҳудудларда – Приднестровье, Абхазия ва Жанубий Осетияда – Россиянинг тинчликпарвар кучлар контингентининг ўрнини босиши лозим.



Каспий ҳавзасидан қазиб олинган нефт “Европага ГУАМ давлатларининг ҳудуди орқали оқиши керак”, дея Алиевдан иқтибос келтиради озарбайжоннинг “Эхо” ахборот агентлиги.



Ҳозирда ГУАМнинг асосий иқтисодий лойиҳаси Одесса-Броди-Гданск нефт қувури бўлиб, унинг йиллик салоҳияти 50 миллион тонна ва ундан асосий муддао Европанинг Россия олдидаги энергетик қарамлигини пасайтириш.



Бироқ нефт қувурнинг 6 йил аввал қурилган асосий қисми Боку уни 100 фоиз тўлдира олмаётгани сабабли ишлатилмаяпти. Бу эса ГУАМга аъзо давлатларни хавотирга солмоқда ва шундан келиб чиқиб, уларни қўшимча углеводород таъминотчиларини излашга мажбур қилмоқда.



NBCA сиёсатшуносларининг айтишларича, ГУАМнинг аксил-Россия ҳаракатлари Қозоғистон ва Туркманистоннинг ушбу ташкилотга қўшилишларининг эҳтимолини озайтиради. Ҳолбуки ташкилотга қўшилиш мазкур икки давлат учун фойдали бўлиши аниқ.



NBCA Ашҳободдаги кузатувчисинг фикрича, Туркманистон ГУАМнинг транспорт лойиҳалари, яъни, темир йўллар ва паром орқали Озарбайжон ва Украина бандаргоҳлари орқали Туркияга чиқиш истиқболигина қизиқтириши мумкин.



«Яна бир муаммо шундаки, ГУАМ ўзини демократик тамойиллар тарафдори ва татбиқчиси дея изоҳлайди ва бу туркман ҳукуматини сергак торттирмасдан қўймайди… Шунинг учун [Туркманистоннинг] ГУАМга қўшилишининг эҳтимло кам», - дейди кузатувчи.



Бироқ, қозоғистонлик таҳлилчи Эдуард Полетаев шуни таъкидлайдики, ГУАМнинг Бокудаги саммитида эълон қилинган таклиф энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг фақатгина иқтисодий жабҳасини қамрашига эътибор қаратади ва унинг фикрича, томонлар ушбу тклифни тамомила четга сурмайдилар.



«Агар ГУАМ аъзолари транспортировка масаласида фойдалироқ таклиф киритсалар, Қозоғистон Россия билан тузган шартномаларини Ғарб манфаатларига мувофиқ ўзгартириши эҳтимолдан ҳоли эмас», - дейди Полетаев.



Озарбайжоннинг «Гафгаз» университетининг халқаро алоқалар бўлимининг мутахассиси Ровшан Ибрагимов, углеводородларга бой Туркманистона ва Қозоғистоннинг ГУАМга қўшилиши ташкилотнинг «нуфузини ва жозиблигини» янада оширган бўлар эди, дея қўшимча қилади.



Бироқ Ашҳобод ГУАМга ҳар доим салбий фикрда бўлган Россия билан ўрнатган алоқаларини хавф остига қўймайди, чунки жоиз бўлса энергетика соҳасидаги лойиҳаларининг ривожини ҳеч қандай ҳудудий блокларга қўшилмасдан ҳам амалга ошириши мумкин, дея таъкидлайди Ибрагимов.



(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади)

Central Asia
Frontline Updates
Support local journalists