Тошкент диний эркинлик борасидаги танқидлардан норози
Тошкент диний эркинлик борасидаги танқидлардан норози
24 ноябрда Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ташқи ишлар идорасини “икки хил стандарт” қўллаётганликда аблаган эди. Бунга жавобан Ўзбекистон фуқароларнинг диний ҳуқуқларини тазйиқ остига олувчи давлатлар сафига қўшиб қўйилган. Ўзбекистоннинг норозилик нотасида айтилишича, АҚШнинг юқоридаги даъволари “ҳукуматнинг ички ишларига аралашиш” бўлиб ҳисобланади ҳамда “иғво” характерига эга.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Ғарб матбуотининг диний ташкилотлар билан дин номидан фаолият юритаётган террористик ташкилотлар орасидаги сўз эркинлигини аралаштириб юбораётганлигидан норози.
NBCA таҳлилчиларининг шу далилни таъкидлашмоқдаки, Вашингтоннинг бир неча бор Ўзбекистондаги эркинлик масаласида танқид остига олди. Лекин шунга қарамай Ўзбекистон диний эркинликни аёвсиз тазйиқ остига олаётган мамлакатлар рўйхатига биринчи бор тушмоқда ва бу тазйиқлар андижон воқеаларидан сўнг ҳам давом этмоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, 2005 йилнинг 13 майидаги воқеаларда бир неча юзлаб одамлар ҳалок бўлган. Айнан шу воқеа АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг дарз кетишига ҳамда Хонободдаги америка ҳарбий базасининг ёпилишига олиб келган эди. Йигирма уч андижонлик бизнесменларлар устидан адолатли ҳукм чиқарилишини талаб қилиб чиққан намойишчиларга нисбатан қурол қўллаган ўзбек ҳукумати АҚШда кескин танқид остига олинди. Митингда қатнашган журналистларнинг айтишларича, бир неча минг кишилик намойишчиларнинг бир нечаси қуролланган бўлса ҳам, митингчиларнинг асосий қисми қуролсиз тинч аҳоли вакиллари эди. Ўзбек ҳукумати эса, намойишчиларнинг асосий қисми диний экстремистик ҳамда террористик оқимларга мансуб кишилар бўлган деган даъвода қаттиқ турмоқда.
NBCA таҳлилчиларининг айтишларича, қатъий президентлик ҳокимияти остида диний жамоатлар ва диний раҳнамоларга нисбатан босим давом этмоқда. Бундай ҳолатда радикал ва норадикал ислом орасида бўлган чегарани ҳукумат ўз ихтиёрича белгилайди. NBCA манбаларининг маълумотларига кўра, қонуний равишда давлат диндан ажратилган бўлса ҳам, махсус хизмат вакиллари деярли барча масжидлардаги ибодатларни назорат қилиб турадилар.
Шунингдек, Иеговлар каби ноисломий бўлган гуруҳларнинг ҳам таъқиб остига олинаётгани кузатилмоқда.
“Ўзбек ҳукумати аралашаётган дин − кишиларнинг ўз шахсий ҳаётидаги кўп қирралардан бири, холос”, − дея ҳисоблайдилар NBCA таҳлилчилари.
(NBCA ҳудуддан сиёсий шарҳловчиларнинг кенг сиёсий доирадаги шарҳ ва таҳлилларини ҳавола қилади.)